Комбинациялашган фронтал плуг фаол иш органининг параметрларини асослаш


Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/33
Sana08.02.2023
Hajmi2 Mb.
#1176184
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   33
Bog'liq
МИРЗАХОДЖАЕВ ШЕРЗОДХЎЖА ШОХРУХОВИЧ

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация таркиби кириш
тўртта боб, умумий хулосалар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва 
иловалардан иборат. Диссертациянинг ҳажми 117 бетни ташкил этган.
 
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ 
 
Кириш қисмида ўтказилган тадқиқотларнинг долзарблиги ва зарурати 
асосланган, тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари, объекти ва предметлари 
тавсифланган, республика фан ва технологиялар тараққиётининг устувор 
йўналишларига мослиги кўрсатилган, тадқиқотнинг илмий янгилиги ва амалий 
натижалари баён этилган, олинган натижаларнинг назарий ва амалий аҳамияти 
очиб берилган, тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш ва апробацияси, 
нашр этилган ишлар ва диссертация тузилиши бўйича маълумотлар 
келтирилган. 
Диссертациянинг «Масаланинг қўйилиши ва тадқиқот ишининг 
мақсади» деб номланган биринчи бобида шудгорлашнинг мавжуд усуллари
текис шудгорлаш технологиялари ва техника воситалари, пассив ва фаол иш 
органли тупроққа ишлов берадиган қуролларини ишлаб чиқиш бўйича олиб 
борилган илмий-тадқиқот ишлари таҳлил этилган, шунингдек тадқиқотнинг 
мақсади ва вазифалари шакллантирилган.
Ўтказилган 
таҳлилларни 
кўрсатишича, 
юқори 
қувватли 
ҳайдов 
тракторларининг қувватидан самарали фойдаланишга, тупроқни экишга 
сифатли 
тайёрлаш 
ва 
агрегатнинг 
иш 
унумини 
оширишга 
текис 
шудгорлайдиган фронтал плугда фаол иш органни қўллаб эришиш мумкин. 
Диссертациянинг 
«Комбинациялашган 
фронтал 
плуг 
фаол 
иш 
органининг параметрларини назарий асослаш» деб номланган иккинчи 
бобида 
текис 
шудгорлайдиган 
комбинациялашган 
фронтал 
плугнинг 
конструктив схемаси ва унинг фаол иш органи параметрларини асослаш бўйича 
назарий тадқиқотлар натижалари келтирилган.
Ўтказилган илмий-тадқиқот ишларининг таҳлили ва олиб борилган 
изланишлар асосида 1-расмда тасвирланган фаол ва пассив иш органли 
комбинациялашган фронтал плуг ишлаб чиқилди.
Плуг фрезасимон фаол иш орган 1, чап ва ўнга ағдарувчи корпуслар 3 ва 4, 
заплужниклар 5 дан ташкил топган. Фрезасимон фаол иш органда тўғри 


10
пичоқлар ўрнатилган.
Буровчи момент трактор қувват олиш валидан олиниб, телескопик карданли 
вал ва махсус редукторлар орқали фаол иш органга узатилади.

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling