Компьютернинг атроф қурилмалари


Модем сервер, консентраторлар хақида тушунча


Download 201.5 Kb.
bet7/8
Sana20.06.2023
Hajmi201.5 Kb.
#1630893
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
КОМПЬЮТЕРНИНГ АТРОФ ҚУРИЛМАЛАРИ

Модем сервер, консентраторлар хақида тушунча.


ТАРМОҚ КАРТАСИ. Тармоқлар бу тезда мурожаат қилса бўладиган махлумотлар чексиз оламидир. Хозирда компьютерларни қўллашда кўпгина фойдаланувчилар учун ягона ахборот маконини таoрифловчи тармоқларни ташкил этиш мухим ахамиятга эга. Буни бутун дунё компьютер тармоғи хисобланмиш Internet мисолида яққол кўриш мумкин.
Узатиш каналлари орқали ўзаро боғланган компьютерлар мажмуига компьютерлар тармоғи дейилади. Бу тармоқ ундан фойдаланувчиларни ахборот алмашув воситаси ва аппарат, дастур хамда ахборот тармоғи ресурсларидан жамоа бўлиб фойдаланишни таминлайди.
Компьютерларнинг тармоққа бирлашиши қимматбахо асбоб-ускуналар - катта хажмли диск, принтерлар, асосий хотирадан биргаликда фойдаланиш, умумий дастурли воситага ва маoлумотга эга бўлиш имконини беради. Глобал тармоқлар туфайли олисдаги компьютерларнинг аппарат ресурсларидан фойдаланиш мумкин. Бундай тармоқлар миллионлаб кишиларни қамраб олиб, ахборот тарқатиш ва қабул қилиш жараёнини бутунлай ўзгартириб юборди, хизмат кўрсатишнинг энг кенг тарқалган тармоғи - электрон почта орқали ахборот алмашувни амалга оширишдир. Тармоқнинг асосий вазифаси фойдаланувчининг тақсимланган умумтармоқ ресурсларига оддий, қулай ва ишончли химояланган холда ахборотдан жамоа бўлиб фойдаланишни ташкил этиш. Шунингдек, фойдаланувчилар тармоқлари ўртасида маoлумотларни узатишнинг қулай ва ишончли воситасини таoминлаш. Умумий ахборотлаш даврида катта хажмдаги ахборотлар локал ва глобал компьютер тармоқларида сақланади, қайта ишланади ва узатилади. Локал тармоқларда фойдаланувчилар ишлаши учун маoлумотларнинг умумий базаси ташкил этилади. Глобал тармоқларда ягона илмий, Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ахборот макони шакллантирилади.
Маoлумотлар базасига узоқ масофадан туриб киришда, умумий маoлумотларни марказлаштиришда, маoлумотларни маoлум масофага узатишда ва уларни тақсимлаб қайта ишлаш борасида кўпгина вазифалар мавжуд. Буларга бир қанча мисоллар келтириш мумкин: банк ва бошқа молиявий тузилмалар; бозорнинг ахволини акс эттирувчи тижорат тизими (“талаб-таклиф”); ижтимоий таoминот тизими; солиқ хизмати; оралиқ масофадан туриб компьютер таoлими; авиа чипталарни захира қилиб қўйиш тизими; узоқдан туриб тиббий ташхислаш; сайлов тизими. Кўрсатилган ушбу барча қўшимча маoлумотлар тўпланиши, сақланиши ва ундан фойдалана олиш (кириш) нотуғри маoлумотлар бўлишидан ва рухсат берилмаган киришдан химояланган бўлиш керак. Илмий, хизмат, таoлим, ижтимоий ва маданий хаёт сохасидан глобал тармоқ миллионлаб кишилар учун янги хил дам олиш машғулотини яратди. Тармоқ кундалик ишни ва турли сохадаги кишиларнинг дам олишини ташкил этиш қуролига айланди.
Компьютер тармоқларини кўпгина белгилар, хусусан худудий таoминланиши жихатидан таснифлаш мумкин. Бунга кўра глобал, минтақавий ва локал (махаллий) тармоқлар фарқланади.

Download 201.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling