Kompyuter grafikasi
Download 227.74 Kb.
|
1 2
Bog'liqKOMPYUTER GRAFIKASI
- Bu sahifa navigatsiya:
- Toshkent 2021
Ilova 1 O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI AXBOROT TEXNOLOGIYALARI VA KOMMUNIKATSIYALARINI RIVOJLANTIRISH VAZIRLIGI MUHAMMAD AL-XORAZMIY NOMIDAGI TOSHKENT AXBOROT TEXNOLOGIYALARI UNIVERSITETI “KOMPYUTER GRAFIKASI” fanidan ORALIQ NAZORAT Ziyodullayev Sardor Toshkent 2021
Фазовий объектларни тасвирлаш учун бу ерда қуйидаги элементлар ишлатилади: нуқта, тўғри чизиқ кесмалари (векторлар), синиқ чизиқлар, полигонлар, полигонал сиртлар Полигонал тўр - бу фазовий объектни тасвирловчи ўзаро боғлиқ баландликлар, қирралар ва ёқлар (кўпбурчаклар) тўплами. Нуқталар (учлар) қирралар билан туташтирилади, кўпбурчаклар эса учлар ва қирралар билан ифодаланади. Полигонал тўрларни қуришни 3-та усули мавжуд 1 усул. Кўпбурчакларни ошкора бериш Ҳар бир кўпбурчак унинг учлари координаталари билан берилади, яъни P=((X1,Y1,Z1),(X2,Y2,Z2),…(Xn,Yn,Zn)). Кўпбурчакни ифодаловчи (аниқловчи) учлар кетма кет сақланади ва қирралар билан туташтирилади, шу жумладан охирги ва биринчи учлар ҳам. Ҳар бир алоҳида кўпбурчак учун бу усул албатта самарали (қулай), аммо умумий учларни координаталарини такроран сақлаш эвазига полиганал тўр хотирада кўп жойни эгаллайди 2 усул. Кўпбурчакларни учлар рўйхатидаги кўрсаткичлари ёрдамида (орқали) бериш Бу ҳолда полиганал тўрнинг ҳар бир учи учлар рўйхатида бир марта сақланади: V=((Х1,Y1, Z1), (Х2, Y2, Z2),...., (Хn,Yn, Zn)). Кўпбурчак учлар рўйхатидаги (индекс) кўрсаткичлари орқали берилади. Кўпбурчакнинг ҳар бир учи бир марта сақланади ва бу хотира ҳажмини тежашга олиб келади. Аммо умумий қирралар икки мартадан чизилади. 3 усул. Қирраларни ошкора бериши Бу ҳолда кўпбурчак қирралар рўйхатидаги кўрсаткичлари (индекси) тўплами орқали берилади. Қирралар рўйхатида ҳар бир қирра бир марта учрайди ва ҳар бир қирра рўйхатда учлари (иккита) ва мос кўпбурчаклар (1 ёки 2 та) орқали ифодаланади. Яъни ҳар бир кўпбурчак қуйидагича, Р= (Е1,……,Еn), ва ҳар бир қирра қуйидагича Е= (V1, V2, Р1,Р2) Агар қирра битта кўпбурчакка тегишли бўлса у ҳолда Р1 ёки Р2 – бўш тўплам. Қирраларни ошкора беришда полигонал сетка ҳамма қирраларни чизиш орқали берилади ва умумий қирралар қайта чизилмайди Download 227.74 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling