Кон ҳақида умумий маълумотлар
Download 1.51 Mb.
|
Kokaydi кони 2
КИРИШ Дунёда ва ҳар бир давлатда нефть ва газ қазиб чиқариш миқдори углеводород захираларининг ҳажми ва уларни маҳсулдор қатламлардан чиқариб олиш даражасига боғлиқ. Республикамиз иқтисодиётида нефтгаз саноати алоҳида ўрин тутиб, у истеъмол қилинаётган энергиянинг 97%, ялпи ички маҳсулотни 16% ва давлат бюджетини деярли 20% таъминланмоқда. Ўзбекистонда 2021-2030 йилларда углеводородлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича дастур қабул қилинган. «Ўзбекистон нефть ва газ журнали» маълумотига кўра, у мамлакат иқтисодиётининг углеводородларга бўлган талабини қондириш, нефть ва газ саноатини барқарор ривожлантириш ва ишлаб чиқариш ҳамда экспорт салоҳиятини оширишга йўналтирилган Республикамизнинг нефть ва газ саноатини ривожланиш ютуқларига Бухоро-Хива, Сурхондарё ва Устюрт нефтгазли вилоятларида ер қаърини ўрганишнинг геологик қидирув усулларини такомиллаштириш натижасида янги конларнинг очилиши ҳамда нефть ва газ конларини ишлатишнинг янги технологиялари ҳисобига эришилади. Ёқилғи – энергетика комплексининг жадал ривожланиб бориши нефть ва табиий газни кимёвий хом ашё ва ёқилғи сифатида катта халқ хўжалиги самарадорлигига эга эканлиги билан боғлиқ. Шундай экан юқоридагиларга эришиш ва саноатни янада такомиллаштириш учун янги конларни қидириш, уларни ишга тушириш ва унумли ҳамда оқилона ишлатиш зарур. Бунинг учун нефть ва газ қазиб чиқариш корхоналари ходимлари конларни ва улардаги қудуқларни доим назорат қилиб бориб, уларда юзага келадиган носозликларни ўз вақтида бартараф этиб қудуқлардан самарали фойдаланишлари лозим. Ушбу малакавий битирув иши “Кокайди кони жорий ишлаш ҳолати таҳлили” мавзусида баён этилган. Битирув иши геологик, асосий, атроф муҳит муҳофазаси, меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги ҳамда иқтисодий қисмлардан иборат. Ишнинг геологик қисмида конда олиб борилган геологик қидирув ишлари, коннинг геологик тузилиши, нефтгазли қатламнинг коллекторлик хоссалари ва нефтнинг бирламчи ҳисобланган захиралари ҳақида маълумотлар берилган. Кокайди конида сувланганлик даражаси юқори бўлганлиги сабабли нефть бераолувчанликни қудуқларда кон геологик таҳлил қилиш орқали ошириш масаласи кўриб чиқилган. Шу билан бир қаторда иқтисодий ҳисобланган. Download 1.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling