Кон ҳақида умумий маълумотлар


Download 1.51 Mb.
bet3/21
Sana19.06.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1625604
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
Kokaydi кони 2

Қуйи бўр
Қуйи бўр ётқизиқларининг қуйи қисми ёши бўйича валанжин-апт вақт оралиғига мувофиқ келади ва асосан қизил рангли қумтош-гилли ётқизиқлардан ташкил топган. Бунда 6 та свита ажратилади. Улардан карабил ва альмурад валанжинга, қизилтош-готеривга киради, қуйи ва юқори окузбулоқ свиталари барремга мос келади ва энг юқори калигрек свитаси апт сифатида қабул қилинади.
Қуйи бўр ётқизиқларининг умумий қалинлиги 580-670 метрни ташкил этади.
Альб яруси
Альб яруси ётқизиқлари фауналарни мавжудлиги билан тавсифланади ва литологик хусусиятларига кўра уч қисмга ажратилган. Қуйи альб яшил-кулранг гиллардан ташкил топган, ўрта альб геологик қидирув ишлари амалиётида лучаг свитасининг ҳажмида ажратилади. У гил қатламчалари бўлган карбонат ётқизиқларидан иборат бўлиб, свитанинг қалинлиги 100 метр атрофида.
Юқори альб яшил-кулранг гиллардан ташкил топган. Альб ярусининг умумий қалинлиги 350 м.
Юқори бўр
Юқори бўр ётқизиқлари кўпчилик муаллафлар томонидан муфассал тадқиқотлар билан ўрганилган. Чўкиндиларда бой микро ва макрофауналарнинг мавжудлиги юқори бўр шкаласида деярли барча яруслар ва ярус остиларини ажратиш имконини беради. Юқори бўр ётқизиқлари асосан денгиз шароитида ҳосил бўлган. Литологик таркиби ва фауналари тавсифи бўйича сеноман, турон ва сенон яруслари ажратилади.
Сеноман ётқизиқларида тўртта свита ажратилади: шеробод, дербент, карикан ва тагарин. Бу свиталар асосан кўкимтир-кулранг ва яшил гиллар, қумтошлар ва алевролитлар, алевролитлар, гравилитлар ва оҳактошлардан ташкил топган. Сеноман ярусининг умумий қалинлиги 300-325м.
Турон яруси иккита ярус остига бўлинади, улардан ҳар бирида иккитадан свита ажратилган: газлаган свитаси-кўкимтир-кулранг гипслардан ташкил топган, қуйи қисмида мергелларни юпқа қатламчалари мавжуд (50-70м). Чашмаобган свитаси билан газлагин свитасининг чегараси-остки юзаси бўйича мергелли жинслар бўлиб, регионал репер ҳисобланади. У кўкимтир-кулранг гиллар ва мергеллар билан намоён бўлган қалинлиги 130м.
Юқорида ётувчи деҳқонобод свитаси чашмаободдан кесимда карбонат қатламчаларнинг кўплиги билан фарқланади. Унинг қалинлиги 70-80м.
Туроннинг юқори свитаси-пачкамар оч ҳаворанг мергелли гиллардан, кичик қалинликдаги гил-оҳактошли чиғоноқлар қатламчаларидан иборат. Қалинлиги 30-40м. Турон ётқизиқларининг умумий қалинлиги 280-300 метр.
Сенон надяруси таркибида ҳам қатор свиталар ажратилади. Унинг остки қисмида оқрабод свитаси ётади. У оқ мергелли жинслар, денгиз типратиканлари билан намоён бўлган, ёши бўйича юқори турон ва коньяк ярусига мувофиқ. Қалинлиги 40-120 метр.
Юқорида ётувчи қатлам оч-кулранг ва яшил кулрангли гиллар, қумтошлар, мергеллар ва оҳактошлардан ташкил топган. Бу ерда умумий қалинлиги 400 метр бўлган тойчисой, бандиханин, балаханин, канжаус, актаган, кафрун свиталари ажратилади.
Палеоген даври
Бу гуруҳ ётқизиқлари катта майдонга тарқалган ва алоҳида қатламларни барқарорлиги ва катта қалинлиги билан тавсифланади.
Палноген даври қалинлиги 783 метргача бўлган карбонат ва терриген ётқизиқлардан ташкил топган акджар, бухоро, сузак, алай, туркестан, ханабад-исфарин-риштан қатламлари билан намоён бўлган.
Кокайди майдонида палеоген ётқизиқлари маҳсулдор қатлам бўлганлиги сабабли барча қатламларга муфассал таъриф беришга ҳаракат қиламиз.
Акджар-бухоро қатламлари (палеоцен) Кокайди конида излов-қидирув ва эксплуатацион қудуқлар билан очилган. Қудуқлар кесимида акджар қатламларини ажратиш қийин, шу сабабли улар бухоро қатламлари билан биргаликда ўрганилади. Ётқизиқлар ангидритлар, оҳактошлар, доломитлар ва мергелларни навбатланиши билан намоён бўлган. Ангидритлар оқ, кулранг, кўкимтир-кулранг, оҳактош ва гиллар қатламлари билан, дарзли зичлашган, мустаҳкам. Оҳактошлар кулранг, сарғиш-кулранг, жойларда оқ гипс ва ангидритнинг юпқа қатламчалари билан, кўпинча қумтошли гоҳида мергелли, доломитлашган, ғовак мустаҳкам, қаттиқ мергеллар тўқ-кулранг, кўкимтир-кулранг, мустаҳкам, дарзли. Бухоро қатламлари фауналиги билан тавсифланади. Бухоро ва акджар қатламларининг умумий қалинлиги №1,2 қудуқлар бўйича 286 метр.
Сузак қатламлари (қуйи эоцен)-яшил-кулранг, тўқ кулранг, жойларда жуда оҳактошсимон гиллар қатламидан иборат. Оҳактош қатламчалари ва пиритҳамда фосфатлар конкрецияси учрайди. Сузак қатламларининг қалинлиги 129-207метр.
Алай қатламлари (ўрта эоцен)-қуйи қисмида 8м қалинликдаги оҳактошлар ва мергелларнинг яшил гиллар билан қатламланишидан ташкил топган пачка ётади. Кесим бўйича юқорида сарғиш кулранг, органоген, ғовак оҳактошлар қатлами ётади. Алай қатламларининг кесими яшил-кулранг гиллар, мергеллар ва қумтошларнинг навбатланишидан иборат пачка билан тугайди. Алай қатламларинингумумий қалинлиги 50-197 метр.
Туркистон қатламлари (юқори эоцен)-сарғиш яшил, яшил-кулранг гилларни намоён қилган. Гиллар жойларда оҳактошсимон, кичик қалинликдаги гилсимон мергеллар қатлами учрайди. Умумий қалинлиги 65-182 метр.
Риштон-исфара-ханабад қатламлари-қуйи қисмида майда донали, яшил кулранг қумтошлар риштон қатламларига тегишли гил қатламчалари ётади. Юқорида кесим гипслашган, яшил-кулранг, пластик гиллардан иборат. Умумий қалинлиги 40-103м.
Неоген даври
Неоген ётқизиқлари фациал таркибининг беқарорлиги, органик қолдиқларнинг жуда камлиги ва катта қалинлиги билан тавсифланади. Шу сабабли улар учун ҳозиргача ягона аниқ ифодаланган стратиграфик тизим схемаси мавжуд эмас.
Жўрасой свитаси Кокайди майдони чегарасида денгиз ва континентал шароитда
ҳосил бўлган қумтош-гил ётқизиқлардан иборат ва палеоген ётқизиқларига мос равишда ётади. Журасой свитасининг умумий қалинлиги 120-272м.
Больжуан свитаси-кесимнинг қуйи қисмида гравит аралашмали ўрта донали кулранг қумтош қатлами ётади. Кесим бўйича юқорида катта қалинликдаги қумтошлар алевролит, гиллар ва жойларда сараланмаган жинслар билан қатламланиб ётади. Умумий қалинлиги 80-443 метр.
Кафирниган свитаси-литологик жиҳатдан гравилитлар гиллар, гамчниклар, алевролитлар, қумтошлар ва конгломератларнинг тартибсиз қатламланишидан иборат.
Умумий қалинлиги 138-543м.
Антропоген даври Тўртламчи давр ётқизиқлари аллювиал ва деллювиал қумлар, суглинкалар ва гамчниклардан иборат. Ётқизиқларнинг қалинлиги 25-390 метр.


    1. Download 1.51 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling