Кон ҳақида умумий маълумотлар


-расм. Кокайди конининг тузилмали харитаси


Download 1.51 Mb.
bet6/21
Sana19.06.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1625604
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
Kokaydi кони 2

1.1-расм. Кокайди конининг тузилмали харитаси

  1. АСОСИЙ ҚИСМ

II.1. Кокайди конини жорий ишлаш
ҳолати таҳлили

Кокайди нефт кони Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани ҳудудида жойлашган. Кон Жарқўрғон шахридан 20 км шимолий-шарқда жойлашган. Кон 1939 йилда ишга туширилган бўлиб, 3 та маҳсулдор қатламдан иборат. Ҳозирги вақтда кон охирги босқичда ишлатилмоқда. Маҳсулдор қатламларнинг чуқурлиги 1200-1300 м ни ташкил қилади. Маҳсулдор қатламлар палеоген даври бухоро қатламининг I-II-III-горизонтларидан иборат.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.06.2013й даги № ПП -1979 сонли “Сурхондарё нефт-газли ҳудудидаги конлардан нефт қазиб чиқаришни кўпайтириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” МХК нинг 05.06.2013й даги № 86 сонли буйруғи, “Ўзнефтгазқазибчиқариш” АК нинг 25.06.2013й даги №135-сонли буйруғи асосида 3 тарафлама: “Ўзнефтгазқазибчиқариш” АК,
“Petromaruz Overseas LLP” Компанияси ва “JARKURGONNEFTQAYTAISHLASH” ҚК ўртасида “Учқизил, Ховдак, Кокайди, Лалмикор, Амударё, Қўштор ва Кокайди нефт конларида нефт қазиб чиқаришни кўпайтириш” бўйича тузилган Контракт асосида Кокайди нефт кони 01.04.2015 йилдан “Petromaruz Overseas LLP” Компаниясига 25 йилга вақтинчалик муддатга топширилган.
Ишчи қудуқлар мажмуининг ҳолати тахлили
Кокайди нефт кони ҳисобидаги жами қудуқлар мажмуи 2021 йил ҳолатига 87 тани ташкил этади. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан ўзгармаган. 2021 йил охирида эксплуатация ва ҳаракатдаги қудуқлар мажмуи 32 та қудуқни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан ўзгармади. Лойиҳадаги 38 қудуқ ўрнига амалда 32 қудуқ эксплуатация қилинди. Конда эксплуатация механизация усулида чуқурлик насослари ёрдамида олиб борилиб, нефт бухоро қатламининг I, II, III- горизонтларидан олинади
Нефт ва газ қазиб чиқариш ҳаракати таҳлили
Кокайди конида эксплуатация қудуқларидан суюқлик олиш жадаллаштирилган меъёрида ва сўнгги ишлаш босқичида ишламоқда.
2021 йилда 421826 м3 суюқлик қазиб чиқарилди, шундан нефт 22502 тонна, сув – 399324 м3. 2016 йилга нисбатан суюқлик қазиб чиқариш 31917 м3 га, сув қазиб чиқариш 31314 м3 га, нефт қазиб чиқариш эса 603 тоннага кўпайди, нефт қазиб чиқаришда ўсиш сўръати 102,8 % ни ташкил этди. Ҳисобот йилида лойиҳа бўйича ўртача кунлик 66,8 тн. ўрнига амалда ўртача кунлик 67,6 тн. нефт қазиб чиқарилди. 2021 йилда қудуқлар мажмуи 10647 қудуқ/кунни ташкил этди. Бу ўтган йилга нисбатан 1020 қудуқ/кун кўпдир. 2021 йил давомида конда қазиб чиқарилган сувларни 80- сонли сув ҳайдаш қудуғи орқали бухоро қатламига 396,4 минг м3 қайта ҳайдаш давом эттирилди, конда сув хайдаш бошлангандан буён эса 7249,2 минг м3 оқова сув қатламга қайта ҳайдалди.
Қудуқлар механизация усулида чуқурлик насослари ёрдамида эксплуатация қилинмоқда. Қудуқлар мажмуи ҳолати қуйидаги жадвалда кўрсатилган:
2.1-жадвал.
Кокайди кони қудуқларининг жорий ишлаш холати

Қудуқлар тоифаси

01.01.2019 йил ҳолатига

01.01.2021 йил ҳолатига

Харакатдаги

29

30

Харакатсиз турган (таъмирлашда)

3

2

Консервациядаги

-

-

Сув ҳайдаладиган

1

1

Назоратдаги

5

5

Тугатишни кутаётган

-

-

Эксплуатациядан кейин тугатилган

31

31

Пармалашдан кейин тугатилган

18

18

Пармалашдаги

-

-

Сув олинадиган

-

-

Жами қудуқлар мажмуи

87

87

2021 йилда битта қудуқдан ўртача 39,6 м3/кун суюқлик қазиб олинди: шундан 2,1 тн./кун нефт, 37,5 м3/кун сувдир. 2016 йилга нисбатан суюқлик 0,9 м3/кун га, сув 0,7 м3/кун га, нефти эса 0,2 тн./кун га камайган бўлса. Ҳисобот йилида конда умумий сувланиш даражаси 94,7 % ни ташкил этди. 2016 йилга нисбатан бу кўрсаткич 0,3 % га ошган.


Конда қудуқлар сувланиш даражасига қараб қуйидагича бўлинади:
2021 йилда харакатдаги жами қудуқлар сони 32 та бўлиб, Сувсиз ишлаётган қудуқлар сони - йўқ; 20 % гача - йўқ; 20 % дан - 50 % гача - йўқ; 50 % дан - 90 % гача - 5 та; 90 % дан юқори - 27 та ни ташкил этди.
Ишлаб чиқариш бошидан қазиб чиқарилган суюклик 34593279,0 тоннани ташкил этди, шундан 3672326,0 тоннаси нефт, 30920953,0 м3 сувдир. Умумий сувланиш даражаси 89,4 % ни ташкил этди.
Қатлам босими ва газ омили ҳаракати
Қазиб чиқариш бошлангандан буён кон бўйича қатлам босими бошланғич босим (130 атм)га нисбатан 95 атм. га камайди ва 2021 йил охирига 33 атм. ни ташкил этди. Конда гидродинамик тадқиқот ишлари олиб борилмаганлиги сабабли қатлам босими арифметик йўл билан хисобланади.

2.1 –расм. Кокайди кони кўрсаткичлари динамикаси
Конларда газ омили 1,0-1,2 м3/тн. ни ташкил этиши ва нефтдаги йўлдош газ миқдори кам бўлганлиги сабабли бу газнинг ҳисоби олиб борилмади.
2021 йил охирида эксплуатация ва ҳаракатдаги қудуқлар мажмуи 32 та қудуқни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан ўзгармади. Лойиҳадаги 38 қудуқ ўрнига амалда 32 қудуқ эксплуатация қилинди. Конда эксплуатация механизация усулида чуқурлик насослари ёрдамида олиб борилиб, нефт бухоро қатламининг I, II, III- горизонтларидан олинади
Геологик-техник тадбирларнинг бажарилиши
2021 йилда Кокайди нефт конида 10 та қудуқларда қуйидаги геологик-техник тадбирлар амалга оширилди:
- Конда ишлаб чиқариш жараёнида қазиб чиқарилган оқова сувлар кондаги №80-сонли утилизация қудуқлари орқали қатламга қайта ҳайдалмоқда;
- 5 та қудуқда (№№60,50,84,25,61) - қудуқ тубини ювиш ва қатламни селектив изоляция қилиш ишлари амалга оширилди;
- 1 та қудуқда (№25) – юқори махсулдор қатламга ўтиш ишлари бажарилди;
- 2 та қудуқда (№№25,47) – колонна бузилиши бартараф этилди;
2 та қудуқда (№№30,18) – сув йўлларини чеклаш ишлари бажарилди;




    1. Download 1.51 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling