Компьютер тармоқлари. Компьютер тармоқлари курилишининг асосий принциплари


Махаллий хисоблаш тармоқ топологияси


Download 186.5 Kb.
bet2/4
Sana15.06.2023
Hajmi186.5 Kb.
#1477821
1   2   3   4
Bog'liq
topologiya

Махаллий хисоблаш тармоқ топологияси

  • Компьютер тармоғининг топологияси (жойлаштирилиши, тузилиши, таркиби) деганда одатда биз бир-бирига нисбатан компьютерлар тармоқда жойлашганлиги ва алоқа йўлларини улаш усулларини тушунамиз.
  • Мухуми шундаки топология тушунчаси аввалам бор махаллий тармоқларгагина тегишлидир, чунки бу тармоқларда алоқанинг тузилишини осонгина кузатиш имкони мавжуд.

Тармоқнинг уч хил топологияси

  • Шина (bus), хамма компьютерлар битта алоқа йўлига параллел уланган ва ахборот хар бир компьютердан бир вақтнинг ўзида қолган компьютерларга узатилади;
  • Юлдуз (звезда, star) битта марказий компьютерга қолган хамма ташқи компьютрлар уланади, хар бир компьютер алохида ўз алоқа йўлларидан фойдаланади;
  • Халқа (кольцо, zing), хар бир компьютер хар доим ахборотни фақат битта занжирда жойлашган кейинги компьютерга узатади, ахборотни эса занжирда битта олдинда жойлашган компьютердан олади ва бу занжир ёпиқ яъни халқасимондир

«Шина» топологияси

«Шина» топологияси (бази холларда «умумий шина» хам деб аталади) ўз ташкилий қисми билан тармоқ компьютер қурилмаларининг бир турда бўлишини ва барча абонентлар тенг хуқуқлигини тақазо қилади. Бундай уланишда компьютерлар ахборотни фақат навбат билан узата оладилар. Акс холда узатилаётган ахборот устма-уст бўлиши натижасида ўзгаради (конфликт, коллизия холатлари). «Шина» топологиясида марказий абонент бўлмагани учун пухталиги бошқа топологияга нисбатан юқоридир. Шина тармоғига янги абонент қўшиш анча оддийдир ва янги абонентни тармоқ ишлаб турган вақтда хам қўшиш мумкин.

  • «Шина» топологияси (бази холларда «умумий шина» хам деб аталади) ўз ташкилий қисми билан тармоқ компьютер қурилмаларининг бир турда бўлишини ва барча абонентлар тенг хуқуқлигини тақазо қилади. Бундай уланишда компьютерлар ахборотни фақат навбат билан узата оладилар. Акс холда узатилаётган ахборот устма-уст бўлиши натижасида ўзгаради (конфликт, коллизия холатлари). «Шина» топологиясида марказий абонент бўлмагани учун пухталиги бошқа топологияга нисбатан юқоридир. Шина тармоғига янги абонент қўшиш анча оддийдир ва янги абонентни тармоқ ишлаб турган вақтда хам қўшиш мумкин.
  • «Шина» топологиясида махаллий тармоқларнинг (Ethernet, Arcnet) кенг тарқалганлиги учун тармоқ қурилмаларининг нархи унчалик қиммат эмас. Шинадаги компьютерларнинг бири ишдан чиқса, тармоқдаги қолган компьютерлар бемалол ахборот алмашинувини давом эттириши мумкин. Шина охирларига махсус мослаштирилган қурилмалар, яъни терминатор уланиши лозим Терминаторсиз уланганда сигнал алоқа йўлининг охиридан акс садо тарқалади ва сурилиш хосил бўлиши натижасида тармоқда алоқа амалга ошиши мумкин бўлмай қолади. Шундай қилиб, кабел шикастланганда ёки узилиш хосил бўлганда алоқа йўлининг мослашуви бузулади ва хаттоки ўзаро уланган компьютерлар ўртасида хам ахборот алмашинуви тўхтайди. Шина кабелининг хохлаган қисмида юз берган қисқа тўқнашув натижасида бутун тармоқнинг иш фаолияти тўхтайди.
  • «Шина» топологиясида тармоқ узунлигини ошириш учун кўпинча бир неча сегментлар ишлатилади (хар бир сегмент алохида шинани ташкил қилади), бу сигментлар ўзаро махсус сигналарни тикловчи қурилма–репитерлар, ёки такрорловчи қурилмалар орқали уланади. Лекин бу усулда тармоқни узунлигини чексиз ошириб бўлмайди, чунки алоқа йўлида сигнални тарқалиш тезлигининг чегараси мавжуддир.

Download 186.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling