Компьютер тизимлари ва тармоклари тизим хакида тушунча ва унинг турлари


Download 235 Kb.
bet3/23
Sana26.03.2023
Hajmi235 Kb.
#1298052
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
Kompyuter tizimlari va tarmoqlari

Бошкариш деб объектнинг асосий хоссаларини саклаб колиш ёки маълум бир максадга эришиш учун уни ривожлантирувчи тизимнинг функциясига айтилади.
Тизимни бошкариш максадига маълум бир функцияни амалга ошириш оркали эришилади. Бундай функцияларга:

  1. режалаштириш;

  2. тахлил этиш;

  3. назорат;

  4. хисобот;

  5. карор кабул килиш функциялари киради.

Режалаштириш деб бошкаришнинг максади ва унга эришиш йулларини аниклаш, харакат режасини тузиш ва унинг истикболини аниклашга айтилади.
Тахлил этиш деганда бошкариш тизими тузилишини танлаш ва шакллантириш, тизим унсурлари уртасидаги муносабатни ва боғликликни аниклаш тушунилади.
Назорат деб ишлаб чикариш жараёнини кузатиш ва хакикатда бажарилган ишнинг режа буйича белгиланганлиги туғрилигини текширишга айтилади.
Ҳисобот деганда режа бажарилишининг ёки унинг маълум бир боскичи бажарилишининг якуний хисоботи, бошкариш натижаларини бахолаш тушунилади.



  1. Ҳисоблаш тармокларини ташкил килиш тамойиллари

Маълумотларни кайта ишлашнинг йирик тизимларини яратилиши алохида корхоналар, ташкилотлар ва уларнинг булимларига хизмат курсатувчи хисоблаш техникаси воситаларининг алока воситалари ёрдамида ягона таксимланган хисоблаш тизимига бирлашиши билан боғликдир.


Ҳисоблаш воситаларининг бундай комплекслаштирилиши биринчидан, харажатларни камайтириш хисобига; иккинчидан ишлаётган ЭҲМлар ишончини ва унумдорлигини ошириш хисобига; учинчидан марказлашган ва марказлашмаган маълумотларни кайта ишлаш афзалликларининг рационал бирикмаси хисобига; шунингдек, ягона кудратли хисоблаш ва ахборот ресурсларидан комплексли фойдаланиш ахборотларини кайта ишлаш тизимлари самарадорлигини ошириш имкониятини беради.
Маълумотларни кайта ишлаш жараёнининг марказлаштирилиши икки йуналишда амалга оширилади:
Алохида ЭҲМ (ёки хисоблаш маркази доирасида бирлашган ЭҲМлар мажмуи) га куплаб фойдаланувчилар абонент пунктларининг уланиши оркали, яъни маълумотларни телеишлаши тузилишини яратиш.
Ҳисоблаш тармокларини яратиш оркали, бу тармокларда бир-биридан узоклашган куплаб ЭҲМлар ёки хисоблаш марказлари ораларидаги бирлашув руй беради.
Бу каби таксимланган тизимларнинг территориал узоклашган компонентлари орасидаги ахборот узатиши стандарт телефон ва телеграф йуллари ёрдамида, шунингдек уралган буғ симлари ва алока коаксиал кабеллари оркали амалга оширилади.
Ҳозирги замон хисоблаш тармокларига куйидагилар хос:
бир-биридан узоклашган куплаб ЭҲМлар ва алохида хисоблаш тизимларининг ягона таксимланган маълумотларни кайта ишлашнинг тизимларга бирлашиши;

  1. хисоблаш техникаси воситаларининг узаро таъсири жараёнида ахборотлар билан алмашувни ташкил килиш учун маълумотларни кабул килиш ва узатиш воситалари ва алока йулларининг татбик этилиши;

  1. абонент пунктлари ва фойдаланувчилар терминали сифатида ишлатилаётган сиртки асбоб-ускананинг кенг спектори мавжудлиги;

  1. асбоб-ускунани алмаштириш ва ошириш жараёнини енгиллаштирадиган алока йуллари ва техник воситаларнинг уланиши бир хил усулларининг ишлатилиши;

  1. операцион тизимнинг мавжудлиги. Бу операцион тизим хисоблаш тармоки фойдаланувчиларининг масалаларини ечиш жараёнида техник ва дастурий воситаларни самарали ва ишончли кулланилишини таъминлаб беради.

Ҳисоблаш тармоклари ишлатилишининг узига хос хусусиятли томонлари бу нафакат аппарат воситаларининг маълумотлар кайта ишлаш ва яратилиш жойига бевосита якинлашиши, балки бир нечта ЭҲМлар орасида фойдали таксимлаш максадида бошкариш ва ишлов бериш функцияларининг алохида тузувчиларига булиниши хамдир. Шунингдек фойдаланувчиларнинг хисоблаш ва ахборот ресурсларига кириш йулларининг тез ва ишончли таъминланиши ва бу ресурсларнинг коллектив ишлатилишини ташкил этиш хам хисоблаш тармокларининг хусусиятли томонларидан бири.
Ҳисоблаш тармоклари алохида худуд ва умуман мамлакат микёсида ишлаб чикариш, транспорт, моддий техник таъминотни бошкаришни автоматлаштиришга имкон беради.
Ҳисоблаш тармокларида маълумотларнинг катта хажмини туплаш имконияти, бу маълумотларнинг оммабоплиги, шунингдек дастурий ва аппарат воситаларининг ишлатилиши ва уларни ишлаб туришининг юкори ишончлилиги - буларнинг хаммаси фойдаланувчиларнинг ахборот хизматини яхшилашга ва хисоблаш техникаси кулланилишининг самарадорлигини оширишга имкон беради.
Ҳисоблаш тармоклари шароитида куйидаги имкониятлар кузда тутилган:

  1. ЭҲМлар томонидан маълумотлар параллел ишлатилишини ташкил этиш;

  1. турли хил ЭҲМлар хотирасида жойлашадиган таксимланган маълумотлар базасини яратиш;

  1. маълум бир масалани самарали ечиш учун алохида ЭҲМни (ЭҲМлар гурухи) ихтисослаштириш;

  1. алохида ЭҲМ ва тармок фойдаланувчилари орасида ахборотлар ва дастурлар алмашинувини автоматлаштириш;

  1. ишдан чикиб колган холатда тармокнинг нормал ишлашини тезкор тиклаш максадида хисоблаш кувватларини ва маълумотларини узатиш воситаларини захирада саклаш;

  1. фойдаланувчиларнинг эхтиёжи ва ечилаётган масалаларнинг кийинлиги узгаришига караб тармокк фойдаланувчиларининг орасида хисоблаш кувватларини кайта таксимлаш;

  1. кимматбахо сиртки асбоб-ускуна ва ЭҲМ юк билан таъминланганлик даражасини ошириш ва мустахкамлаш;

  1. ишни кенг режимлар доирасида олиб бориш: диалог, пакетли талаб-жавоб режимлари.

Амалиётда кураётганимиздек маълумотлар устида ишлаш имкониятларининг кенглиги ва тизим ишлашининг ишончлилигини ошириш хисобига хисоблаш марказларида маълумотларни кайта ишлашнинг бахоси автоном ЭҲМларида бу каби маълумотлар кайта ишлашининг бахосига нисбатан 1,5 дан купрок.
Ҳисоблаш тармоклари турли хил белгиларига кура туркумланади. Дастури бир-бирига мос, туғри келадиган ЭҲМлардан ташкил топган тармоклар бир жинсли ёки гомоген дейилади. Агар тармокнинг ЭҲМлари, дастурий воситалар бир-бирига мос келмаган булса, бундай тармок бир жинсли эмас ёки гетероген дейилади.
Тармоклар маълумотлар узатилишининг ташкил этилиши буйича куйидагиларга фаркланади:
каналлар коммутацияси билан;
хабарлар коммутацияси билан;
пакетлар коммутацияси билан.
Бажараётган вазифалари буйича тармоклар:
хисоблаш, фойдаланувчилар талабига яраша маълумотларни олиш учун мулжалланган;
аралаш, бу тармоклар хисоблаш ва ахборотли вазифаларни бажаради.
Бошкариш усули буйича хисоблаш тармоклари куйидагиларга булинади:

  1. марказлашмаган бошкарув

  2. марказлашган бошкарув

  3. аралаш бошкарув

Биринчи холда тармок таркибига кирадиган хар бир ЭҲМ бажарадиган тармок операцияларининг координацияси учун дастурий воситалар тулик туплашини уз ичига олади. Бундай турдаги тармоклар мураккаб ва етарлича кимматбахо, чунки алохида ЭҲМларнинг операцион системалари тармок хотирасининг умумий майдонига коллектив кириш йули кузда тутилиб ишлаб чикилади.
Марказлашган бошкарув остидаги аралаш тармоклар шароитида маълумотларнинг катта хажмларини (устида) кайта ишлаш билан боғлик ва энг катта устунликка эга булган масалаларнинг ечимлари амалга оширилади.
Тузилиш структураси (топологияси) буйича тармоклар:
бир тугунли ва куп тугунли;
бир йулли ва куп йуллиларга булинади.
Ҳисоблаш тармоғи топологияси алока тармоғининг структураси билан аникланади, яъни ЭҲМлар ёки абонентларнинг бир-бири билан уланиши оркали. Шунингдек куйидаги тармоклар структуралари маълум:
радиал (юлдузсимон)
халкасимон
куп алокавий
иерархик ва хоказо.


  1. Download 235 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling