Комплексный метод исследования фекалий на кишечные простейшие и гельменты


Download 0.61 Mb.
bet3/4
Sana09.06.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1476195
1   2   3   4
Bog'liq
Презентация Турсункулов Юнусбек 306б

Перианал бурмалардан суртма олиш.

Перианал бурмалардан суртма лабораторияда олинади ёки аввалдан текширилувчига (агар текширилаётган бола бўлса ота-онасига) пробиркаларга солинган глицеринга шимдирилган пахта тампонли шпател бериб, суртма олиш, лабораторияга етказиш тартиби тушунтирилади.Эрталаб (кечки пайт ва эрталаб текширилувчи таҳорат олмайди) текширилувчининг перианал бурмаларидан глицерин шимдирилган пахта тампонли шпатель ёрдамида “суртма” ёки ёпишқоқ елимли тасма билан “босма” усулда олинади. Суртма олингандан кейин пахтали шпатель пробиркага солинади, елим тасма эса буюм ойначасига ёпиштирилади. Пробирка, флакон, буюм ойначалари олдиндан маркировка қилинади (оммавий текширувларда текширилувчилар рўйҳати рақами асосида ҳисобга олинади).

Дуоденал суюқлигидан намуна олиш (ўт суюқлиги)

Мижозлардан наҳорда олинган ўт суюқлиги тоза кимёвий ёки центрифуга пробиркаларига солиб зудлик билан лабораторияга етказилади. Суюқликнинг барча 3та фракциялари ("А", "В" ва "С" порциялари) олиб келинган заҳоти лаборатор текшируви ўтказилади. "А"порциясини ўн икки бармоқли ичакдаги патоген ичак соддалари (лямблиялар), стронгилоидоз, трихостронгилоид, анкилостомид личинкалари аниқлаш учун текширилади. "В" ва "С" порциялари эса ўт йўллари ва ошқозон ости безида паразитлик қилувчи гижжа тухумларини аниқлаш учун текширилади.

Балғамдан намуналар олиш.

Йўтаанда ажралган балғамни (туфук ёки бурун-ҳалқум шиллиғи бўлмаслиги керак) қопқоқли стерил идишга ёки Петри косачаларига солинади. Лабораторияга келтирилган заҳоти текширув бошланади.

Пешоб намунасини олиш.

Эрталаб йиғилган пешоб тоза қопқоқли шиша идишга солиниб, лабораторияга келтирилган заҳоти текширилади. Шистосомоз касаллигига текшириш учун пешобни эрталаб соат 10 дан 14 гача бўлган вақт оралиғида йиғилгани ёки сутка давомида ажралган ҳамма пешоб йиғилиб текширилади; пешоб намунасини жисмоний ҳаракатдан кейин (масалан: 20-30 марта ўтириб-туриш машқларидан кейин) олиш мақсадга мувофиқ.


Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling