Компьютер тизимлари ва тармоклари тизим хакида тушунча ва унинг турлари


Download 235 Kb.
bet19/23
Sana26.03.2023
Hajmi235 Kb.
#1298052
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
Kompyuter tizimlari va tarmoqlari

Юлдузсимон топология марказий узел концепциясига асосланади. Унга сиртки узеллар уланади. Ҳар бир сиртки (периферия) узел марказий узел билан алохида уз алока тармоғига эга. Барча маълумотлар марказий узел оркали узатилади. Марказий узел тармокдаги ахборот окимини ретрансляция килади ва йулга солади.
Юлдузсимон топология ЛҲТ узелларининг бир-бири билан узаро таъсирини осонлаштиради. Айни пайтда ЛҲТнинг юлдузсимон топология билан ишлаш кобилияти марказий узелга боғлик. Мавжуд хисоблаш тармокларида нисбатан мураккаб топологиядан фойдаланилиши мумкин.
У ёки бу топологияни танлаш ЛҲТни куллаш сохаси, унинг узеллари географик жойлашуви ва тармок хажми билан белгиланади.


Локал тармоклар дастурий таъминоти.

Тармокларнинг асосий вазифаси фойдаланувчиларга турли хил хизматлар курсатишдир. Бирор хизматни амалга оширувчи дастурий таъминот ушбу хизмат сервери хисобланади. Хизмат курсатиш ва серверларга мисол тарикасида куйидагиларни келтириш мумкин: файлли сервер, босмали сервер, электрон почта сервери, коммуникацион сервер. Тармокли дастурий таъминот локал тармокда хизмат курсатиш ва ишлашнинг турли вариантларини амалга оширади.


Бир даражали (бир рангли) тармокларда барча компьютерлар тенг хукукли. Улар тармокда алохида иш жойи сифатида ишлайди, лекин айни шу пайтда хар кандай тармок компьютерининг дискидан, босиш курилмасидан хамкорликда фойдаланиш маълумотларни узатиш имконияти мавжуд булади. Локал тармокда кенг таркалган иш варианти сифатида файл-сервер концепциясидан фойдаланилади. У марказий, нисбатан кучли тармок компьютерининг дастурий таъминоти томонидан амалга оширилади. Файл-сервер тармок ресурсларини бошкаради ва бошка компьютерлар ишчи станцияларидан кириш имконини беради. Фойдаланувчи томонидан биргаликда фойдаланиш учун такдим этиладиган асосий ресурс бу марказий компьютернинг дискли хотирасидир. Бу компьютер хам файл-сервер деб юритилади. Ишчи станциялар фойдаланувчининг фаол ишлаши учун мулжалланган. Ишчи станция сифатида нисбатан арзон принтер ва хатто каттик дискка эга булмаган компьютерлардан фойдаланиш мумкин. Дастурий таъминот тармокнинг барча фойдаланувчисига дастур ва маълумотларни саклаш учун файл-сервернинг ташки хотирасини, умумий принтерини такдим этади ва ишчи станциялари уртасида ахборотлар алмашинувини таъминлайди. Файл-серверда сакланувчи дастурлар ва маълумотлар бажариш ва кайта ишлаш учун ишчи станцияга алока канали оркали узатилиши керак.
Тармок фаолиятини кувватловчи ва тармок хизматини ташкил этувчи тармокнинг дастурий таъминоти тармокли операцион тизимни амалга оширади. Тармок операцион тизим тармок иши учун зарур. Чунки локал шахсий компьютерлар учун операцион тизимлардан бири - DОS, Windоws 95, ОS/2, UNIX зарур.
Тармок операцион тизим файл-серверда одатдаги вазифалардан ташкари (дискка кириш, файлларни саклаш, хотирадан фойдаланиш) файл-сервердаги маълумотларга рухсатсиз киришдан химоялайди ва фойдаланувчи хукуклари асосида бошкаради. Бундан ташкари операцион тизим турли операцион тизим урнатилиши мумкин булган барча ишчи станциялар билан ишлашни таъминлайди.



Download 235 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling