Kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi muhammad al-xorazmiy nomidagi toshkent axborot texnologiyalari universiteti


Download 1.11 Mb.
Sana30.05.2020
Hajmi1.11 Mb.
#112284
Bog'liq
Yuldashev(iqtisod 23-gurux)


O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI AXBOROT TEXNOLOGIYALARI VA

KOMMUNIKATSIYALARINI RIVOJLANTIRISH VAZIRLIGI

MUHAMMAD AL-XORAZMIY NOMIDAGI

TOSHKENT AXBOROT TEXNOLOGIYALARI UNIVERSITETI

Zamonaviy iqtisodiyot Fani bo’yicha

Amaliy ishi

Gurux: 023

Bajardi : Yuldashev Sherzod

TOSHKENT 2019


  1. Саволга жавоб ёзинг

1.Фаннинг мақсади ўрганиш вазифалари нималардан иборат
Иқтисодиёт назариясини ўрганиш, иқтисодий жараёнларнинг туб моҳиятини тўғри тушуниш кўп жиҳатдан уни ўрганувчиларнинг маълум назарий ва услубий билим билан қуролланишига боғлиқ. Шунинг учун ҳам мазкур мавзу инсоният жамияти тараққиётининг асоси бўлган иқтисодиёт тушунчасини, унинг олдида турган вазифаларни, узоқ давр давомида иқтисодий билимларнинг шаклланиши ва иқтисодиёт назарияси фанининг вужудга келишини қисқача тавсифлаш билан бошланади. Иқтисодиёт назарияси фанидаги асосий оқимлар ва назарияларнинг умумий баёни қисқача берилади. Бу ерда иқтисодиёт ва унинг бош масаласи, иқтисодиёт назарияси фанининг предмети, вазифалари ва бошқа иқтисодий фанлар ичида тутган ўрнини кўрсатиб бериш билан бирга иқтисодий қонунлар ва категориялар ҳамда уларнинг амал қилиш механизмини ёритиб беришга алоҳида ўрин берилади.

Бу мавзуда иқтисодий жараёнларни илмий билиш усулларининг мазмунини очиб беришга алоҳида эътибор қаратилади.



Масала ечиш

1–мaсaлa. Ҳaёт дурaдгoр бўлиб бир oйдa 170000 иш ҳaқигa ишлaши мумкин. Кoллeждa эса бир oйдa 40000 тўлaб ўқиши мумкин. Лeкин Ҳaёт 140000 иш ҳaқигa тoкaр бўлиб ишлaй бoшлaди. У бир вaқтдa учaлa вaриaнтдaн фoйдaлaнa oлмaйди. Унинг бу тaнлoвининг муқoбил қиймaти қaндaй. У бу тaнлoвдaн қaнчa йўқoтиши мумкин.

Ечиш.

a) Ҳaёт тoкaрни тaнлaсa, бу тaнлoвнинг муқoбил қиймaти max (40000 , 170000) = 170000 сўм.

б) Aгaр Ҳaёт дурaдгoр бўлиб ишлaсa, унинг бу тaнлoвнинг муқoбил қиймaти мax (40000, 170000) = 170000 гa тенг бўлaди.

2–мaсaлa. Дурaдoр бир кундa 2 тa эшик, ёки 4 тa дeрaзa ясaй oлaди. У бир oйдa 10 кун ишлaйди.

a) Дурaдoрнинг бир oйлик ишлaб чиқaриш грaфигини тузинг.

б) Дурaдoрнинг бир oйлик ишлaб чиқaриш имкoниятлaр эгри чизиғини чизинг.

Ечиш.

МАВЗУГА ОИД ТЕСТЛАР

1. Иқтисодиётда ресурсларнинг камайиб борувчи унумдорлиги қонуни амал қилади. Қандай қилиб ушбу ҳолатда иқтисодий ўсишни таъминлаш мумкин?

А) Иқтисодий омиллар жуда кам талаб қилинади.

Б) Қўшимча ресурсларнинг жалб қилиниши ялпи маҳсулот ҳажмини оширмайди, балки қисқартиради.

В) Ресурсларни ошириш зарур, аммо қўшимча киритилган ҳар бир бирлик ресурс берадиган қайтим камайиб боради.

Г) Яна қўшимча ресурслар жалб этилиши талаб қилинади.

2. Агар иқтисодий муаммоларнинг бир қисми бозор, бир қисми ҳукумат томонидан ҳал этилса, бундай иқтисодиёт:

А) Аралаш иқтисодиёт;

В) Натурал иқтисодиёт;

Г) Маъмурий-буйруқбозлик иқтисодиёти;

Б) Бозор иқтисодиёти дейилади.

3. Ҳамма иқтисодий тизимлар учун фундаментал муаммо бўлиб ҳисобланади, бу:

А) Марказий режалаштириш;

Б) Натурал хўжалик;

В) Ички истеъмол;

Г) Ноёблик ва тақчиллик.

4. Ҳар қандай иқтисодий тизимларда “нимани”, “қандай қилиб” ва “ким учун” ишлаб чиқариш деган фундаментал саволлар микро ва макро даражада ҳал этилади. Қуйидаги саволлардан қайси бири микроиқтисодиёт даражада ҳал этилади:

А) Тўлиқ бандлик даражасига эришиш;

Б) Нимани, қанча ва ким учун ишлаб чиқариш;

В) Инфляцияни пасайтириш;

Г) Иқтисодий ўсишни рағбатлантириш.

5. Микроиқтисодиёт фани қуйидагилардан қайси бирини ўрганади?

А) Иқтисодиётнинг алоҳида субъектлари кўламида ишлаб чиқариш муносабатларини;

Б) Иқтисодиётда банд бўлганлар сонини;

В) Баҳоларнинг умумий даражасини;

Г) Инфляция ва ишсизлик муаммоларини.

6. Агар жамият харажатларни минималлаштириб, чекланган ресурслардан фойдаланиш қайтимини максималлаштирмоқчи бўлса қандай мақсадни кўзлаган бўлади?

А) Тўлиқ бандликка эришишни;

Б) Иқтисодий ўсишни жадаллаштиришни;

В) Иқтисодий хавфсизликка эришишни;

Г) Иқтисодий самарадорликка эришишни.

7. Агар иқтисодий мушоҳада аниқ фактларга таянса, бундай таҳлил қайси усулга асосланади?

А) Тасвирий усулга;

Б) Гепотетик усулига;

В) Индукция усулига;

Г) Дедукция усулига.

8. “Нимани”, “қандай қилиб” ва “ким учун” ишлаб чиқариш деган фундаментал саволлар қайси тизимлар учун хос?

А) Марказлаштирилган режалаштиришга асосланган тоталитар тузум учун;

Б) Бозор иқтисодиётига асосланган тузум учун;

В) Барча тузумлар учун;

Г) Қулдорлик ва феодал тузумлар учун.

9. “Нимани ишлаб чиқариш” муаммоси юзага келмайди, агар:

А) Ресурслар таклифи ўта чекланган бўлиб, улар фақатгина истеъмол товарлари ишлаб чиқариш учун сарфланса;

Б) Иқтисодиёт “ишлаб чиқариш омиллари маҳсулдорлигининг камайиб бориш қонуни” амал қиладиган босқичга етмаган бўлса ;

В) Ҳар бир ишлаб чиқариш омили ўзига хос бўлиб, фақатгина бир турдаги товарни ишлаб чиқариш учун ишлатилса;

Г) Ишлаб чиқариш омиллари ҳашам ва дабдаба буюмларини ишлаб чиқариш учун ҳам етарли бўлса.

10. Агар иқтисодиётда “ишлаб чиқариш омиллари маҳсулдорлигининг камайиб бориши қонуни” амал қилса, иқтисодий ўсишни таъминлаш учун:

А) Барча ишлаб чиқариш омилларини баравар нисбатда ошириш зарур;

Б) Ҳеч бўлмаганда битта ишлаб чиқариш омили сарфини ўзгартирмаган ҳолда баъзи омиллар сарфини ошириш зарур;

В) Бошқа барча омиллар сарфини оширмасдан фақат битта омил сарфини ошириш зарур;

Г) Қўшимча ишлаб чиқарилаётган чекли маҳсулот қийматининг камайиши ҳолатида барча ишлаб чиқариш омилларини баравар нисбатда ошириш зарур.

11. “Нимани ишлаб чиқариш” муаммоси:

А) Жамият учун эмас, фақатгина тадбиркорлар учун хос;

Б) Ишлаб чиқариш имкониятлари доирасида маҳсулотлар турларини ишлаб чиқариш нисбатларини танлаш билан боғлиқ;

В) Ишлаб чиқариш омиллари маҳсулдорлигининг камайиб бориши қонуни доирасида ўрганилади;

Г) Фақатгина ресурслар ўта тақчил бўлган шароитда юзага келади.

12. “Қандай қилиб” ишлаб чиқариш муаммоси юзага келмайди, агар:

А) Ишлаб чиқариш ресурслари миқдори қатъий белгиланган ва аниқ товарлар турлари бўйича тақсимланган бўлса;

Б) Иқтисодиёт ишлаб чиқариш омилларининг камайиб борувчи қайтими қонуни таъсирида бўлмаса;

В) Ишчи кучига нисбатан бошқа ишлаб чиқариш ресурслари заҳиралари чекланган бўлса;

Г) Муаммонинг ечими фақатгина техникавий жиҳатдан қаралувчи индустриал ривожланган мамлакатлар доирасида қаралса.

13. Ишлаб чиқариш имкониятлари:

А) Корхона ишлаб чиқаришни мўлжаллаган икки хил товарнинг аниқ миқдорини кўрсатади;

Б) Икки хил товарни ишлаб чиқаришнинг энг яхши комбинациясини кўрсатади;

В) Мавжуд ресурслар миқдори доирасида товарлар ишлаб чиқаришнинг муқобил вариантларини кўрсатади;

Г) Ишлаб чиқариш омилллари маҳсулдорлигининг камайиб бориши қонуни кучга кирадиган вақтни кўрсатади.

14. Иқтисодиёт самарали ҳисобланади, агар:

А) Тўлиқ бандликка эришилган бўлса;

Б) Ишлаб чиқариш омилларидан тўлиқ фойдаланаётган бўлса;

В) Тўлиқ бандлик ёки ресурслардан тўлиқ фойдаланишдан биттасига эришса;

Г) Ҳам тўлиқ бандликка, ҳам ресурслардан тўлиқ фойдаланишга эришса.

15. Агар жамиятда ишлаб чиқариш ресурслари ҳажми кўпайса:

А) Кўпроқ товарлар ва хизматлар ишлаб чиқарилган бўлади;

Б) Иқтисодиёт кўпроқ товарлар ва хизматларни ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлади;

В) Ишлаб чиқариш технологияси яхшиланади;

Г) Турмуш кечириш фаровонлиги ортади.

16. Алтернатив харажатлар нимани англатади?

А) Ресурслардан энг самарали фойдаланишни;

Б) Ресурсларни исрофгарчилик билан сарфлаш эвазига харажатлар ортиб кетишини;

В) Ресурслардан энг самарали фойдаланишдан воз кечиш натижасида йўқотилган имкониятлар билан боғлиқ харажатларни;

Г) Бирор ресурс ўрнига унинг ўрнини босувчи бошқа ресурсдан фойдаланишни

17. Неъматларнинг ноёблиги нимани англатади?

А) Иқтисодий субъектлардаги мавжуд ресурслар захираларининг шу неъматларга эҳтиёж сезган истеъмолчилар эҳтиёжини қондира олмаслигини ;

Б) Неъматнинг олий категорияли товарларга мансублигини;

В) Неъматнинг тарихий қадр-қимматини;

Г) Неъмат баҳосининг мувозанат баҳосидан юқорилигини.



18. Иқтисодий ресурслар тўлиқ кўрсатилган қаторни белгиланг:

А) хомашё ва материаллар, бутловчи қисмлар, ёқилғи ва энергия ресурслари;

Б) бинолар, иншоотлар, узатувчи қурилмалар, капитал, ер, транспорт воситалари;

В) Капитал, технология, маҳсулдор ва ишчи ҳайвонлар, кўп йиллик дарахтзорлар;

Г) Ер, меҳнат, капитал, тадбиркорлик қобилияти ва ахборот.

19. Бир-бирини ўрнини босувчи неъматлар:

А) Чекланган ресурслар турларини англатади;

Б) Шахс ёки ишлаб чиқариш эҳтиёжларини комплекс қондирадиган неъматларни англатади;

В) Шахс ёки ишлаб чиқаришнинг икки хил эҳтиёжларидан бирини қондирадиган неъматни англатади;

Г) Бир хил эҳтиёжни қондирувчи неъматлар мажмуасини англатади.

20. Ўзаро бир-бирини тўлдирувчи неъматлар:

А) Чекланган эҳтиёжларни биргаликда қондирувчи ресурслар турларини англатади;

Б) Шахс ёки ишлаб чиқариш эҳтиёжларини комплекс қондирадиган неъматларни англатади;

В) Шахс ёки ишлаб чиқаришнинг икки хил эҳтиёжларидан бирини қондирадиган неъматни англатади;



Г) Бир хил эҳтиёжни қондирувчи неъматлар мажмуасини англатади.
Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling