Нажас намуналарини консервантга олиш тартиби. Агар нажасни дефекациядан кейин зудлик билан ёки лабораторияга олиб келинган куни текширишнинг иложи бўлмаган ҳолатларда консервантлардан фойдаланилади. Нажас намуналари паст ҳароратда 0 дан 40С гача 1 суткадан кўп бўлмаган давр мобайнида сақланиши зарур. Кимёвий консервантлар: Барбагалло суюқлиги: формалиннинг физиологик суюқликдаги эритмаси (3 мл 40%ли формалин + 97 мл физиологик эритма ёки 1 л дистилланган сув + 30 мл 40%ли формалин + 8,5 г натрий хлорид). 2. 4% ли формалин эритмаси. 3. 4% ли формалин эритмасининг тенг миқдордаги глицерин билан аралашмаси. Кимёвий консервантлар:
Кимёвий консервантлар:
4. Сирка кислотасининг 3% дан 10% гача бўлган эритмаси.5. Детергентларнинг 1-1,5% ли эритмаси: "Лотос", "Экстра" турдаги ювиш воситалари (биоактивларидан ташқари); эритма тайёрлашдан олдин кукундаги намлик қуритиш шкафида 100˚С ҳароратда 2 соат мобайнида йўқотилади. Нажасга тайёрланган консервантларнинг бири 1:1 ҳажмда ёки 1 қисм нажасга 2 қисм консервант эритмаси солиниб, алоҳида таёқча билан яхшилаб арарлаштирилади.Консервант ичидаги нажасни бир неча ойдан 1 йилгача сақлаш мумкин, ундан кўп муддатда сақланса гельминт тухумлари парчаланиб кетиши мумкин. Кимёвий консервантлар: Кимёвий консервантлар: 6. Ичак соддаларини консервацияси учун нажасни Турдиев консервантига солиш мумкин: 80,0мл 0,2% ли натрийнинг азотли эритмаси, (0,16г NaNO2 + 80,0 мл дистилланган сув) + 2,0мл глицерин + 10мл концентрланган формалин (дорихонада тайёрланган) + 8,0 мл Люголнинг концентрланган эритмаси (4.2.4.1.п.). 1 қисм нажасга + 3 қисм консервант миқдорида олиниб аралаштирилади. Кимёвий консервантлар: 7. Етук гижжаларни ёки уларнинг фрагментларини консервация қилиш ва сақлаш учун қуйидаги консервантларни қўллаш мумкин:- 10% ли формалин;- 70% ли спирт;- Барбагалло суюқлиги;- глицерин.
Do'stlaringiz bilan baham: |