Кон ҳақида умумий маълумотлар
Download 1.51 Mb.
|
Kokaydi кони 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Коннинг геологик тузилиши
ГЕОЛОГИК ҚИСМ
1.1. Кон ҳақида умумий маълумотлар Кокайди нефт кони мамурий жиҳатдан Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида жойлашган. Яқин йирик аҳоли пункти Жарқўрғон туман маркази кондан 20 км жануби-ғарбда жойлашган, Термиз шаҳри эса 50 км шимолий-шарқда жойлашган. Коннинг майдони орқали Тошкент-Душанбе магистрал темир йўли ўтган. Темир йўлга параллел равишда асфальтланган Тошкент-Душанбе автомобил йўли ўтган. Асосий сув тармоғи Тўпаланг ва Қоратоғ дарёларининг қуйилишидан ҳосил бўлган Сурҳондарё дарёси ҳисобланади. Сурхондарё дарёси Кокайди конидан 4 км шарқда жануби-ғарбий йўналишда оқиб ўтади. Орографик жиҳатдан Кокайди тузилмаси тепаликлардан иборат паст текислик бўлиб, аллювиьал-пролюви ал ётқизиқлар билан қопланган. Жойнинг релъефи Сурхондарё дарёси томонга шимолий йўналишда умумий эгикликдан иборат. Рельефнинг мутлоқ баландлиги 460-510 метр, Сурхондарё дарёси воҳасида 450-435 метргача пасаяди. Туманнинг иқлими кескин контенентал, ҳароратнинг кун мобайнида кескин ўзгариши кузатилади. Ҳавонинг ўртача йиллик ҳарорати +15 0С атрофида. Ҳавонинг ҳарорати қиш ойларида -2 0С гача, ёз ойларида эса +37 0С гача етади. Атмосфера ёғинларининг йиллик 400 мм. га етади. Коннинг геологик тузилиши Кокайди нефт кони жойлашган Сурхондарё нефтгазли вилояти чегарасида бурмали фундамент, чўкинди қобиғнинг қуйи қаватини ташкил этувчи платформа формациялари комплекси ва юқори ороген қаватни ҳосил қилувчи неоген-антропоген малассалари ажратилади. Кокайди кони чегарасида неоген ва палеоген ётқизиқлари тузилма, излов қидирув ва эксплуатацион қудуқлар билан очилган. Кесимнинг қуйи қисми бўр ва юра ётқизиқлари регионнинг бошқа тузилмаларида қудуқлар билан очилган. Қуйида хронологик тартибда геологик кесимни тавсифи келтирилади. Палеозой Мавжуд маълумотларга мувофиқ палеозой ётқизиқлари мегасинклиналнинг тоғ бурмаланишида турли отқинди ва метаморфлашган жинсларнинг катта комплекси билан намоён бўлган. Фундаментни ташкил қилган жинслар ўзининг физикавий хоссалари биланчўкинди қобиғ комплексидан яққол ажралиб туради. Бу ётқизиқларнинг қалинлиги 10000 метрдан ошади. Мезозой Бу ёшдаги тоғ жинслари Сурхондарё мегасинклинали чегарасида ҳали етарли даражада ўрганилмаган. Мавжуд материаллар шундай тоғ бурмаланишлар билан солиштирилиб стратиграфик бўлинмалар ажратилган. Триас даври ётқизиқлари Санджар свитаси бокситлардан, бокситсимон гиллар, қум-шағал жинслардан ташкил топган, таркибида алевролик ва аргеликлар линзалари бор. Қалинлиги 100 метргача. Юра даври Юра даври ётқизиқлари литологик-фациал белгиларига кўра тўртта свитага ажратилади: гуруд, бойсун, гиссар ва гаурдак свиталари. Гуруд свитаси қуйи қисмида йирик донали қумтошлар, гравилитларЮ конгломератлар аргиллик қатламчалари билан ётади. Сўнгра алевролитлар, қумтошлар, кўмирсимон сланцлар қатламлашиб кетади. Кесимнинг юқори қисмида фақат қумтош-гилли жинслар кенг тарқалган. Свитасининг қалинлиги 100 дан 500 метргача. Бойсун свитаси литологик хусусиятларига кўра қуйи ва юқори қисмларга киради. Қуйи қисми кулранг сарғиш-кулранг аргиллитлар, мергенлар ва оҳактошларни қатламланиши билан намоён бўлган. Юқори қисми эса кўкимтир-кулранг мергеллар, оҳактошлар ва алевролитлардан ташкил топган. Свитанинг қалинлиги 500 метргача. Гиссар свитаси карбонат гиллар ва мергеллар қатламчалари бўлган оҳактошлардан иборат. Свитанинг қалинлиги 750 метрга етади. Гаурдак свитасининг очилган қисмида оҳактошлар жуда юқори сиздириш-бўшлиқ кўрсаткичларига (8Д) эга. Гаурдак свитасининг оқ ангидритлар, тошли ва калийли тузлар билан қуйи қисмни ташкил қилади. Свитанинг қалинлиги катта оралиқдв ўзгаради ва 1500 метргача етади. Бўр даври Ҳозирги вақтда бўр даврининг зоналари ва ярусларининг свиталари тўлиқ аниқланган, уларни ёшига асос берилган ва метофациал ва бошқа тавсифларини майдон бўйлаб ўзгариши ўрганилган. Download 1.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling