Компьютер тизимлари ва тармоклари тизим хакида тушунча ва унинг турлари


Маълумотларни таксимланган холда кайта ишлаш -


Download 235 Kb.
bet13/23
Sana26.03.2023
Hajmi235 Kb.
#1298052
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   23
Bog'liq
Kompyuter tizimlari va tarmoqlari

Маълумотларни таксимланган холда кайта ишлаш - бу маълумотларни мустакил холда, лекин таксимланган тизимни ифодаловчи, бир-бири билан боғланган компьютерлар томонидан кайта ишлаш демакдир. Шунингдек узатиш тезлиги 100 Мбит/с га тенг Fast Ethernet мавжуд. Gigabit Ethernet технологияси юзага келмокда. Маълумотларни таксимланган холда кайта ишлашни амалга ошириш учун куп машинали ассоциация ташкил этилган. Унинг тузилмаси куйидаги йуналишлардан бири буйича ишлаб чикилади:
куп машинали хисоблаш комплекслари (КҲК);

  1. компьютер (хисоблаш) тармоғи.



Куп машинали хисоблаш комплекси

Куп машинали хисоблаш комплекси - катор урнатилган хисоблаш машиналари гурухи булиб, махсус туташтирувчи восита ёрдамида бирлаштирилган. Улар биргаликда ягона ахборот жараёнини бажаради.


Куп машинали хисоблаш комплекси куйидагича булиши мумкин:

  1. локал-компьютерлар битта бинода урнатилган шароитда узаро алока учун махсус асбоб-ускуна ва алохида алока канали талаб килмайди;

  1. масофали (дистанцион) - комплекснинг айрим компьютерлари марказий ЭҲМдан маълум масофада урнатилган булади ва бу маълумотларни узатиш учун телефон алока каналларидан фойдаланилади.

1-мисол. Ахборотларни пакетли кайта ишлаш режимини таъминловчи мэйнфрейм туридаги ЭҲМга боғловчи курилма ёрдамида мини ЭҲМ уланган. хар икки ЭҲМ битта машина залида турибди. Мини ЭҲМ кейинчалик мэйнфреймдаги мураккаб масалаларни ечишда фойдаланиладиган маълумотларни тайёрлайди ва олдиндан кайта ишлаб чикади. Бу куп машинали локал комплекс саналади.
2-мисол. Кайта ишланишга келадиган масалаларни кайта таксимлаш учун комплексга учта ЭҲМ бирлаштирилган. Улардан бири диспетчерлик вазифасини бажаради ва кайта ишловчи колган иккита ЭҲМдан бирининг бандлигига кура масалалар таксимланади. Бу локал куп машинали комплекс.
3-мисол. ЭҲМ айрим минтакалар буйича жойлаштириш йиғади, уларни олдиндан кайта ишлаб чикади ва кейинчалик фойдаланиш учун телефон алока канали оркали марказий ЭҲМга узатади. Бу масофали куп машинали комплекс.

Download 235 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling