Кон ҳақида умумий маълумотлар


Download 1.51 Mb.
bet5/21
Sana19.06.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1625604
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
Kokaydi кони 2

1.4. Нефтгазлилиги

Кокайди нефт кони кўп қатламли ҳисобланади. Палеогеннинг бухоро қатламлари чегарасида I, II, III горизонтлар билан боғлиқ нефт уюми очмлган ва ишлатиб келинмоқда.


Қатламнинг параметрлари кон-геофизикаси тадқиқотлари маълумотлари ҳамда кернни тажрибахона тадқиқотлари бўйича олинган натижаларни солиштиришда кўрсаткичларни нисбатан яхши мос келиши кузатилади.
I. Горизонт-нефтли горизонт 1984 йилда аниқланган. Горизонт оч кулранг ва кулранг оҳактошлардан иборат. Қалинлиги қудуқлар бўйича 4 дан 12,5 метргача. Горизонтнинг қумтошлик коэффициенти 33% дан 60% гача ва бурма қанотига яқинлашиб борган сари камаяди. Самарали нефтгатўйинган қалинлиги 7,30 метрни ташкил этади. Бошланғич қатлам босими 22,97МПа. Горизонтнинг очиқ ғоваклиги 13-23,8%, ўтказувчанлиги 1 дан 46,9 мкм2 гача.
II. Нефтли горизонт 1985 йилда №11 қудуқда аниқланган. У кулранг оҳактошлардан ва доломитлардан ташкил топган. Оҳактошлар алеврит-гилли, пелитомарфли, жуда мустаҳкам, микроғовакли. Доломитлар оҳактошли, дарзли, битуминозли. Горизонтнинг нефтга тўйинган қалинлиги нисбатан барқарор ва 15,14 метрни ташкил этади. Очиқ ғоваклиги юқори қисмида 4-10% қуйи қисмида 24-26% гача, ўтказувчанлик нисбатан юқори ўртача 90 мкм2 гача.
III. Маҳсулдор горизонт 1985 йилда 11 қудуқда аниқланган. У доломитлашган оҳактошлардан иборат. Улар оч кулранг деярли оқ, органоген-пелитоморфли, донадор, ўртача қаттиқликда, ғовак, оч кулранг ангидридлар аралашган. Горизонтнинг қалинлиги 11,13 метрни ташкил этади. Ғоваклиги 19,6%, нефтга тўйинганлик коэффициенти 0,85 ўтказувчанлиги 250 мкм2 гача.
Қатламнинг параметрлари кон-геофизикаси тадқиқотлари маълумотлари ҳамда кернни тажрибахона тадқиқотлари бўйича олинган натижаларни солиштиришда кўрсаткичларни нисбатан яхши мос келиши кузатилади.
1.5. Гидрогеологик тавсифи

Кокайди нефт кони қатлам сувларининг гидрогеологик режимига кўра ёпиқ тузилмаларга киради. Кокайди конида қудуқларни бурғилашва синаш жараёнида иккита сув сиқуви комплекси аниқланди: алай-риштон ва сенон-палеоцен.


Алай-риштон сув сиқуви комплекси:
а) Риштон горизонти-бу горизонт деярли барча қудуқда кузатилди ва гидрогеологик жиҳатдан қуйидагича тавсифланади: сувнинг зичлиги-1,019-1024 г/см3, умумий минераллашганлиги-50,2 г/л, хлоркальций, сульфат-натрийли турга мансуб, йоднинг миқдори-6,35 мг/л, бором-0,193 мг/л.
б) Алай горизонти-қатлам сувлари №12 қудуқда ўрганилган сувнинг зичлиги-1,018 г/см3, умумий минераллашганлиги 37,10 г/л, сульфат-натрийли турга мансуб, йоднинг миқдори-0,0293 мг/л, бром-0,293 мг/л.
Сенон-палеоцен сув сиқуви комплекси:
Бухоро қатламлари, I горизонт. Бу горизонтнинг сувлари қуйидагича тавсифланади: зичлиги-1,055г/см3, умумий минераллашганлиги-83,5 г/л, хлор-кальцийли турга мансуб, йоднинг миқдори-0,026 мг/л, бром-0,189 мг/л.
Бухоро қатламлари, II горизонт- зичлиги-1,087г/см3, умумий минераллашганлиги 76,8 г/л, хлор-кальцийли турга мансуб, йод-0,055 мг/л, бром-0,453 мг/л.
Бухоро қатламлари, III горизонт-зичлиги-1,08 г/см3, умумий минераллашганлиги-109,177г/л, хлор-кальцийли турга мансуб, йод-0,017 мг/л, бром-0,173 мг/л.
Сенон сувли горизонти-зичлиги-1,115 г/см3, умумий минераллашганлиги-179,1 г/л, хлор-кальцийли турга мансуб, йод-0,015 мг/л, бром-0,6 мг/л.


Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling