дастурларни зарарлантирмайдилар. Улар ҳимоя қилишнинг тармоқ воситалари орқали
кириб олиш учун мослашгандирлар ва тармоқда юқори тарқалиш тезлигига эгадир.
Тармоқли вирусларнинг энг кенг тарқалган тури
компьютер “чувалчанглари”
ҳисобланади, улар дастурли коднинг “бошқа жинсли” қисми бўлиб, компьютер тармоғини
барча участкаларида юқори тезликда тарқаладилар.
Компьютер “чувалчанглари” тизимнинг жиддий бузилишларига олиб келмайди.
Вирус “чувалчанг” сифатида Worm дастурини келтириш мумкин, у ўзининг нусхаларини
тарқатиш учун ўзининг дастурли кодини Интернет тармоғи бўйича электрон хабарларга
иловалар кўринишида жўнатади. Бу вирус бажариладиган НАРРУ99.
ЕХЕ файлида
жойлашади.
Файлли вируслар асосан
бажариладиган модулларга, яъни .СОМ ва .ЕХЕ
кенгайтмаларга эга бўлган файлларга, тадбиқ қилинади. Файлли вируслар бошқа турдаги
файлларга ҳам тадбиқ қилиниши мумкин, лекин бунда улар бошқаришни узатадилар, ва,
демак, кўпайиш қобилиятини йўқотадилар. Файлли вируслар компьютердан компьютерга
файлларда кўчиб ўтадилар ва юқори зарарлантириш хоссасига эга.
Зарарланган дастурни ҳар сафар ишга туширилганда вируснинг ўз-ўзини нусхалаши
бўлиб утади.
Do'stlaringiz bilan baham: