Комплекс стандартлаштириш
Download 30.57 Kb.
|
1 2
Bog'liq12-mavzu metrologiya
Комплекс стандартлаштириш Комплекс стандартлаштириш (КС) стандартлаштириш объектларига кирадиган, ўзаро боғланган таркибий қисмлар (компонентлар)нинг кўрсаткичларини мувофиқлаштириш ва стандартларни амалга киритиш муддатларини келишишни таъминлайди. Бунда истеъмолчиларнинг, манфаатдор ташкилотлар ва корхоналарнинг тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, яримфабрикатлар, хом ашё, асосий ва ёрдамчи материаллар, жиҳозлар, жиҳозлаш воситалари, текшириш усуллари (синаш, ўлчаш, таҳлил усуллари), тамғалаш, жойлаш, контейнерлаш, ташиш ва сақлаш сифатига талаблари тўлиқ ва мақбул даражада қондирилади. Комплекс стандартлаштириш моҳияти тайёр буюмга нисбатан турли иерархик даражада турувчи барча элементларга талабларни аниқлашда тизимли ва мақсадли ёндашишда ва уларни бир-бирига мувофиқлаштиришда намоён бўлади. Стандартларнинг мажмуалари бундай талабларни ўрнатар экан, ягоналикни яратади, бундай ягоналиксиз техникавий ривожланиш мумкин бўлмай қолади. Комплекс стандартлаштириш стандартларнинг талабларини қондирадиган тайёр маҳсулотни биргаликда ишлаб чиқаришда ёндош тармоқларнинг ўзаро алоқаси ва ўзаро боғланишларини таъминлайди ва техник жиҳатдан мақбул параметрик қаторларни ва маҳсулот навларини ўрнатишга, ортиқча хилларини камайтиришга, ўзини оқламаган турларидан воз кечишга, ихтисослаштирилган корхоналарда такомиллашган технологияни қўлланиб ялпи ва оқимли ишлаб чиқаришни ташкил этишга асос яратишга, энг янги техникани тезроқ жорий этишга ва маҳсулот сифатини ошириш билан боғлиқ бўлган кўп масалаларни хал этишга имкон беради. Демак, комплекс стандартлаштириш – бу стандартлаштириш бўлиб, бунда муайян муаммони мақбул ҳал этиш мақсадларида, ҳам комплекс стандартлаштириш объектининг умуман ўзига ва унинг асосий таркибий қисмларига, ҳам объектга таъсир этувчи моддий ва номоддий омилларга ўзаро мувофиқлаштирилган талаблар тизими мақсадли ва режали ўрнатилади. Комплекс стандартлаштириш моҳияти меъёрий ҳужжатлар мажмуини белгиланган муддатларда ишлаб чиқиш ва жорий этиш йўли билан сифатнинг иқтисодий мақбул даражасини таъминловчи, ўзаро таъсир этувчи барча омилларни тизимлаштириш ва бир-бирига боғлаш, деб тушунилади. Комплекс стандартлаштиришнинг юқори техник-иқтисодий самараси қуйидаги муҳим тамойилларга риоя қилинганда таъминланади: – тизимлилик; мажмуилик ва мақбул даражада чеклаш; истиқболлилик; амалдаги стандартлар билан боғланиш; – амалга ошириш, харид қилиш. Тизимлилик принципи шундаки, Комплекс стандартлаштириш ҳам объектнинг ўзига, ҳам ушбу объектни яратиш ва фойдаланиш (истеъмол қилиш) да фойдаланиладиган асосий элементларга ўзаро боғланган талабларни ўрнатади. Мажмуилик ва мақбул даражада чеклаш принципи шундаки, комплекс стандартлаштиришнинг юқори самарадорлигига стандартлаштириш объектининг самарадорлик кўрсаткичларига жиддий таъсир этувчи элементларни стандартлаштириш йўли билан эришилади. Комплекс стандартлаштириш элементларини меъёрий ҳужжатлар билан чала қамраш кутилаётган самарани пасайтиради, жуда чуқур ва тўлиқ қамраш аса, иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмайди, чунки стандартлаштириш нархини ошириб юборади ва комплекс стандартлаштириш объектининг сифат даражасига кам таъсир кўрсатади. Истиқболлик принципи комплекс стандартлаштириш даражасининг жаҳон даражасида эканлигини ва олдиндан стандартлаштириш йўли билан фан ва техниканинг ривожланиш тамойилларига мослигини ҳисобга олади. Амалдаги стандартлар билан боғланиш меъёрий ҳужжатларнинг тўлиқ мажмуидан мақсадга мувофиқ ҳажмда фойдаланишни назарда тутади. Амалга ошириш принципи комплекс стандартлаштириш доирасида ишлаб чиқилган ва қабул қилинган меъёрий ҳужжатларнинг барча мажмуини ўз вақтида жорий этишни таъминлашдан иборат. Комплекс стандартлаштириш бўйича ишларни ташкиллаштириш кўп ташкилотлар – ищлаб чиқувчилар ҳаракатини мувофиқлаштиришга имкон берувчи, комплекс стандартлаштириш дастурлари (КСД) ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан таъминланади. КСД маҳсулотнинг муҳим турларини тармоқлараро қўлланиладиган маҳсулотни; бир турли маҳсулотнинг муҳим хиллари гуруҳини, шунингдек биргаликда қўлланиладиган турли маҳсулотларни, масалан, машиналар тизимини қамрайди. КСД топшириқлари стандартлаштириш давлат ва тармоқ йиллик режаларига (дастурларига) киритилади. Дастур таркибига қуйидаги бўлимлар: охирги маҳсулот; охирги маҳсулотнинг таркибий қисмлари; хом ашё, материаллар, ярим фабрикатлар, бутловчи буюмлар, сотиб олинадиган буюмлар; ишлаб чиқаришнинг техник воситалари; ишлаб чиқаришни метрологик таъминлаш воситалари; ишлаб чиқаришни тайёрлаш усуллари ва ҳ.к. киради. Мисол учун “Пахта” КСД ни кўриб чиқамиз. Комплекс стандартлаштириш дастури бўйича ишларнинг бошланиши 1974 йил билан шартли белгиланади. Бу вақтда “Пахта” КСД ни илк бор ишлаб чиқиш иккита принцип: стандартлаштиришнинг мақсадли йўналтирилганлиги ва мажмуилигининг ягоналиги асосида бошланган эди. Пахтани етиштириш, ҳосилни йиғиш, тозалаш ва қайта ишлов бериш жараёнларининг КСД Бутуниттифоқ стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти томонидан Ўздавстандарт, Тошкент халқ хўжалиги институти, Ўзбекистон фанлар академияси ҳисоблаш марказили кибернетика институти манфаатдор Вазирликлар ва маҳкамалар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. КСД доирасида иқтисодиёт тармоқларининг ўзаро боғланиш схемаси Ўзбекистон иқтисодиётини ҳозирги бошқариш тузилмасига мувофиқ тузилган бўлиб, бу тармоқларни учта асосий гуруҳга йиғишга имкон беради: I) пахта ишлаб чиқариш тармоқлари; пахта ва уни қайта ишлаш маҳсулотларини истеъмол қилувчи тармоқлар; дастлабки икки тармоққа, шунингдек буларга хизмат кўрсатувчи тармоққа ишлаб чиқариш-техник асосни яратувчи тармоқлар. Биринчи гуруҳ тармоқларга қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш тармоқлари киради. Бу тармоқлар вазифасига пахта етиштириш ва ҳосилни, шунингдеқ ғўзапояларни йиғиш ишлари киради. Биринчи гуруҳ тармоқлари айни вақтда истеъмолчилар сифатида ҳам бўлади: пахта тозалаш саноати уларга уруғлик чигит етказиб беради. Иккинчи гуруҳ тармоқларни пахтани қайта ишлаш, шунингдек хом ашё сифатида пахта толаси, пахта момиқлари, техник чигит, толали чиқиндилардан фойдаланувчи тармоқлар ташкил этади. Пахта тозалаш саноати чигитли пахтани қайта ишлайди ва пахта толаларини газлама, трикотаж буюмлар, иплар ва б. ишлаб чиқариш учун; тўқимачилик саноатига, момиқларни кимё саноатига; техник чигитларни - мой-ёғ саноатига озиқ-овқат учун ёғ, техник ёғ, ювиш воситаси, маргарин, майонез, глицерин, олеин кислота, хўжалик совуни ва атир совун, холва, қуймачилик саноати учун мустаҳкамловчи тайёрлаш, чорвачилик учун озуқа сифатида ишлатиладиган кунжара ва б. тайёрлаш учун етказиб беради. Пахта маҳсулоти ташқи савдо ташкилотлари орқали экспорт қилинади. Ғўзапоялардан зичланган плиталар тайёрланади. Учинчи гуруҳ тармоқларга қишлоқ хўжалигига химикатлар, ўғитлар, дефолиантлар етказиб берувчи кимё саноати киради. Машинасозлик саноати тупроққа ишлов бериш, мелиорация ва ирригация, пахта етиштириш ва ҳосилни йиғиш, чигитли пахтани тозалаш ва қайта ишлаш учун қишлоқ хўжалигини машиналар мажмуи билан таъминлайди. Электротехник ва приборсозлик тармоқлари қишлоқ хўжалик ва қайта ишлаш тармоқларини пахта маҳсулоти сифатини текшириш (синаш, ўлчаш, таҳлил) воситалари билан таъминлайди. Темир йўл ва автомобиль транспорти чигитли пахтани ва пахта толаларини ташиш, авиация эса, ғўзаларга кимёвий ишлов бериш (қишлоқ хўжалик зараркунандаларига қарши кураш ва дефолиация қилиш) ишларини таъминлайди ва ҳ.к. “Пахта” КСД модели ўз ичига уруғлик материалларни, чигитли пахтани ва саноат маҳсулотини стандартлаштириш, шунингдек қайта ишлов бериш босқичларини, қайта ишлов бериш техник воситалари, ишлаб чиқаришни тайёрлаш ва ташкил этиш масалаларини олади. Пахтани етиштириш, ҳосилни йиғиш, ташиш ва қайта ишлаш босқичларида унинг сифатини оширишни таъминлаш ҳам назарда тутилади. Дастурни амалга оширишнинг барча босқичларида таснифлаш стандартларини, умумий техникавий талаблар стандартларини, муайян стандартлаштириш объектларига техник талаблар ва текшириш усулларини ишлаб чиқиш ёки қайта кўриб чиқиш назарда тутилади. КСД нинг бўлимлари таркиби ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятини ва стандартлаштириш объектининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилади. Барча ҳолларда ҳам бошланғич топшириқларни ишлаб чиқишда ишлаб чиқувчи – КСД ни ишлаб чиқиш бўйича бош ташкилот: стандартлаштириш объектларининг тўлиқ таркибини белгилайди; маҳсулот (хизматлар) сифати ва техник даражаси кўрсаткичларини технологик жараёнларнинг параметрларини, шунингдек ҳамкор бажарувчилар томонидан бажарилиши лозим бўлган барча стандартлаштириш объектларига талабларни ўрнатади; ҳамкор бажарувчилар томонидан тақдим этиладиган материалларни таҳлил қилиш ва баҳолашни таъминлайди; дастурни ишлаб чиқишга бошланғич топшириқлар лойиҳаларини ҳамкор бажарувчилар билан келишиб олади. Дастурни ишлаб чиқувчи бошланғич топшириқнинг ҳар бир бўлими бўйича қуйидагиларни: стандартлаштириш объектларининг номенклатураси; бажарувчилар ва ҳамкор бажарувчилар; алоҳида топшириқларни ва умуман КСД ни бажариш муддатларини аниқлайди. Дастурда кўрсатилган топшириқлар “Пахта” КСД мисолида тузилган якуний жадвалга жамланади. КСД нинг барча топшириқлари давлат, тармоқ, зарур бўлганда, давлатлараро стандартлаштириш дастурлари (режалари) га киритилади. Download 30.57 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling