«Petromaruz Overseas LLP » МЧЖ да нефт ва газ қазиб
чиқариш корхонасининг конлари таҳлили
Нефт қазиб чиқариш асосан ўн бирта конда: Ховдак, Учқизил, Кокайди, Лалмикор, Амударё, Қўштор, Миршоди, Жайронхона, Досмоноға-Қорсоқли, Жанубий Миршоди, Жалаир ва Оқжарсой конларида олиб борилади.
“Petromaruz Overseas LLP” ва «Жарқўрғоннефт» АЖ геология хизматининг 20 йилги асосий фаолияти нефт қазиб чиқариш режаларини бажаришни таъминлаш, ҳамда қулай ишлаб чиқариш тизимига, ер ости бойлиги ва атроф – муҳит муҳофазасига риоя қилишга қаратилган.
2021 йил корхона бўйича 113100 тонна нефт қазиб чиқариш давлат режаси белгиланган эди. Лойиҳада нефт қазиб чиқариш 160931 тонна бўлиб, амалда эса 85182 тонна нефт қазиб чиқарилди. Нефт қазиб чиқариш режага нисбатан 75,3 %, лойиҳага нисбатан 53,0 % га бажарилди. Ўтган йилга нисбатан ўсиш суръати 98,7 % ни ташкил этди. Эксплуатацион қудуқлар мажмуасидан фойдаланиш коэффициенти режаси 0,920, амалда эса 0,872 ни ташкил этди. 2021 йил нефт қазиб чиқариш режа ва топшириқларини бажаришга қаратилган қатор геологик-техник тадбирларни амалга ошириш бўйича ишлар олиб борилди. Улар қуйидагилардан иборат.
“Petromaruz Overseas LLP” ва «Жарқўрғоннефт» АЖ конларида умумий қазиб чиқариладиган ва қазиб чиқарилган нефтнинг геологик захираси қуйидаги жадвалда:
2.2-жадвал.
Кокайди кони геологик захираси
Do'stlaringiz bilan baham: |