Паразитологик текширувлар ўтказиш учун намуналарни олиш
ва уларни лабораторияда текшириш
Турсункулов Юнусбек
Гуруппа 306б
Паразитологик текширувлар ўтказиш учун намуналарни олиш ва уларни лабораторияга етказиш шарт – шароитлари. Лаборатор паразитологик текширувларни ўтказиш учун одамлардан олинадиган биологик материаллар турлича бўлиши мумкин: дуоденал суюқлик, нажас, ректал шиллиқ, пешоб, балғам, бронхлар ажралмалари, қон, биопсия усули билан олинган тўқималар ва бошқалар. Нажас намуналарни олиш ва лабораторияга етказиш. Нажасни дефекациядан кейин турли қисмларидан жами 50 г дан кам бўлмаган миқдорда олинади (тахминан чой қошиғидан ош қошиғигача бўлган ҳажмда). Тоза (қайнатиб олинган), қуруқ, қопқоқли шиша ёки елим идишга солинади. Амёбиазларга текширувлар ўтказиш учун нажасни стерилланган шиша (пластик) идишга солиш талаб қилинади. Нажас лабораторияга дефекация бўлган куни етказилиши ва текширилиши керак, бунинг учун эрталабки нажас олинади.
Стронгилоидоз тухумларини аниқлаш учун нажас дефекациядан кейин 1 соат ичида лабораторияга етказилиши ва текширилиши зарур. Стронгилоидоз личинкалари, анкилостомид ва трихостронгилоид тухумларини аниқлашда нажас дефекациядан кейин 4 соат ичида текширилиши шарт.
Дизентерия амёбасининг вегетатив (ҳаракатчан) шаклларини аниқлаш учун нажасни дефекациядан кейин 20 дақиқа ичида, ёки нажас 40С ҳароратда сақланган бўлса 40 дақиқа вақт ичида лабораторияга етказиш ва текширув ўтказилиши талаб қилинади. Суюқ ёки ярим суюқ нажасда ичак соддалари (лямблия, дизентерия амёбаси ва бошқалар)нинг вегетатив шаклларини аниқлаш керак бўлса, лаборатория текшируви нажас ажралган вақтдан то текширувгача қисқа давр мобайнида (1-1,5 соатдан кўп бўлмаган) ўтказилиши керак.
Нажас намуналарни олиш ва лабораторияга етказиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |