Кон ҳақида умумий маълумотлар


II.5. Қудуқларда тадқиқотлар ўтказиш


Download 1.51 Mb.
bet11/21
Sana19.06.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1625604
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21
Bog'liq
Kokaydi кони 2

II.5. Қудуқларда тадқиқотлар ўтказиш
усуллари

Маҳсулдор қатламларни тадқиқ қилиш синашга нисбатан кўп вақтни олади, шунинг учун синов ишлатиш жараёнида амалга оширилади. Бу тадқиқотларнинг вазифаси маҳсулдорлик коэффициенти, ўтказувчалик, гидроўтказувчанлик ва бошқа параметрларни аниқлаш учун маълумотлар


тўплашдан иборат. Қўлланиладиган барча тадқиқот усулларининг асоси қудуқлар тубида босимнинг ўзгариши ва шу билан боғлиқ ҳолда уюмда суюқлик ёки газнинг ҳаракат тезлигини ўзгариши ҳисобланади. Босим ёки қатламдагидан пасаяди, ёки қатлам босимидан кўтарилади. Биринчи ҳолатда суюқлик (газ) нинг сизилиши уюмдан қудуққа бўлади, иккинчида эса қудуқдан уюмга. Босим қудуқдан суюқлик (газ) олиш йўли билан ёки қудуққа суюқлик (газ) ҳайдаш йўли билан ўзгартирилади. Қатламларни гидродинамик тадқиқ қилишга мўлжалланган мавжуд приборлар қудуқ тубидаги (чуқурлик дифференциал манометри ДГМ – 4) ва қудуқ устидаги (Корнелюк-Яковлева манометри) босимни юқори аниқликда қайд қилиш ҳамда сатҳларни ёзиб олиш (ўзи ёзувчи пьезографларнинг ҳар хил турлари, масалан, Яковлев пьезографи, эхолотлар) имкониятини беради. Тадқиқот ўтказиладиган қудуқларни ишлаш режими характерига кўра тадқиқ қилиш усуллари иккита асосий турга бўлиниди: 1) қудуқларни барқарор иш режимида тадқиқ қилиш (барқарор олиш усули) ва 2) қудуқларни беқарор иш режимида тадқиқ қилиш, сатҳ ёки босимнинг кўтарилиши ёки пасайиши кузатилади.
Барқарор олиш усулининг мазмуни шундан иборатки, бунда қудуқларни тадқиқ қилиш жараёнида унинг иш режими бир неча бор ўзгартирилади. Ҳар бир режимда қудуқ тубида ўрналган босим ва унга мувофиқ бўлган нефть қудуқлари учун нефтнинг (нефть, сув) дебити, газ қудуқлари учун газнинг дебити ўлчанади. Агар маълум бир вақт оралиғида кетма-кет икки марта ўлчанган қудуқ туби босими ва дебити орасидаги фарқ 10 % дан ошмаса, қудуқнинг иш режими барқарор ҳисобланади. Имкони борича депрессиянинг (қудуқ туби ва қатлам босими орасидаги фарқ) ўзгариш оралиғи катта бўлиши керак: қудуққа суюқлик оқими бўлмайдиган энг кичик депрессиядан, қудуқ тубида эркин газнинг ажралиши юзага келмайдиган юқори депрессиягача. Қатлам босимини ўлчаш қудуқ ишга туширилгунга қадар амалга оширилиши лозим, ишлаётган қудуқларда эса улар маълум бир вақт оралиғига тўхтатилгандан кейин, қудуқ туби зонасидаги босим қатлам босимигача тикланиши керак бўлган муддат мобайнида ўлчанади. Барқарор олиш усули қудуқларни иш режимини кетма-кет ўзгартириб бориш билан бир вақтни ўзида дебит ва қудуқ туби босимини ўлчашга асосланган бўлиб, қудуқда ҳар бир режимда оқим барқарорлашгандан сўнг ўлчанади. Бир неча бор бундай ўлчашлар дебитни қудуқ туби босимига боғлиқлигини қуйидаги формула бўйича аниқлаш имконини беради:
Нефть қудуқлари учун

Газ қудуқлари учун

Бу ерда, К - маҳсулдорлик коэффициенти; n – ғовак муҳитда сизилишни характерловчи коэффициент. Барқарор олиш усули фаввора нефть ва газ қудуқларини тадқиқ қилишда кенг қўлланилади. Фаввора усулида ишлайдиган қудуқларда уларнинг иш режими штуцерни ўзгартириб, компрессор усулида ишлайдиган қудуқларда ишчи агентнинг нисбий сарфини ўзгартириб, чуқурлик насоси билан ишлайдиган қудуқларда эса тебранма дастгоҳнинг параметрларини ўзгартириб маҳсулот миқдорини бошқариш мумкин. Ҳар бир режимда нефть ва йўлдош газнинг дебити, қудуқ туби босими, газ омили, нефть ва сувнинг фоиздаги миқдори ўлчанади. Газ қудуқларини тадқиқ қилиш турли иш режимларида газнинг дебити ва қудуқ устидаги босимни ўлчаш йўли билан амалга оширилади. Газнинг сарфи критик оқимни шайбали ўлчагич (прувер) билан, босим намуна манометри ва 0,10 бўлимли максимал термометр билан ўлчанади. Тадқиқот ўтказишдан аввал қудуқ 15-20 минут шамоллатилади ва сўнгра босим тўлиқ турғунлашгунга қадар ёпиб қўйилади, бунга 2-3 соат кетади. Синаш вақтида газнинг таркибидаги конденсат, сув, жинс заррачалари ва бошқалар аниқланади. Уюмдаги алоҳида қатлам ва қатламчаларнинг маҳсулдорлиги оралиқлар бўйича синаб алоҳида аниқланади. Мустаҳкам тоғ жинслари шароитида ва қум тиқинлари мавжуд бўлмаганда, бундай синашларни қуйи синалган горизонтларни беркитмасдан ўтказиш мумкин. Оралиқлар бўйича тадқиқотлар ўтказиш бир нечта қатламларнинг дебитини алоҳида аниқлаш
имконини берадиган чуқурлик дебитомерларини (ВНИИ конструкцияси, РГД-1М ва бошқалар) қўллаш йўли билан аҳамиятли даражада қисқартирилиши мумкин. Ўтказилган тадқиқот натижалари бўйича маҳсулот миқдори ва унга мос келадиган босимлар айирмаси орасидаги боғлиқлик графиги тузилади. Абцисса ўқида маҳсулот миқдори Q ва ордината ўқида депрессия ΔР = Рқат.–Рқуд.туби қўйилади. Газ қудуқлари учун босимлар квадратларининг айирмаси қўйилади. Қудуқ дебитини босимлар фарқига боғлиқлик чизиғи индикатор чизиғи дейилади.

2.3 -Расм. Қудуқни маҳсулдорликка синашнинг уч нуқта бўйича индикатор чизиғи


Қудуқ туби босими тўйинганлик босимидан юқори ҳолатда ишлаганда маҳсулдорлик коэффициенти доимий катталик ҳисобланади ва индикатор чизиғи тўғри чизиқ кўринишида бўлади
Маҳсулдорлик коэффициентининг катталиги бўйича Дюпюи формуласидан фойдаланиб қатламнинг ўртача ўтказувчанлигини ҳисоблаш мумкин:

Бу ерда, Q – дебит, т/кун; h – қатламнинг қалинлиги, м; Kўт. –ўтказувчанлик, Д; Kқат. – бир тонна нефтни атмосфера шароитига ўтказиш учун коэффициент; R – қудуқлар орасидаги ўртача масофа, м; μ – қатлам суюқлигининг қовушқоқлиги, сПз; r – қудуқнинг радиуси (келтирилган), м;
Рқат. – қудуқлар оралиғидаги босимга тенг бўлган қатлам босими, кг/см2; Рқ.т.– ишлаб турган қудуқ тубидаги босим, кг/см2. Юқоридаги формулага асосан қатламнинг ўтказувчанлиги қуйидагича аниқланади:



Қудуқ туби босими тўйинганлик босимидан паст бўлган ҳолатда ишлатилганда индикатор чизиғи параболага (қавариқ шаклга) яқин бўлади.


Бундай шароитларда қудуқнинг таъсир зонасида икки фазали оқим юзага келади. Бунда босимлар фарқи қанча катта бўлса, шунча катта улушни газ
фазаси эгаллайди.
Нефтнинг қовушқоқлиги ошади. Бу маҳсулдорлик коэффициентини пасайишига олиб келади. Ботиқ шаклдаги индикатор чизиғи дебит ва депрессия нотўғри ўлчанганда чиқади. Ботиқ шаклдаги индикатор чизиғи ҳолатида тадқиқот натижаси қониқарсиз ҳисобланиб, тадқиқот қайта такрорланади. Чизиқли сизилиш қонуни мавжуд ҳолларда n=1 ва индикатор чизиғи тўғри шаклга эга бўлади.
Қавариқ шаклдага индикатор чизиғи n<1 ва ботиқ шаклдагаси n>1 шароитларда вужудга келади.



2.4 - расм. Индикатор чизиқларининг кўриниши

Қудуқларнинг тадқиқот натижаларига аналитик ишлов бериш иккита


тенглама тизимини тузиш имконини яратди. У ёрдамида ҳисоблаш йўли билан қудуқ тоза газ берадиган критик босим катталигини ва берилган босимлар фарқида қудуқ дебитини аниқлаш мумкин:

Бу ерда, α – газни эрувчанлик коэффициенти, м33; Рқат., Рқ.т., Ртўй., Ркр.
– мос равишда қатлам, қудуқ туби, тўйинганлик, критик босим; K Qкат. -
қатлам шароитига келтирилган нефть дебити, м3/кун.

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling