Компьютер тармоқлари тушунчаси


Download 0.49 Mb.
bet2/8
Sana10.02.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1183579
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
КОМПЬЮТЕР ТАРМОҚЛАРИ ТУШУНЧАСИ

Телекоммуникация


Кенг маънода телекоммуникация - бу бир-бири билан бевосита алоқада бўла олмайдиган масофада турувчи субъектлар (одамлар, ускуналар, компьютерлар) ўртасидаги мулоқотдир. ( “Теле”- узоқдаги, “ коммуникация”– алоқа, хабар).
Масалан: кемалар ўртасидаги ёруғлик сигналлари алмашуви, телеграф, телевидение, телефон ва бошқалар. Компьютер телекоммуникациясининг ривожланиши Internet ва Windows нинг келиб чиқишидан анча олдин бошланган.
Мисол қилиб оладигин бўлсак, асримизнинг 80 йилларида бутун дунёда, шу жумладан, собиқ иттифоқда хам MS DOS мухитида ишловчи BBS (Bulletin Board System) файлли серверлар фаолият кўрсатган.
BBS абонентлари текинга эълонларни кўриб чиқиш ва ёзиб қолдириши, почта маълумотлари ва файллари билан алмашиниш имкониятига эга бўлишди.
Компьютерларнинг локал тармоклари (ЛВС), бир – биридан унча узоқ бўлмаган (бир неча юз метр атрофида фойдаланувчиларга хизмат кўрсатади.
ЛВСни “мижозлари” (терминаллaри) уланган катта бир компьютер деб тасаввур этиши мумкин. Бироқ компьтерлар ва ЛВС лар турли хил алоқа воситалари орқали худудий ва жахон (халкаро) тармоқларига уланиши мумкин.
Компьютерларни телекомуникацион тармоққа улаш учун қуйидагилар зарур:
1. Коммуникацион жихозлар ва алоқа канали (хеч бўлмаганда модем ва телефон тармоғи);
2. Коммуникацион дастурлар.
Модем – бу компьютерни халқаро тармоққа уланиш имконини берувчи стандарт қурилма (Модулятор – Демодулятор).
Модемнинг бир томони компьютерга, иккинчи томони телефон тармоғига уланади.
Модемнинг ягона функцияси – бу компьютернинг дискрет ( рақамли ) сигналини, телефон тармоғида узатиладиган узлуксиз ( аналогли ) сигналга айлантириш ва аксинча.
Модем билан ишлаш учун махсус дастур таъминоти ишлатилади. Компьютер билан провайдер узели ўртасидаги алоқа воситаси сифатида оддий ёки махсус телефон тармоғидан фойдаланилади. Биз асосан телекоммуникациянинг дастурли таъминотини кўриб чиқамиз ва у ўз навбатида икки синфга бўлинади.
1. Мижоз – дастурлар. Бу дастурлар сизнинг компьютерингизда жойлашган бўлиб, ўз талабларини (саволларини ) серверга юборади.
2. Сервер – дастурлар .Бу дастурлар тармоқнинг нариги узелида жойлашган бўлиб, улар сизнинг компьютерингизга хизмат кўрсатадилар.
Телефон тармоғига қиёс қилганда, АТС – бу сервер, сизнинг телефонингиз – бу мижоз. Коммуникацион тармоқлар технологиясини кўпинча “мижоз – сервер” технология деб аташади. Бу тушунча кенг маънода тўғри, лекин шу нарсани эсда сақлашимиз лозимки, ахборотлар тизимида “мижоз – сервер” тушунчаси маълумотларнинг қайта ишлашнинг функционал моделини билдиради. Умуман олганда, сервер ва мижозлар универсал эмас: тармоқли хизмат кўрсатишнинг хар бир тури ўз сервери ва мижозига эга. Масалан, почта серверлари ва мижозлари мавжуд, FTP – серверлар ва FTP - мижозлар.
Кўпинча сервер деб, серверли дастурларга эга бўлган компьютерларни хам айтишади. Шу нарсани эсда сақлаш лозимки, бир сервер - компьютерда бир неча сервер дастурлар иш олиб бориши мумкин.
Замонавий телекоммуникацияларнинг ривожланишида икки хил жараённи ажратиш мумкин: Бир томондан, тармоқли хизмат турлари аста секин Internet технологиялари билан қўшилиб кетмоқда.
Иккинчи томондан, Internet воситалари графикли технологиянинг таркиби бўлиб келмоқда.
Хозирда энг катта глобал ахборот тизими бу Internet тармоғидир. Хақиқатдан олганда, Internet аниқ бир ташкилий тузилишга эга эмас.
Internet тизими хукуматлар, илмий, тижорат ва нотижорат ташкилотлари таша



Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling