Репитер ёрдамида сегментларни «Шина»га улаш - «Юлдуз» - бу маркази аниқ мавжуд топология бўлиб, бу марказга барча абонентлар уланади. Барча ахборот алмашинуви фақат марказий компьютер орқали амалга оширилади, шунинг учун у тармоққа хизмат кўрсатади ва бу компьютернинг юкламаси жуда юқоридир. Марказий компьютернинг тармоқ қурилмалари ташқи абонентларнинг қурилмаларига насбатан кескин кўп бўлади. Одатда айнан марказий компьютер энг кўп қувватга эга бўлади, сабаби ахборот алмашиш вазифасини бошқариш фақат шу компьютер орқали амалга оширилади. «Юлдуз» топологияли тармоқларда хеч қандай конфликт холат бўлиши мумкин эмас.
- «Юлдуз» топологиясининг жиддий камчилиги шундан иборатки, унга уланадиган абонентлар сони чегараланган. Одатда марказий абонент 8–16-32 тадан кўп бўлмаган ташқи абонентларга хизмат кўрсата олади. Кўрсатилган чекланиш оралиғида қўшимча абонентларни улаш анча оддий бўлса, қўйилган чекланишдан ортиқ бўлган холларда абонент улаш имкони йўқ. Бази холарда юлдузсимон уланишни кенгайтириш имкони мавжуд, агарда ташқи абонентлардан бирининг ўрнига марказий абонент уланса, натижада ўзаро уланган бир неча юлдузлардан ташкил топган топология хосил бўлади. «Юлдуз» топологияси икки турда булади: актив «юлдуз» ва пассив «юлдуз».
«Халқа» топологияси «Халқа» топологияси–бу хар бир компьютер алоқа йўллари фақат иккита бошқа компьютер билан уланиб, биридан фақат ахборот олади ва иккинчисига фақат ахборот узатади. Хар бир алоқа йўлларида «Юлдуз» топологияси каби фақат битта ахборот узатувчи ва битта ахборот қабул қилувчи ишлатилади. Бу холат ташқи терминаторлардан воз кечиш имконини беради. «Халқа» топологиясининг мухим хусусияти шундан иборатки, хар бир компьютер ўзига келган сигналларни тиклайди, яъни репитер вазифасини хам бажаради, шунинг учун бутун халқа бўйлаб сигнални сўниш муаммоси бўлмайди. - «Халқа» топологияси–бу хар бир компьютер алоқа йўллари фақат иккита бошқа компьютер билан уланиб, биридан фақат ахборот олади ва иккинчисига фақат ахборот узатади. Хар бир алоқа йўлларида «Юлдуз» топологияси каби фақат битта ахборот узатувчи ва битта ахборот қабул қилувчи ишлатилади. Бу холат ташқи терминаторлардан воз кечиш имконини беради. «Халқа» топологиясининг мухим хусусияти шундан иборатки, хар бир компьютер ўзига келган сигналларни тиклайди, яъни репитер вазифасини хам бажаради, шунинг учун бутун халқа бўйлаб сигнални сўниш муаммоси бўлмайди.
- «Халқа»га янги абонентни улаш одатда оддий, лекин албатта улаш вақтида бутун тармоқни ишдан тўхтатиш лозим бўлади. Халқа топологияси одатда юкламаларга чидамли хисобланади, у тармоқ орқали энг кўп ахборот оқимини ишончли таъминлайди, чунки унда конфликт холати йўқ (шина топологисида мавжуд) шунингдек марказий объект хам йўқ (юлдуз топологиясида мавжуд).
- Сигнал халқадаги тармоқнинг хамма компьютерлардан ўтгани учун, тармоқдаги компьютерларни биронтаси ишдан чиқса, (ёки тармоқ қурилмаларидан бири) бутун тармоқнинг иш фаолияти тўхтайди. Худди шунингдек, тармоқ кабелларининг биронтаси узилса ёки қисқа тўқнашув рўй берса, бутун тармоқ иш фаолиятини давом эттира олмайди. Халқа топологияси кабеллари узилишига энг сезгир, шунинг учун бу топологияда одатда иккита (ёки кўпроқ) параллел алоқа йўллари ўтказилади, улардан бири захира учун мўлжалланади.
- Халқа топологиянинг йирик ютуғи шундан иборатки, унда хар бир объект сигнални қайта тиклаш имконияти бутун тармоқ узунлигини кескин оширишга хизмат қилади (базида бирнеча ўн километргача). Бу маънода халқа топологияси бошқа барча топологиялардан юқори устунликка эгадир.
-
Do'stlaringiz bilan baham: |