AIDSTEST- вирусларни аниқлаш ва йўқотиш учун мўлжалланган вирусга қарши кўп қиррали дастур (хар хафтада янгиланиб туради).
Doctor WEB (Dr.Web) –янгидан яратилган, маълум ва номаълум вирусларни аниқлаш ва йўқотиш учун ишлатиладиган вирусга қарши дастур. У архивланган ва вакциналанган файлларда ҳам вирусларни аниқлай олади. (хар ойда ўртача 2 марта янгиланади).
ADINF- дискдаги барча ўзгаришларни назорат қилувчи, дискларнинг вирусга қарши ревизор дастури (бир йилда бир неча марта янгиланади. Дискдаги барча дастурларнинг физик камчиликларини назорат қилади. Дискнинг тизимли сохасини ва файллар ҳолатини эслаб қолади ва қайта юклашда дискдаги ўзгаришларни аниқлайди, агар бирор ҳавфли ўзгаришлар аниқланса, фойдаланувчига бу хақда хабар беради.
SHERIF - қаттиқ дискдаги операцион тизим дастурлар ва маълумотлар файлини 100% кафолат билан ҳимояловчи резидент дастур. Бу дастурлар асосан MS DOS муҳитида ишлатилади.)
(уларни Windows муҳитига мослаш ҳам мумкун). Амалда юқоридагилардан биттасидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Бирор дастурни ўрнатиб уни доимий равишда янгилаб борилса, фойдалироқ бўлади.
Компьютерга вирус юққанда (ёки юққанлик ҳақида гумон бўлса) қуйидаги қоидаларни эсда тутиш ва қўллаш лозим.
Дастлабки, қарши кураш қарорларини қабул қилишга шошилмаслик керак. Ўйламасдан қилинган харакатлар тиклаш мумкин бўлган файлларнинг бир қисмини йўқотишгина эмас, балки компьютерни яна қайта касаллантиришга олиб келиш мумкин.
Вирус ўзининг бузғунчилигини давом этирмаслиги учун компьютерни ўчириш
лозим.
Компьютер касалланиши ва даволаниши кўринишни аниқлашга мўлжалланган
барча амалларни ёзишдан ҳимояланган операцион тизимли диск билан компьютерни ишга тушириш орқалигина бажариш мумкин.
Dr.Web дастуридан фойдаланиш билан танишиб чиқамиз. Бу дастур 32 битли Windows туркумидаги операцион системалар учун мўлжалланган бўлиб қисқача Dr.Web 32 W деб аталади. У кенг тарқалган антивирус дастурларидан биридир. Doctor Web хар доим янгиланишда бўлади. Doctor Web да ишни бошлаш учун жойлашган катологдан Dr.Web. ехе дастури компьютерга юкланади. Натижада экранда қуйидаги ҳолат пайдо бўлади. Бунда экраннинг энг юқори қисмида Dr.Web. Анти вирус дастурининг менюси пайдо бўлади. Унинг ёрдамида вақтинча Dr.Web дан чиқиб туриш (временўй вўход), дастурдан чиқиш (Вўход) ва дастур ҳақида (о программе) буйруқларини бажариши мумкин.
Менюнинг тест бўлимидаги хотирани текшириш (тест памяти), текшириш (тестирование), даволаш (лечение), статистика (статистика), файл ҳисоботи (Файл отчёта) мавжуд. Мулоқот ойнасида путь для лечение даволаш йўли кўрсатилади.
Временўй вўход (вақтинча чиқиш) буйруғи ёрдамида Dr.Web дан вақтинча чиқиб турилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |