Plot(x,y) – декарт текислигида х ва у векторлар графикларини яратади;
Plot(y) – y – вектор элементлари номерлари қаршисида у нинг графигини яратади;
Esemilog x(x,y) – у қаршисида х логорифмининг графигини чизади;
Semilog y(x,y) – y логорифми қаршисида х графигини чизади;
Loglog(x,y) – у логорифми қаршисида х логорифми графигини чизади;
Grid – графикда турни чизади;
Title (‘matn’) – график юқорисида сарлавҳа жойлаштиради;
Xlabel (‘матн’) – графикнинг х ўқи остида матн ёзади;
Ulabel (‘матн’) – графикнинг у ўқидан чап томонда матн ёзади;
Text (x,y,’матн’) – (х,у) нуқтасида матн ёзади;
Text(x,y,’matn’, ‘sc’) – чап пастки бурчак (0,0) координаталарга, ўнг юқори бурчак (1,1)
координаталарга эга деган фаразда (х,у) нуқтада матн ёзади.
Polar(theta, r) – r ва theta векторларнинг қутб графигини яратади, бу ерда theta радианларда берилган.
Bar (x) – х векторнинг гистограммасини яратади.
Bar (x,y) – соҳаларни х вектори элементларига мувофиқ жойлаштириб у вектор элементлари гистограммасини яратади.
MATLAB тизимида функцияни графигини қуриш анча қулай. Бунинг учун MATLAB нинг дастурлаш тили синтаксисидан фойдаланиб ечими аниқланаётган функциянинг дастури тузилади ва MATLAB нинг бирорта функциясидан фойдаланиб, масалан plot ёрдамида танланган функциянинг графиги қурилади. Функциянинг графигини ўзгариш жараёнини кузатиш ҳам мумкин. Бунинг учун plot функциясининг ўрнига comet функциясидан фойдаланилади. Графикни траекториясини ўзгариш тезлигини камайтириш учун аргумент қийматини ўзгариш қадамини жуда кичик олиш керак.
MATLAB нинг plot функцияси кириш параметрларига боғлиқ ҳолда ҳар хил формаларда бўлиши мумкин. Масалан plot (y) функция y нинг элементига нисбатан график ҳосил қилса, plot (x,y) функция y нинг x га боғлиқлик графигини ҳосил қилади.
Масалан, функциянинг оралиқдаги графигини қуриш учун тенглама MATLAB нинг дастурлаш тилида ёзиб олинади ва дастур MATLAB дастури экранининг Command Window қисмига киритилади. Бу қуйидаги кетма – кетликда бажарилади.
1.
Аргумент қийматининг қуйи чегараси, ўзгариш қадами ва юқори чегараси берилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |