Компьютер тизимлари ва тармоклари тизим хакида тушунча ва унинг турлари


Download 235 Kb.
bet15/23
Sana26.03.2023
Hajmi235 Kb.
#1298052
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   23
Bog'liq
Kompyuter tizimlari va tarmoqlari

Регионал (минтакавий) тармоклар бир-биридан маълум бир масофада жойлашган абонентларни боғлайди. У алохида мамлакатнинг катта шахридаги, иктисодий минтакадаги абонентларни уз ичига олади. Минтакавий хисоблаш тармоғининг абонентлари орасидаги масофа унлаб, юзлаб км ни ташкил килади.


Локал хисоблаш тармоғи унча катта булмаган худудда жойлашган абонентларни бирлаштиради. Ҳозирда локал хисоблаш тармоғи таркалган худудда аник чегара йук. Одатда бундай тармок аник бир жойга боғланган. Локал хисоблаш тармоғига мансуб синфга алохида корхоналар, фирмалар, банклар, офислар тармоғи киради. Бундай тармок 2-2,5 км худудни камраб олади.

Глобал, минтакавий (регионал), локал хисоблаш тармоклари куп тармокли иерархияни ташкил этади. Улар улкан ахборот тупламини кайта ишловчи кучли иктисодий воситани яратиб, чексиз ахборот ресурсига кириш имконини беради. Локал хисоблаш тармоғи минтакавий тармок таркибига компонент сифатида кириши мумкин. Минтакавий тармок глобал тармокка кириши ва нихоят, глобал тармок мураккаб тузилмани ташкил этиши мумкин.


Мисол. INTERNET компьютер тармоғи машхур глобал тармок хисобланади. Унинг таркибига купгина эркин бирлашган тармоклар киради. INTERNETга кирувчи хар бир тармок ичида аник алока тузилмаси ва маълум бошкарув таркиби мавжуд. INTERNET ичида маълум бир фойдаланувчи учун турли тармоклар уртасидаги бирлашиш тузилмаси ва усуллари хеч канака ахамиятга эга эмас.
Ҳозирдаги кунда хар кандай бошкарув тизимининг ажралмас унсури булиб колган шахсий компьютерлар локал хисоблаш тармоғи яратиш борасида шов-шувга сабаб булмокда. Бу хам уз навбатида замонавий ахборот технологиясини ишлаб чикиш заруриятини келтириб чикарди.
Шахсий компьютерлар фан ва техника, ишлаб чикаришнинг турли тармокларида куллаш амалиёти шуни курсатдики, хисоблаш техникасини татбик килишда алохида ШК эмас, балки локал хисоблаш тармоклари купрок самара беради.
Ҳар кандай коммуникация тармоғи албатта куйидаги асосий компонентларни: узатиш (передатчик), хабар, узатиш воситаси, кабул килиш (приёмник)ни уз ичига олади.



Download 235 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling