Компьютернинг атроф қурилмалари


Шахсий компьютерларнинг дискли жамлагичларига оддий (аналогли) товуш сигналларини ёзиш мумкин эмас. Улар фақат рақамли сигналларнигина ёзишга мўлжаллангандир


Download 201.5 Kb.
bet3/8
Sana20.06.2023
Hajmi201.5 Kb.
#1630893
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
КОМПЬЮТЕРНИНГ АТРОФ ҚУРИЛМАЛАРИ

Шахсий компьютерларнинг дискли жамлагичларига оддий (аналогли) товуш сигналларини ёзиш мумкин эмас. Улар фақат рақамли сигналларнигина ёзишга мўлжаллангандир.

Аудиоадаптер товуш сигнали даражасини даврий равишда аниқлаб, уни рақамли кодга айлантириб берувчи аналог-рақамли ўзгартиргичга эга. Мана шу маълумот ташқи қурилмага рақамли сигнал кўринишида ёзиб қўйилади. Ушбу жараёнга тескари жараённи амалга ошириш учун рақам-аналогли ўзгартиргич қўлланилади. У рақамли сигналларни аналогли сигналларга айлантириб беради. Фильтрация қилингандан сўнг уларни кучайтириш ва акустик колонкаларга узатиш мумкин.

М одем ва факс-модемлар. Модем-телефон тармоғи орқали компьютер билан алоқа қилиш имконини берувчи қурилмадир.

Факс-модем – бу, факсимил хабарларни қабул қилиш ва жўнатиш и.мконини берувчи модемдир.

Ўзининг ташқи кўриниши ва ўрнатилиш жойига қараб модемлар ички ва ташқи модемларга бўлинади. Ички модемлар бевосита системали блок ичига ўрнатиладиган электрон платадан иборат. Ташқи модемлар – бу компьютер ташқарисида бўлган ва портлардан бирига уланадиган автоном электрон қурилмадир.

Сўнгги йилларда модемлар ва факс-модемларга бўлган талаб ошиб кетди. Модемлар бир компьютердан иккинчисига ҳужжатлар пакетини етарлича тез ўтказиш, электрон почта орқали боғланишга имкон беради. Шунингдек, хорижий ҳамкорлар билан алоқа қилиш учун глобал компьютер тармоғи (Internet ва бошқалар) га киришни таъминлайди.




Сканерлар. Сканер — компьютерга матн, расм, слайд, фотосурат кўринишида ифодаланган тасвирлар ва бошқа график ахборотларни автоматик равишда киритишга мўлжалланган қурилмадир. Сканерларнинг турли моделлари мавжуд. Энг кўп тарқалгани – стол усти, планшетли ва рангли сканерлардир.

Плоттерлар – бу, компьютердан чиқарилаётган маълумотларни қоғозда расм ёки график кўринишда тасвирлаш имконини берувчи қурилмадир. Одатда уни график ясовчи (графопостроитель) деб ҳам аташади.

Ю қоридаги қурилмалардан ташқари компьютерга мақаллий тармоққа уланиш имконини берувчи тармоқ адаптери, диджитайзер, яъни электрон планшет, джойстик, видиоглаз, рақамли фотоаппарат ва видиокамера каби қурилмалар уланиши мумкин.


Download 201.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling