Кон ҳақида умумий маълумотлар
II.4. Нефть қудуқларини ишлатишни
Download 1.51 Mb.
|
Kokaydi кони 2
II.4. Нефть қудуқларини ишлатишни
назорат қилиш Қатламдан максимал нефть олишга эришиш учун ишлатиш лойиҳасининг жуда оптимал ва тасдиқланган вариантини амалга оширибгина қолмасдан, балки қудуқларни ишлатиш режимларини танлаш ва суюқликлар олишни оптимал жадаллигини танлаш йўли билан уюмни самарали ишлатиш шароитларини ташқил қилиш лозим. Қатлам бўйлаб нефтнинг харакат йўналиши ва тезлигини бошқариш учун қуйидагиларни билиш лозим: 1. Бутун уюм бўйича нефть ва сувнинг тарқалиши; 2. Уюм бўйлаб қатлам босимининг тарқалиши. Бунинг учун маҳсулдор горизонтнинг геологик тузилиши ва тавсифини билиш мақсадида қудуқларни ишлатиш ва тадқиқотларни тизимли равишда кузатиб бориш керак. Конда ишлатиш ва ҳайдовчи қудуқлар фондининг ҳолати, ҳар бир қудуқнинг дебити ва жами қазиб чиқариш, кунлик ва жами сув ҳайдаш диққат билан назорат қилиниши лозим. Қатлам босими ва қудуқ туби босимини тизимли ўлчаб бориш таъминланиши керак. Олинган барча маълумотлар харитага туширилиб нефтьлилик ва газлилик контурларининг силжиши аниқланади ва ишлатиш қудуқларининг дебитини ошириш бўйича тадбирлар ишлаб чиқилади. Қудуқларни ишлатишни назорат қилиш учун суюқлик ва газ дебитини ҳамда қазиб чиқарилган суюқликдаги сувнинг миқдорини ойида уч марта тизимли равишда ўлчаш ва барча фаввора, пьезометрик, назорат қудуқларида қатлам ва қудуқ туби босимларини ҳар кварталда бир марта ўлчаш керак. Насос қудуқларида қатлам босимини насос ва ҳимоя қувурлари орасига тушириладиган кичик ўлчамли чуқурлик манометрлари билан ўлчаниши зарур. Агар бундай манометр мавжуд бўлмаса, у ҳолда лифтли ёки масофали манометрлардан фойдаланиш керак. Нефть ва сув қазиб чиқариш асосан ўлчов идишлари ёрдамида аниқланади. Ўлчов вақти мобайнида қазиб чиқарилган суюқликнинг ҳажми қуйидагига тенг бўлади: Бу вақт мобайнида йиғилган нефтнинг миқдори қуйидагини ташқил этади: Бу ерда, Qc , Qn – суюқлик ва нефтнинг ҳажми, м3; h1, h2, h3 –мувофиқ равишда суюқлик тўпланганга қадар ўлчов идишидаги нефть устунининг баландлиги, суюқлик (нефть+сув) ўлчови тугагандаги ва нефтни тўпланган сув чиқариб юборилгандаги баландлиги, см: V–1 см баландликдаги қатламнинг ҳажми, м3, бу га тенг. Нефтнинг тонна бирлигидаги бир кунлик дебити қуйидаги формула билан ҳисобланади: Нефтьдан сув ажралмаган ва қудуқ доимий эмульсия берган ҳолларда қазиб чиқарилган эмульсиянинг ҳажми ўлчанади. Қазиб чиқаришнинг сувланганлигини аниқлаш учун 50 см3 миқдордаги эмульсия олинади. Намуна Дина ва Старка приборида буғлантирилади ва махсус пробирка орқали ўтказилади, унда сув нефтьдан тўлиқ ажралади. Агар сув кучсиз минераллашган бўлса, унинг қазиб чиқаришдаги фоиз миқдори қуйидаги формула билан аниқланади: Бу ерда, fc – сувнинг миқдори, %; qс – ажратилган сувнинг ҳажми, см3. Сувлар тузли бўлганда нефтни таркибида қоладиган тузнинг миқдорига тузатма киритиш лозим. Газнинг қувурдан оқиб чиқиш тезлиги у атмосферага эркин чиққанда анемометр билан ўлчанади. Анемометрни тезлик 15 м/сек дан ошмаганда қўллаш мумкин. Приборнинг асосий қисми шамол ғилдираги бўлиб, айланиш тезлиги стрелка билан кўрсатилади. Ўлчашларда анемометр бевосита чиқиш тешигига ўрнатилади. Download 1.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling