Параметрлари:
сегментнинг максимал узунлиги - 185 м ;
тармоқ адаптери платаси орқали уланиш - BNC Т - коннектор ;
магистрал сегментлар сони - 4 репитер ёрдамида, 5 сегментни боғлаш мумкин;
компьютер уланиши мумкин бўлган сегментлар сони – 5 тадан 3 та;
тармоқ умумий узунлигининг максимал қиймати - 925 м ;
тармоқдаги компьютерлар сони – 1024 тагача.
10Base5
10Base5 ( 5 – сегмент 500 м дан ) ёки бошқача қилиб стандарт Ethernet дейилади. Йўғон коаксиал кабелли тармоқ (толстўй Ethernet – йўғон Ethernet) одатда “шина” топологиясидан фойдаланади. Йўғон Ethernetда магистрал сегментида 100 тагача тугунлар уланиши мумкин. Йўғон Ethernet нинг сементи узунлиги 500 м гача бўлиши мумкин, бкнда тармоқнинг умумий узунлиги 2500 м бўлади.
Кабел тизимининг компонентлари:
трансиверлар – ЛХТ нинг асосий кабели билан компьютерлар ўртасидаги алоқани таъминлайди;
трансиверлар кабели – трансиверни тармоқ адаптери платаси билан боғлайди;
DIX - коннектор ёки AUI - коннектор – трансивер кабелида жойлашади;
N – серия коннекторлари (шунингдек баррел - коннекторлар).
IEEEнинг 100 Мбит/с учун стандарлари
100 Мбит /с учун 2 та стандарт мавжуд:
Ушбу иккита стандартлар стандарт Ethernet га нисбатан беш – ўн баравар тезроқ ишлайди. Улар 10BaseT кабел тизими билан боғлиқдир. Бу холат шуни билдирадики 10BaseT дан ушбу стандартларга ўтиш бирмунча осон ва қулайдир.
100BaseX Ethernet
Бу стандарт баъзан Fast Ethernet деб хам аталади, Ethernet нинг кенгайтирилгани хисобланади. У жуфт ўрамли 5 категориядаги кабел асосида қурилади, мурожат қилиш усули (метод доступа) CSMA/CD ва “юлдузсимон – шина” топологиядан фойдаланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |