Компьютер тармоқлари тушунчаси
INTERNET ТАРМОҒИНИНГ ИМКОНИЯТЛАРИ
Download 0.49 Mb.
|
КОМПЬЮТЕР ТАРМОҚЛАРИ ТУШУНЧАСИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Internet нинг асосий хизмат турлари.
INTERNET ТАРМОҒИНИНГ ИМКОНИЯТЛАРИInternet нинг асосий хизмат турлари. WWW- Халқаро ахборот тармоғи. Internet ва Windows. Internetнинг афзалликлари ва камчиликлари. Internet нинг асосий хизмат турлари.Бу ерда биз тармоқда фаолият кўрсатувчи асосий хизмат турларига қисқача тавсиф бериб ўтамиз. Кейинчалик тармоқнинг энг асосий хизмат тури бўлмиш халқаро ахборот тармоғи (WWW) хақида тўхталиб ўтамиз. Telnet. Бу термин билан мижознинг олисдаги сервер – компьютери билан алоқасини таъминловчи баеннома ва дастурлар аталади. Алоқа ўрнатилгандан сўнг, олисдаги компьютернинг операцион системаси мухитига тушади ва у ерда бемалол унинг дастури билан худди ўзининг - дастури билан ишлагандай ишлайверади. FTP. (File Transfer Protokol – файлларни узатиш баенномаси). Олисдаги компьютерларнинг файллари ва дастурлари билан ишлашни таъминловчи дастур ва баенномалар шу термин билан аталади. FTP воситалари сервернинг файллари ва каталогларини кўриб чиқишга хамда бир каталогдан бошқа каталогга ўтишга, нусха олиш ва файлларнинг Internet Explorer мухитида ишлашини кўриб чиқамиз. Gopher. Бу сўз инглизча сўз бўлиб “ковламоқ” деган маънони билдиради. Gopher – бу FTP га нисбатан тараққий этган қидириш ва ахборотларни чиқариб олиш воситалари билан таъминловчи баеннома ва дастурлари киради. Gopher баенномалари замонавий навигатор – дастурларида қўлланилади. Archie. Internet узелларида FTP – сервер таркиби тўғрисидаги қидирилган ахборотларни йиғувчи ва сақловчи махсус серверлар шундай аталади. Агар ўзимиз биладиган файлни қидираётган бўлсак у холда мижоз Archie ни ишга туширамиз ва у бизга FTP сервердаги мос адресни кўрсатади. WAIS Wide Area Information Servers – бу тармоқлардаги маълумотлар базаси ва кутубхоналарда ахборот қидирувини амалга оширувчи тақсимланган ахборот тизимидир. Хусусан, WAIS Internet даги тузилишига келтирилмаган хужжатларни индекслаштириш ва уларда қидирувчи ташкил этиш қўлланилади. E - mail. Бу электрон почтанинг инглизча белгиланиши бўлиб, у орқали - хамма қитъаларда яшовчи инсонлар бир-бири билан электрон (маълумотлар) хабарлар ва файллар билан алмашишади. Usenet. Usenet тизими – телеконференциялар, янгиликлар гурухи. Электрон почтадан фарқли равишда, Usenet мижоз хабарларини индивидуал адресат бўйича эмас, балки абонентлар гурухига (телеконференцияларга) юборади. Шу конференция иштирокчилари бирор бир саволни хал қилишда тенг хуқуқга эга. Хар бир конференция ўз адресига эга ва бирор бир мавзуга тегишли (фанга, маданиятга, спортга ва бошқалар) булади. Шу билан бирга мухокама қилинадиган саволлар турлича бўлиши мумкин. Баъзи маълумотларга кўра, 10000 дан ортиқ телеконференциялар Internetда мавжуд. Windows 95 бошқаруви остидаги телеконференциялар билан ишлаш учун Internet Explorer 6.0 навигатори таркибий қисмига кирувчи Internet News қўшимчасини ишлатиш мумкин. IRC – Буни телеконференцияларнинг турларидан бири деб хисобласа бўлади. (Internet Relay Chat). IRC–сервер ва IRC – мижоз ёрдамида клавиатура орқали жумлаларни териб, фойдаланувчилар бир- бирлари билан “виртуал” мулоқат олиб боришади. Download 0.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling