Компьютернинг асосий ва қўшимча қисмлари, уларнинг вазифалари
Download 23.73 Kb.
|
Компьютернинг асосий ва қўшимча қисмлари 4-reja
Матрицали принтерларда чоп этилган матннинг сифати жуда паст, фақат битта рангда чоп этади ва ҳозирги кунда банкларда сақланиб қолган.
Сиёҳли принтерларда тасвир қоғозга сиёҳ пуркаш йўли билан туширилади. Уларда рангли тасвир ва матнлар чоп этилади, одатда анча арзон бўлишига қарамай, секин чоп этади, чоп этилган варақнинг таннархи анча юқори, махсус қоғоз ишлатилмаганда тасвирнинг сифати пасайиб кетади. Лазерли принтерларда магнитлана оладиган махсус кукунни қоғозга сепиш ва уни куйдириш орқали матн ва тасвир чоп этилади. Нархи нисбатан юқори бўлишига қарамай, чоп этиш тезлиги юқори, ҳар бир чоп этилган варақ таннархи арзонлиги, битта картридж ёрдамида минглаб варақ маълумотларни чоп этиш имкони борлиги сабабли кенг тарқалган. Сканерлар тасвирларни компьютерга киритиш учун ишлатилади. Унинг ёрдамида матнларни ҳам киритиш мумкин. Бунинг учун аввал матн расм кўринишида компьютерга киритилади ва тимсолларни тикловчи махсус дастурлар ёрдамида матн кўринишига ўтказилади. Системали блок ичида компьютернинг электр таъминоти блоки, асосий плата, унга ўрнатиладиган марказий процессор, маълумот ва дастурларни вақтинча ва узоқ муддатга сақлаш учун тезкор хотира ва «винчестер» русумида дискли хотира, асосий плата ёки кенгайтириш уяларига ўрнатиладиган мониторни улаш учун хизмат қиладиган видеокарта, овоз кучайтиргични ёки телефонли қулоқчин (наушник)ни улаш учун овоз картаси, телефон тармоғи орқали интернетга уланиш учун модем, маҳаллий компьютер тармоғи (LAN)га уланиш картаси ҳамда дискета ва компакт дисклардан маълумотларни ўқиш учун диск юриткичлари жойлашган бўлади. Компьютернинг русумини унга ўрнатилган марказий процессор белгилаб беради. IBM PC русумидаги шахсий компьютерларда асосан иккита компания: Intel ва AMD фирмаларининг марказий процессорлари ўрнатилади. Intel фирмасининг процессорлари жуда кенг тарқалган бўлиб, бунинг сабабларидан бири шуки, дастлабки шахсий компьютерлар IBM PC AT ва IBM PC XT ларда Intel фирмасининг 8086 ва 8088 процессорлари ўрнатилган эди ва барча янги процессорлар шу фирма томонидан яратиб келинган. Сўнгги пайтда аҳвол кескин ўзгарди, биринчи 64 разрядли (хонали) процессор AMD фирмаси томонидан ишлаб чиқилди ва бу фирманинг процессорлари Intel фирмасининг процессорларидан бирмунча (50% гача) арзон бўлишига қарамай, ҳисоблаш тезлигида улардан устун туради. Лекин бу процессорларда кўпроқ иссиқлик ажралиб чиқиши сабабли уларни совутиш учун 9
Intel фирмасининг энг машҳур процессорларидан бири Pentium процессорлари бўлиб, улар шу қадар машҳур бўлиб кетдиларки, фирма ўзининг кейинги бир неча процессорларини ҳам Pentium деб атади: Pentium, Pentium II, Pentium III, Pentium IV. AMD фирмаси билан бўлган рақобат натижасида Pentium процессорларининг обрўсига путур етди ва Intel фирмаси Pentium V савдо белгиси билан процессорлар сотувга чиқмаслигини эълон қилди . Pentium процессорларининг ўрнини Intel фирмасининг кўпядроли Itanium, Xeon, Core Duo ва Core II Duo процессорларининг енгиллаштирилган (арзонлаштирилган) вариантлари эгалламоқда. Процессорларнинг асосий параметрлари қуйидагилардир: уларнинг тезликлари (4000 МегаГерц=4 ГигаГерцгача), хона (разряд)ларининг сони 32 ёки 64, процессор ичига жойлаштирилган ўта тезкор кеш хотиранинг ҳажми 128–4096 килобайт. Булардан ташқари, процессорлар улар ўрнатиладиган уянинг рақами билан ҳам фарқланадилар ва процессорни уясининг рақами мос келадиган асосий платагагина ўрнатиш мумкин. Компьютерда бирор дастур ишга туширилишидан олдин у ташқи хотира қурилмаларидан тезкор хотира деб аталувчи хотирага юклаб олинади ва шу сабабли компьютернинг процессори ҳар доим тезкор хотирага мурожаат қилиб ишлайди. Тезкор хотира бутунлай электрон элементлар асосида қурилган бўлиб, тезкор хотиранинг тезлиги ташқи хотиранинг тезлигидан бир неча ўн баробар ортиқ ва компьютернинг маълумотларни тез қайта ишлашига имкон яратади. Тезкор хотира ҳажми Мегабайтларда (Мб) ўлчанади. 1 Мб=1024 кб (килобайт), 1 кб=1024 б (байт) бўлиб, 1 байт ихтиёрий тимсолни ёки 0 дан 255 гача бўлган бутун сонни сақлаш учун етарли хотира. Хотиранинг энг кичик бўлаги бит деб аталади, 1 бит хотирада «ҳа» ёки «йўқ» дея жавоб бериш мумкин бўлган савол жавобини сақлаш мумкин. 1 байт эса 8 битдан иборат. Тезкор хотиранинг миқдори етарли бўлмаса, компьютер тез-тез компьютернинг ташқи хотирасига мурожаат қилиши керак бўлади ва бу иш суръатини кескин пасайтириб юборади . Windows XP ҳажми 128 Мб бўлган тезкор хотира билан ҳам ишлайди. Лекин компьютерга камида 256 Мб, яхшиси 512 Мб хотира ўрнатиш тавсия қилинади. Компьютер ўчирилганда унинг тезкор хотирасидаги барча маълумотлар ҳам ўчиб кетади. Шу сабабли кейин ҳам керак бўладиган маълумотларни ташқи хотираларнинг бирида, одатда винчестер русумидаги қаттиқ дискда сақлаб қўйиш керак. Винчестерларнинг ҳажми тезкор хотиранинг ҳажмидан бир неча юз марта катта бўлиб, ҳозирги кунда ҳажми 1024 Гигабайт (1 Терабайт)гача бўлган винчестерлар сотувга чиқарилган. Винчестерлар компьютернинг ичида жойлашган бўлиб, компьютерлар ўзаро маълумот алмашишлари учун маҳаллий ёки интернет тармоқлари орқали бирлаштирилади. Тармоққа уланмаган компьютерлардан маълумот олиш ёки ёзиш учун улар дискета, компакт диск (CD) ва DVD юриткичлари билан жиҳозланадилар. Download 23.73 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling