Комбинациялашган фронтал плуг фаол иш органининг параметрларини асослаш


плугнинг хўжалик синов натижалари ва унинг иқтисодий самарадорлиги»


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/33
Sana08.02.2023
Hajmi2 Mb.
#1176184
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   33
Bog'liq
МИРЗАХОДЖАЕВ ШЕРЗОДХЎЖА ШОХРУХОВИЧ

плугнинг хўжалик синов натижалари ва унинг иқтисодий самарадорлиги» 
деб номланган тўртинчи бобида фаол иш органли комбинациялашган фронтал 
плугнинг тажриба нусхасини қисқача техник тавсифи, дала синов натижалари 
ва унинг иқтисодий самарадорлиги келтирилган.


16
Синовларда ишлаб чиқилган комбинациялашган фронтал плугнинг
тажриба нусхаси белгиланган технологик жараённи ишончли бажарди ва унинг 
иш кўрсаткичлари унга қўйилган талабларга тўлиқ мос келади.
Комбинациялашган фронтал плугнинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини 
аниқлаш бўйича ўтказилган ҳисобларнинг кўрсатишича, ушбу плугни 
шудгорлашда қўлланилганда бир гектар ерга ишлов бериш учун сарфланадиган 
тўғридан-тўғри харажатларни 18,48 фоизга камаяди. Бунда битта битта 
машинага йиллик иқтисодий самара 17 млн.сўмни ташкил этади. 
 
ХУЛОСА 
 
«Комбинациялашган фронтал плуг фаол иш органининг параметрларини 
асослаш» мавзусидаги фалсафа доктори (PhD) диссертация иши бўйича олиб 
борилган тадқиқотлар натижалари асосида қуйидаги хулосалар тақдим этилади: 
1. 
Олиб борилган изланишлар ҳамда адабиётлар ва патент-информацион 
материаллар таҳлили фаол иш органлар, корпуслар ва планкали ғалтакмоладан 
ташкил топган ва такрорий экинларни экиш учун бир ўтишда тупроқни экишга 
тайёрлаш бўйича барча технологик жараёнларни қўшиб бажарадиган фаол иш 
органли комбинациялашган фронтал плугнинг конструкциясини ишлаб чиқиш 
имконини яратди. 
2. 
Комбинациялашган фронтал плугнинг рамасига фаол ва пассив иш 
органларини якка тартибда ва қаторлаб жойлаштириш уни ихчам ва осма этиб 
тайёрлаш имконини берди. 
3. 
Комбинациялашган фронтал плугнинг фаол иш органи фаол фреза 
турида бўлиб, унинг диаметри 572 мм, пичоқларининг сони 5 дона, пичоғининг 
узунлиги 16 см, чархланиш бурчаги 20º, пичоқни радиалга нисбатан ўрнатиш 
бурчаги 30º
га тенг бўлганди кам энергия сарфлаган ҳолда талаб даражасида 
шудгорлашни таъминлайди. 
4. 
Комбинациялашган фронтал плуг корпуслари лемехининг тумшуғидан 
фаол иш орган айланиш валигача бўлган бўйлама масофа 3 см, фаол иш 
органнинг кинематик иш режими кўрсатгичи 2,18, фаол иш органнинг вали 
бўйича қўшни иш органлар орасидаги кўндаланг масофа 260 мм ни ташкил 
этганда кам энергия сарф қилган ҳолда тупроққа белгиланган агротехник 
талаблар даражасида ишлов беришга эришилади. 
5. Ўтказилган тадқиқотлар асосида ишлаб чиқилган фаол иш органли 
комбинациялашган фронтал плуг белгиланган технологик жараённи ишончли 
бажарди ва унинг иш кўрсаткичлари агротехника талаблар ва техник 
топшириққа тўлик мос келди. 
6. Фаол иш органли комбинациялашган фронтал плугни қўллаш амалдаги 
техника воситаларига нисбатан ерларни шудгорлашда бир гектар майдонга 
сарфланадиган тўғридан-тўғри (эксплуатацион) харажатларни 18,48 фоизга 
камайтириш ва буни эвазига битта машинадан йилига қарийб 17 млн. сўм 
иқтисодий самара олиш имконини берди. 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling