Компютер турлари


Мультимедиа тизимиларининг асосий тушунчалари


Download 2.13 Mb.
bet22/77
Sana03.08.2023
Hajmi2.13 Mb.
#1665044
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   77
Bog'liq
Савол Жавоб Инфо

2. Мультимедиа тизимиларининг асосий тушунчалари
Мультимедиа — бу компьютер технологияларининг шундай соҳасики, у турли (матн, графика, расм, товуш, анимация, видео) кўринишдаги ахборот билан боғлиқ. Бунда маълумот турли ахборот ташувчиларида мавжуд бўлиши мумкин (магнит ва оптик дисклар, аудио ва видео тасмалар).
Мультимедиа (multimedia — кўпмуҳитлик) воситалари бу - фойдаланувчи товуш, видео, графика, матн, анимация ёрдамида мулоқотда бўладиган аппарат ва дастурий воситаларнинг йиғиндиси.
Мультимедиа фойдаланувчига интерактив тизимида, яъни одам шахсан ўзи товуш ва видеообраз ёрдамида дастурларда қатнашиш имкониятига эга бўлади.
Виртуальная реальность- Виртуал борлиқ тушунчасини Jaron Lanier (Ланье) таклиф этган. Виртуал борлиқ иммерсивлик ва интерфаоллик тушунчалари билан боғлиқ.
Иммерсивлик деганда одамнинг виртуал борлиқда ўзини фараз қилишини тушуниш лозим.
Интерфаоллик фойдаланувчи реал вақтда виртуал борлиқдаги объектлар билан ўзаро мулоқотда бўлиб уларга таъсир кўрсатишга эга бўлади.
Виртуал борлиқ тизими деганда – биз имитацион дастурий ва техник воситаларни деб қабул қиламиз. Интерфаолликни таъминлаш учун, виртуал тизим бошқарувчи амалларни қабул қилиши керак. Бу амаллар кўпмодалликга, яъни кўз билан кўрадиган, товуш орқали қабул қиладиган бўлиши керак. Бу амалларни амалиётда бажариш учун замонавий тизимларда турли товуш ва видеотехнологиялардан фойдаланилади. Масалан катта хажмли товуш ва видеотизимлари, шунингдек одамнинг бош қисмига ўрнатиладиган шлем ва кўзойнак дисплейлар, “ҳид сезадиган” сичқончалар, бошқарувчи қўлқоплар, кибернетик нимчалар симсиз интерфейс биргалигида ишлатилади. Юқоридагилар экзотик қурилмаларга тегишли. Шундай қилиб мультимедиа воситаларига қуйидагилар тегишли:

  • аудио (нутқли) ва видеокиритиш ва ахборотни чиқариш қурилмалари;

  • юқорисифатли товуш(sound) ва видео (video-) платалар;

  • видеомагнитофон ёки видеокамерадан тасвирни ўқийдиган ва ўша маълумотларни компьютерга киритадиган платалар (video grabber);

  • юқорисифатли акустик ва (видеовоспроизводящие) тасвирни қайта тиклайдиган тизимлар. Бу тизимлар усилитель, товушли колонкалар, катта ҳажмли видеоэкранлар билан таъминланган бўлади;

  • сканерлар (чунки улар автоматик равишда компьютерга печатланган матн ва расмларни киритиш имконига эга;

  • юқорисифатли принтер ва плоттерлар.

Мультимедиа воситаларига катта хажмга эга бўлган оптик ва рақамли видеодисклар ҳам тегишли. Улар товушли ва тасвирли маълумотларни ёзиш учун ишлатилади.


Дастурий оптималлаш. Видеоадаптерларнинг барча хоссаларидан фойдаланишда бу функцияларни активлаштирадиган махсус дастурий таъминотдан фойдаланиш лозим. Ҳозирги вақтда уч ўлчовли графиканинг бир нечта дастурий стандартлари мавжуд бўлганлиги учун (OpenGL ва Direct 3D), видеоадаптерларни ишлаб чиқарувчилар кўрсатилган стандартларни қўллайдиган видеодрайверларни яратмокдалар. Янги график платалар замонавий ATI ва NVIDIA микросхемалари асосида яратилган бўлишига қарамай 8.0, 8.1 ва 9.0 русумидаги DirectX ни қўллайди, компьютер ўйинларининг кўпчилиги эса фақат DirectX 7.0ни қўллайди.

5 – расм. 3D – тезлаткичнинг тузилиш схемаси.

3D – тезлаткичларнинг кўрсаткичлари ва имкониятлари ҳар хил бўлганлиги билан 3D – конвейернинг асосий босқичларининг аппарат тезлигини таъминловчи базавий элементлари бор(5 – расм):



  • Геометрик процессор;

  • Чизиш механизми (Rendering);

  • Видеохотира;

  • Рақамли –аналог ўзгартиргич (RAMDAC);

  • Қўшимча қурилмалар (қўшимча функцияларнинг тўпламига боғлиқ).


  1. Компьютерга овоз ва видео маълумотлар кандай киритилади ва ишланади? Кандай курилмавий ва дастурий воситалардан фойдаланилади ?




  1. Download 2.13 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling