- Металлохром индикаторлари – эквивалент нуқта яқинида титрант билан рангли комплекс ҳосил қилади. Масалан Фолгард усули- индикатор NH4Fe(SO4)2 титрлаш усули аниқлашда қўлланади.
- EN gacha: Ag++NCS-=AgNCS↓ TON: Fe3++nNCS-=[Fe(NCS)n]3-n
- Темир (III) тузлари гидролизини олдини олиш мақсадида титрлаш кислотали (рН≤1) шароитда олиб борилади, чунки гидролиз маҳсулотини қизғиш ранги эквивалент нуқтани аниқлашда халақит беради.
- Адсорбцион индикаторлар – эквивалент нуқта ёки унинг яқинида чўкма адсорбсияланиши ёки десорбсияланиши натижасида ўз рангини ўзгартиради. Бу индикаторлар органик бирикмалар бўлиб, кучсиз кислота ёки асос хоссасини намоён қилади. Уларга эозин, флуорессин киради. Бу икки индикатор эквивалент нуқтадан кейин, чўкма сиртида адсорбсияланади ва ўз рангини қуйидагича ўзгартиради:
- Флуорессеин; сарғиш-яшил пушти Эозин; сарғиш-қизил қизғиш – бинафша
- Флуорессеин Cl-, Br- , J-, SCN- ларни аниқлашда ишлатилади. Эозинни эса Br- , J, SCN- ларни аниқлашда ишлатилади.
- Комплексонометрик титрлаш усулида кўпинча қуйидаги индикаторлар қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |