Компьютер тармоқлари. Компьютер тармоқлари курилишининг асосий принциплари


Download 186.5 Kb.
bet1/4
Sana15.06.2023
Hajmi186.5 Kb.
#1477821
  1   2   3   4
Bog'liq
topologiya

Компьютер тармоқлари. Компьютер тармоқлари курилишининг асосий принциплари.

  • Режа
  • 1. Компьютер тармоқларининг ўрни ва вазифаси.
  • 2. Махаллий хисоблаш тармоқ топологияси.
  • 3. «Шина» топологияси.
  • 4. «Юлдуз» топологияси.
  • 5. «Халқа» топологияси.
  • 6. Бошқа топологиялар.
  • 7. Топология тушунчасининг кўп маънолилиги.

Компьютер тармоқларининг ўрни ва вазифаси.

  • Кўпинча “махаллий тармоқлар” (локальные сети, LAN, Local Area Network) атамасини айнан, катта бўлмаган, махаллий ўлчамли, яқин жойлашган компьютерлар уланган тармоқ, яъни, махаллий тармоқ деб тушинилади. Лекин бази махаллий тармоқларнинг техник кўрсатгичларига назар солсак, бундай атама аниқ эмаслигига ишонч хосил қилиш мумкин. Мисол учун, бази бир локал тармоқлар бир неча километр ёки бир неча ўн километр масофадан осон алоқани таъминлай олиш имконини беради. Бу хол эса, бир хонанинг, бир бинонинг ёки бир-бирига яқин жойлашган биноларнинггина эмас, балки бир шахар доирасидаги ўлчамдир.

Махаллий хисоблаш тармоқларнинг (МҲТ) фарқ қилувчи белгилари

  • ахборотни катта тезликда узатиш ва юқори тезликда ўтказиш имконияти мавжуд бўлиши;
  • узатиш даврида хатоликнинг даражаси камлиги (юқори сифатли алоқа каналлар). Ахборотларни узатишда мумкин бўлган хатолик эхтимоли 10-7 – 10-8 даражада бўлиши;
  • ахборот узатишнинг унумли ва тез амалга оширувчи механизми бўлиши;
  • тармоққа уланган компьютерлар сони чегараланган ва аниқ бўлиши керак.

Тармоқ назариясининг мухим тушунчаларидан бўлган сервер ва мижоз

  • Сервер – тармоқ абоненти бўлиб, у ўз ресурсларини бошқа абонентларга фойдаланишга бериб, лекин ўзи бошқа абонентлар ресурсларидан фойдаланмайди, яъни фақат тармоққа ишлайди. Тармоқда сервер бир нечта бўлиши мумкин.
  • Ажратилган сервер-бу сервер фақат тармоқ масалалари учун хизмат қилади.
  • Ажратилмаган сервер тармоққа хизмат кўрсатишдан ташқари бошқа масалаларни хам хал қилиши мумкин.
  • Мижоз – фақат тармоқ ресурсларидан фойдаланиб, тармоққа ўз ресурсларини ажратмайдиган тармоқ абонентига айтилади, яъни тармоқ унга хизмат қилади. Компьютер – мижоз хам кўпинча иш станцияси дейилади.

Download 186.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling