Компьютер тизимларида ахборотларни щимоялаш


Download 1.92 Mb.
bet40/45
Sana25.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1230766
TuriЛекция
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   45
Bog'liq
axborot xavfsizligi asoslari(1-2 мавзу)

Банкоматлар хавфсизлигини таъминлаш

Банкоматлар накд пул олиш, хисоб ракамнинг холати ва пул кучириш имкониятларига эга.


Банкомат икки режимда ишлайди, off-line ва on­line.
Off-line режимда банкомат банк компьютерларидан мустакил ишлайди ва бажариладиган транзакциялар хакидаги ёзувларни уз хотирасида саклайди хамда принтерга узатиб, уларни чоп килади.
On-line режимда банкомат бевосита банк компьютерлари билан телекоммуникация оркали уланган булади. Транзакциясини амалга ошириш максадида бан­комат банкдаги компьютер билан куйидаги xaбapлap билан алмашади:

  • банкомат суровномаси;

  • банкнинг жавоб хабари;

  • банкоматнинг туловни бажарганлиги хакидаги хабарни бериш.

Хозирги кунда банкоматлар тармокларидан бир неча банкларгина фойдаланади. Бу ерда мавжуд булган асосий муаммо бу банкларнинг махфий ахборотларини (масалан, махфий калит) бир-биридан химоялашдир.
Ушбу муаммонинг ечими сифатида PIN кодни, марказлаштирилган холда, хар бир банк томонидан текшириш таклиф килинади.
Бундан ташкари банкоматлар тармоги зоналарга таксимланади ва хар бир зонада ZCMK (Zone Control Master Key) калитлари, уз навбатида, компьютер тармогидаги калитларни шифрлашда кулланилади. Маьлумотларни шифрлашда эса IWK (Issuer Working Key) калитлар ишлатилади.


Internetда мавжуд электрон туловлар хавфсизлигини таъминлаш

Хозирги кунда Internetда купгина ахборот марказлари мавжуд, масалан, кутубхоналар, куп сохали маълумотлар базалари, давлат ва тижорат ташкилотлари, биржалар, банклар ва бошкалар.


Internetда бажариладиган электрон савдо катта ахамият касб этмокда. Буюртмалар тизимининг купайиши билан ушбу фаолият яна кескин ривожланади. Натижада, харидорлар бевосита уйдан ёки офисдан туриб, буюртмалар бериш имконига эга булишади. Шу боис хам, дастурий таьминотлар ва аппарат воситалар ишлаб чикарувчилар, савдо ва молиявий ташкилотлар ушбу йуналишни ривожлантиришга фаол киришишган.
Электрон савдо — глобал ахборот тармоклари оркали махсулотларни сотиш ва пулли хизматлар курсатиш демакдир.
Электрон савдонинг асосий турлари куйидагилардир:
• ахборотлар сотуви;
электрон дуконлар;
• электрон банклар.
Ахборотлар сотуви асосан маълумотлар базасидан On-line режимда фойдаланиш учун такдим этилиши мумкин.
Электрон дуконлар Internetда Web-site оркали ташкиллаштирилади. Бунда товарлар руйхати, тулов воситалари ва бошкалар келтирилади. Харид килинган махсулотлар оддий почта оркали жунатилиши ёки агар улар электрон махсулот булса, бевосита Internetдан манзилга етказилиши мумкин.
Электрон банкларни ташкил этишдан асосий максад банкнинг доимий харажатларини камайтириш ва кенг оммани камраб олишдир. Шу боис, электрон банк­лар уз мижозларига юкори фоиз ставкаларини таклиф килишлари мумкин.



Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling