Кон ҳақида умумий маълумотлар


Юқори қовушқоқли уюмларга совуқ полимерли таъсир этиш усули (СПТУ)


Download 1.51 Mb.
bet15/21
Sana19.06.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1625604
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   21
Bog'liq
Kokaydi кони 2

2.8. Юқори қовушқоқли уюмларга совуқ полимерли таъсир этиш усули (СПТУ)
Юқори қовушқоқли уюмларга совуқ полимерли таъсир этиш усули(СПТУ) усули қўлланилганда (1411 қуд) участка ТПТ усули қўлланилган участкани асосий геологик-физик параметрларига мос келади. Қатламга 0,05 % концентрацияли Япониядан олиб келинган қуруқ кукунинг совуқ полимерли эритмаси ТПТУ-каби ҳайдалган. Мишкинский конида қўлланилган СПТУ усули натижасида олинган маълумотлар шуни кўрсатадики, у ёриқли-ғовакли сиғимлардаги нефтни яхши сиқади, ва матрицаларда ТПТ усулига нисбатан ёмонроқ ишлайди. Миқдорий кўрсаткичлар таҳлил қилинганида СПТУ усулида ишланган натижалар ТПТ усулига нисбатан орқада қолади. Умумий натижалар таҳлил қилинганда ҳамма бошқа усулларга нисбатан ТПТ усулининг натижалари юқори эканлигини кўрсатади.
Даврий қатлам ичра полимерли –иссиқлик усулида таъсир этиш
Иссиқ полимерли усулда таъсир этиш технолигиясини жадаллаштириш ва қўлланиладиган полиакриламидни сарфини камайтириш учун мураккаб тузилмали уюмлардаги юқори ва жуда юқори нефтларни қазиб олишда янги таъсир этувчи технология циклик қатлам ичра полимерли иссиқлик усулида таъсир этиш усули ишлаб чиқилди. (В.И.Кудинов, Ю.В.Желтов ва Г.Е. Малофеев).
Иссиқли полимерли таъсир этиш усули технологиясида қатламда иссиқ полимерли эритма жуякларини яратиш, сиртни иситиш, ундан кейин қатлам ишланмаган совуқ ёки иссиқ сув ҳайдаб ҳаракатлантириш масаласи кўрилган. Лекин коллекторлик хоссалари ёмон бўлган (паст ўтказувчанлик ва ғоваклилик) кўпгина нефт конларида ва полимерли эритманинг ҳаракати (100 0С кичик) кичик бўлганда ҳайдовчи қудуқнинг сиғимдорлиги кичик бўлганда, ҳамма вақт қатламда керакли ҳароратдаги полимер эритмали жуяклар яратиш қийин бўлади.Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда эритмали олдиндан қиздириб уни ер устида қиздирмасдан қатламда қиздириш мақсадга мувофиқдир. Уни иссиқлик ташувчилар орқали ҳайдаш керак. Иссиқлик ташувчилар (буғ, иссиқ сувли) иссиқлик таъсирида тузилмаси бузилмаслиги учун уларни ер устида керакли ҳароратгача қиздириб ҳайдаш мумкин. Полимер эритмасини юқори ҳароратда қиздириб ҳайдалганда тузилмали ҳолати бузилиши мумкин. Қатламни сиғимдорлиги полимерли эритмага нисбатан иссиқлик ташувчилар учун юқори. Кон маълумотлари ва лабораторияда ўтказилган тадқиқот маълумотларига кўра қатламга иссиқлик ташувчилар ва полимерларни даврий жуякли ҳайдаш юқори самарали эканлиги исботланган.
Бу технологияда нефт уюмларини ишлашда ҳайдовчи қудуқ орқали кетма-кет ҳисобий миқдордаги иссиқлик ташувчиларни совуқ полимерли аралашмаларни ҳайдаш ва ҳайдаш босқичини тугалланишида қатлам ҳароратидан паст бўлмаган ҳароратда сув ҳайдаш олдиндан назарда тутилган.Ҳар бир циклдаги иссиқлик ташувчиларни ҳошиялари полимерли аралашмали ҳошиялардан олдин ҳайдалади. Иссиқлик ташувчиларни ҳошиясини ҳажми Vисс ва совуқ полимерли эритмани ҳажми Vсов.пол қуйидаги нисбатларда аниқланади.


(2.1)

бу ерда: Vисс. – иссиқлик ташувчи ҳошиясини ҳажми, м3;


Vсов.пол. – совуы полимерли эритма ҳошиясини ҳажми, м3;
m – қатлам ғоваклиги, %;
Сск – қатлам минерал склетининг солиштирма иссиқлик сиғими, кДЖ/кг 0С;
- қолдиқ нефтга тўйинганлик;
Сн – нефтни солиштирма иссиқлик сиғимдорлиги, кДЖ/кг 0С;
ρск – қатлам минерал склетининг зичлиги, кг/м3;
Сисс. – иссиқлик ташувчиларни солиштирма иссиқлик сиғимдорлиги, кДЖ/кг 0С;
α – полимер эритмаси концентраси фронти радиусини қатламда қўзғалган иссиқлик фронтининг радиусига нисбати бўлиб, α=1,2÷1,9;
Г – полимер адсорбсиясида Генри коэффициенти, м33.
Иссиқлик ташувчисини ва полимер эритмасини ҳарорати қатлам шароитларидан келиб чиқиб қуйидагинисбандан аниқланади.


(2.2)
Бу ерда: ηн-қатлам туби ва шипи орқали иссиқликни йўқотилиш коэффициенти;
- ҳайдаладиган полимерли эритмаларни ҳайдовчи қудуқ тубидаги ҳарорати, 0С;
Тисс-иссиқлик ташувчи қудуқ тубидаги ҳарорати, 0С;
Т0-қатламнинг бошланғич қўзғалмаган ҳарорати, 0С;
Тпол-қатлам шароитидаги полимер эритмасининг ҳарорати, 0С;
-полимер эритмасининг солиштирма иссиқлик сиғимдорлиги, кДж/кг.0С;
-полимер эритмасининг зичлиги, кг/м3
-иссиқлик ташувчиларни ва полимер эритмасини даврий ҳайдалганлигини ҳисобга олувчи коэффициент (β=1÷2).
Даврий қатлам ичра полимер-иссиқлик усулида таъсир этиш технологиясини қўллаб нефт қазиб олишни жадаллаштириш ва нефт олувчанликни ошириш механизми қуйидагича.
Одатдаги полимерли таъсирда ҳайдалган полиакриламидли эритма олдин қатламни ўтказувчан зонасига кириб боради ҳамда қисман қатлам шимиради ва сизилиш қаршилигини оширади. Ҳайдалган сув бекилиб қолган зоналарга оқиб киради ва қатлам зонасини кам ўтказувчан қисмидан нефтни сиқиб чиқаради. Бунинг ҳисобига эгаллаб олиш зонаси сиқиш жараёни ҳисобига кенгаяди ва нефт олувчанлик ошади. Юқорида тасвирланган механизм нефтни сиқишни ҳайдовчи қудуқ тубидан унча узоқ бўлмаган (10-15 м) масофада сиқишни бошлайди, қайсики юқори ўтказувчан бекилиб қолган зона қовувшқоқ (10-15 МПа.с) совуқ полимерли аралашмани кириб боришига тўсқинлик қилади. Қатламга ҳайдовчи қудуқлар орқали иссиқлик ташувчилар ҳайдалганда исиган зона пайдо бўлади. Ундан кейин қатламга совуқ полиакриламид аралашмаси ҳайдалганда, иситилганда зонадан сизиб ўтишда қизийди, уни қовушқоқлиги пасаяди (2÷МПа.с).Бунда исиган СФМ аралашмаси фақат юқори (кучли) ўтказувчанлик зоналарига кириб бормасдан, балки кичик ўтказувчан қатламларга кириб боради ва натижада исиган полимерли эритма тўлиқ зонани эгаллайди. Бундай технологияда сув яхши эрийдиган полимерлардан фойдаланилади, қайсики қатлам шароитида қотиб қолмасин.
Иссиқлик ташувчиларни ва совуқ полимер эритмаларни ҳошияларини навбатма-навбат ҳайдашга навбат билан қатламни иситиш ва полимер эритмаларини иссиқлик таъсирини қатламда тўплашдан иборат.Юқоридаги таъсирлар ҳисобига полимер эритмаси таъсирида фақат иситилган зоналардаги нефтни сиқиб чиқармасдан балки унинг чегарасидаги нефт ҳам сиқиб чиқарилади. Қатламда полимер эритмаси ҳаракатланадиган иссиқликни қатлам скелитидагиминералларга қатлам тубига ва шипига ўзатиш натижасида совуши содир бўлади. У юқори ўтказувчан қатлам зоналарига ҳамда кам ўтказувчан зоналарга кириб бориб совимасдан илиқ ҳолатида яъни, қовушқоқликни паст ҳолатида ҳам қатламларга кириб боради. Яхлаган полимер аралашмаси вақтинчалик ҳаракатчанлигини йўқотади. Иккинчи марта қиздириб ҳайдаладиган иссиқлик ташувчилар иккита функцияни амалга оширади.
1-сиқувчи агент.
2-иссиқлик ташиш.
Қайсики қатламни иситиш вақтинча содир бўлади ва иссиқлик ташувчи кичик қийматлардаги қовушқоқликка эга бўлади. Ҳайдалган иситувчи биринчидан “олган” қовушқоқликли тўсиққа дуч келади, бу участкани паст ўтказувчи зоналар орқали айланиб ўтади, иситади ва у ердан нефтни сиқиб чиқаради. Бир вақтнинг ўзида иссиқлик ташувчини ҳайдалиши билан, аста-секин полимер эритмаси исийди, уни қовушқоқлиги пасаяди, ҳаракатланишни бошлайди. Иссиқлик ташувчиларни таъсирида кам ўтказувчан зоналардан оқиб ўтади.Юқори ўтказувчан ва паст ўтказувчан ювилгандан кейин ювилган зоналарни кальматация бўлишига талабчанлик қайтадан пайдо бўлади. Бунинг учун яъни қайтадан полимер эритмаси хайдалади ва давом эттирилади. Бундай жараённинг катта самарадорлиги шуни ҳисобига эришиладики, полимер эритмаси фақат қизиган зоналардан эмас, балки аста-секин иситилмаган зоналарга ҳам кириб боради. Исимаган зонада полимер эритмаси энг яхши ўтказувчан зоналарга кириб бориб совийди ва уни блокировка қилади. Бундай ҳолатда бу зонадан нефтни сиқиб чиқариши содир бўлади, натижада полимер эритмасини қовушқоқлиги ошади, ҳарорат пасаяди бу участкаларда, полимер эритмасини тиқилиши содир бўлади.
Қатламга циклик ҳайдашда циклик исиши ва полимер эритмасини совуши, яъни қовушқоқлигини даврий ўзгариши, яъни қатламда кириб бориш ва бекитиш қобилиятлари пайдо бўлади. Ишчи агентнинг бутун қатлам ҳажми бўйича таъсирини ўз-ўзи бошқариши содир бўлади. Бунинг ҳисобига нефт қазиб олишни жадаллашуви таъминланади.Қизиган қатлам зонасини ҳарорати полимер эритмасининг тузилмасини бузиш ҳароратидан (100 0С) ошиб кетмаслиги ва шу билан биргаликда самарали ҳароратга мос келиши керак. Сарамали ҳарорат сифатида шундай ҳарорат қабул қилинадики, яъни ҳарорат кўтарилса нефтни қовушқоқлигини қатлам шароитида амалда пасайтиришга олиб келмаслиги керак.Полиакриламиднинг кукунидан амалдаги мос бўлган эритмани консентрациясини тайёрлашда чет элда ишлаб чиқарилган (Японияда, РДА-1041) полиакриламиднинг кукунидан фойдаланиб, уни тайёрлаш тавсиялари қуйидаги жадвалда келтирилган.
Полиакриламиднинг кукунидан фойдаланиб эритма концентрациясини
тайёрлаш 2.4-жадвал

ПАА-эритмани консентрацияси

0,01

0,02

0,03

0,04

0,05

0,06

0,07

0,08

0,09

0,10

Кукун сарфи кг/1м3

0,10

0,20

0,30

0,40

0,50

0,60

0,70

0,80

0,90

1,00

ЦҚИПТТЭУ – (циклик қатлам ичига полимерли термик таъсир этиш усули)да нефт олувчанлик сув бостиришга нисбатан 10% дан кичик эмас.





Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling