Компьютер тизимлари ва тармоклари тизим хакида тушунча ва унинг турлари


Download 235 Kb.
bet20/23
Sana26.03.2023
Hajmi235 Kb.
#1298052
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
Kompyuter tizimlari va tarmoqlari

Тармок операцион тизими.

Ҳозир туртта асосий 32 хонали тармок операцион тизимини (ОТ ёки тармок хизматини) ажратиб курсатиш мумкин: NetWare 4.1 (Nоvell фирмаси), Windоws NT Server 4.0 (Micrоsоft фирмаси), Vines 6.0 (Banuan фирмаси), ОS/2 Warр Advanced Server (IBM фирмаси). Бундан ташкари UNIX оиласига мансуб тармок Оtни эслатиб утиш лозим.


Тармок операцион тизимини тармок мухитида булган асосий талабларга мувофиклигига караб, куйидаги имкониятлар буйича бахолаш мумкин:

  1. Юкори самарадорликда ишлашда файллар ва принтерлардан биргаликда фойдаланиш;

  1. “мижоз-сервер” архитектура учун хусусан ишлаб чикарувчилар амалий дастурига мулжалланган амалий дастурларни самарали бажариш;

  1. турли платформаларда ва турли тармок асбоб-ускуналари билан ишлаш;

  1. Internet билан интеграцияни таъминлаш: TCР/IР протоколини динамик созлаш (Dynamic Hоst Cоnfiratiоn Рrоtоcоl - DHCР), WEB-сервер дастурий таъминотни таъминлаш;

  1. тармокка масофадан кириш;

  1. ички электрон почтани, гурух булиб мунозара килишни ташкил этиш;

  1. худудий жихатдан таркок, куп серверли тармоклардаги ресурсларга каталоглар ва номлар хизмати ёрдамида кириш.

Санаб утилган тармок операцион тизимларидан хар бири гарчи уларнинг хеч бири фойдаланувчининг барча талабларини тулик кондира олмасада, у ёки бу нуктаи назардан энг яхши деб саналиши мумкин. Барча талабларни кондириш учун турли ишлаб чикарувчилар тармок операцион тизимларини бирлаштириши максадга мувофик. Универсалликка ва самарадорликка эришиш учун купинча NetWare ва Windоws NT Serverдан биргаликда фойдаланишади. Бунда NetWare файллар билан ишлаш ва босиш хизмати учун ишлатилади. Чунки у бу хизматларнинг янада кенг имкониятлари ва универсаллигини таъминлайди. Windоws NT эса маълумотларни алмашиш ва иловалар сервери иши учун фойдаланилади.
NetWare ва Windоws NT тармокларида каталогларни бошкариш хизмати принцип жихатидан турлича курилган. NetWare 4.1да тармокни ижара куринишида ишловчи NetWare Directory Service (NDS)дан фойдаланилади. Windows NT тармоғида каталогларни бошкариш хизмати ишончли муносабатлардаги доменлар тупламини ифодалайди. Ҳар икки хизмат турида куплаб серверлар билан марказлашган холда бошкариш имконияти мавжуд. Тармокда бир марта кайд этилган фойдаланувчи турли серверлар билан бирлашиш имконияти берилади. Домент тизим - доменлар уртасидаги муносабатга анча мослашиб караш имконини беради. Домен бошка домент хакида тулик ёки кисман маълумотга эга булиши ёки хеч кандай ахборотга эга булмаслиги мумкин. Санаб утилган барча операцион тизимлар файллар билан ишлаш ва босиш учун етарли даражада яхши мижоз воситасига эга. Купгина ишлаб чикарувчилар турли турдаги серверлар билан ишлай оладиган мижоз дастурий таъминотини чикармокда масалан, Windоws 95 юкорида саналган барча тармок операцион тизими серверлар билан ишлаш кобилиятига эга универсал мижозни уз ичига олади. Фойдаланувчи кайси сервер хизматига мурожаат килаётганини билмаслиги мумкин.



Download 235 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling