Компьютер тизимлари ва тармоклари тизим хакида тушунча ва унинг турлари


Download 235 Kb.
bet14/23
Sana26.03.2023
Hajmi235 Kb.
#1298052
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   23
Bog'liq
Kompyuter tizimlari va tarmoqlari

Компьютер (хисоблаш) тармоғи - бу, маълумотларни таксимлаб кайта ишлаш талабларини кондирувчи ягона тизимга алока канали ёрдамида уланган компьютерлар ва терминаллар жамланмасидир.


Компьютер тармоғининг умумлашган тузилмаси

Компьютер тармоғи куп машинали ассоциациянинг олий шакли саналади. Компьютер тармоғининг куп машинали хисоблаш комплексидан асосий фаркини курсатамиз.




Биринчи фарк - хажм, улчам. Куп машинали хисоблаш комплекси таркибига одатда битта бинода жойлашган иккита, купи билан учта ЭҲМ киради. Ҳисоблаш тармоғи бир-биридан бир неча метрдан тортиб ун, юз ва хатто минг км узокда жойлашган унлаб, юзлаб ЭҲМдан иборат булиши мумкин.


Иккинчи фарк - вазифаларнинг ЭҲМлар уртасида булиниши. Агар куп машинали хисоблаш комплексида маълумотларни кайта ишлаш, уларни узатиш ва тизимни бошкариш битта ЭҲМда бажарилган булса, хисоблаш тармоғида бу вазифа турли ЭҲМлар уртасида таксимланган.


Учинчи фарк - тармокда хисобларни маршрутлаштириш вазифасини хал этиш зарурлиги. Тармокда хар бир ЭҲМдан бошкасига ЭҲМларни бир-бири билан боғловчи алока каналларининг ахволига караб узатилиши мумкин.
Ҳисоблаш техникасини, алока аппаратуралари ва маълумотларни узатиш каналларини битта комплексга бирлаштириш куп машинали ассоциациянинг хар бир элементи томонидан узига хос талаблар сурайди, шунингдек махсус атамаларнинг шаклланишини талаб килади.
Тармок абонентлари - тармокда ахборотларни юзага келтирувчи ёки истеъмол килувчи объектлар.
Алохида ЭҲМлар, ЭҲМ комплекслари, терминаллар, саноат ишлари, ракамли дастур оркали бошкариладиган дастгохлар ва хоказо абонент булиши мумкин. Ҳар кандай абонент тармоғи станцияга уланган.
Станция - ахборот узатиш ва кабул килиш билан боғлик вазифаларни бажарувчи аппаратура.
Абонент ва станция мажмуини абонент тизими деб аташ кабул килинган. Абонентларнинг узаро алокасини ташкил этиш учун узатувчи моддий восита керак.
Узатувчи моддий мухит бу алока тармоғи ёки электр сигналлари таркатиладиган кенглик ва маълумотларни узатиш аппаратураси.
Бундай ёндашув хар кандай компьютер тармоғини абонентлар тизими ва коммуникация тармоғининг мажмуи сифатида куриб чикишга имкон беради.

Ҳисоблаш тармоғининг таснифи


Абонент тизимининг худудий жойлашувига кура хисоблаш тармоғини учта асосий синфга булиш мумкин:



  1. глобал тармоклар (WAN - Wide Area Netwоrk);

минтакавий тармоклар (MAN - Memrороlitan Area Netwоrk);
локал тармоклар (WAN - Lоcal Area Netwоrk).

Глобал хисоблаш тармоғи турли мамлакатларда, турли китъаларда жойлашган абонентларни бирлаштиради. Абонентлар уртасидаги узаро алока телефон тармоғи, радио-алока ва йулдош оркали алока тизими базасида амалга оширилади. Глобал хисоблаш тармоғи барча инсониятнинг ахборот ресурсларини бирлаштириш ва ушбу ресурсга киришни ташкил этиш муаммосини хал этади.





Download 235 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling