Кон ҳақида умумий маълумотлар


Download 1.51 Mb.
bet4/21
Sana19.06.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1625604
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
Kokaydi кони 2

Тектоника

Тектоник жиҳатдан Сурхондарё нефтгазли вилояти Тян-Шаннинг жанубий кўтарилмасининг йирик элементларидан бири бўлган Афғон-Тожик депрессиясига киради.


Сўнги вақтда кўпчилик тадқиқотчилар Тожик депрессияси ичида биринчи навбатдаги тузилма сифатида субмеридиал навбатланувчи мегасинклинал ва мегаантиклиналларни ажратишади.
Сурхондарё мегасинклиналида икки турдаги антиклинал бурма ривожланган. Биринчи тур бутун нефтгазли вилоятни кесиб ўтган ва Афғонистон ҳудудининг жанубигача давом этадиган антиклинал ва синклиналлардан иборат. Бу антиклиналлар битта ўқда жойлашган, алоҳида кичик ўлчамдаги бурмалардан ташкил топган. Сурхондарё мегасинклиналида қуйидаги тектоник зоналар ажратилади: Учқизил-Кокайди, Қуштан, Бойсун, Келифсангар, Шеробод-Денау, Сурхан, Восточно-Сурхон, Предбабатод, Бабатог.
Иккинчи турдаги бурмалар синклинал букилмаларда тарқалган ва узунлигини кенглигига нисбати нисбатан кичиклиги ва қанотларининг кичик бурчак остида ётиши билан тавсифланади.
Кокайди антиклинали ер юзасида деярли сезилмайди. Фақатгина ғарбий қисмида унинг кўтарилиши зонаси мувофиқ келади. Рельефнинг энг юқори мутлоқ кўрсаткичи бурма ўқидан шимоли-ғарбда жойлашган.
Денгиз шароитида ҳосил бўлган палеоген ётқизиқларини умумий чўкиши билан бмр вақтда катта қалинликдаги континентал қатламни ҳосил бўлиши ва бурманинг чўкинди қобиғ жинсларини букилиши бўлиб ўтган.
Бухоро қатламларининг устки юзаси бўйича минус 840 метр изогипсга кўра бурманинг ўлчами 5,8х0,750 метрни ташкил этади, бурманинг амплитудаси 200 м атрофида.
Кокайди локал кўтарилмасининг тектоник таҳлили муаллифларни қуйидаги хулосалар қилишига имкон яратди.
Кокайди кўтарилмаси платформа кўринишидаги силлиқ букилиш сифатида сузак вақтида юзага келган ва бутун палеоген даври мобайнида кам ўзгарган ҳолда қолган.
Миоцен-неоген даврининг бошланишида бурма горизонтал сиқилиш ҳисобига жадал тектоник ҳаракатларни ўтказган, натижада унинг тузилиши мураккаблашган. Больжуан асрининг якунида шимоли-ғарбий ва жануби-шарқийқанот тушилма билан мураккаблашади.
Ижобий кўринишдаги жадал тектоник ҳаракат Хигангауз, Тавильдарё ҳамда Карахан асрларида бўлиб ўтган. Бу қуйи ётган кафирган ва больжуан ётқизиқларига замонавий ётқизиқларни кескин бурчакли ва стратиграфик номувофиқлик билан тўпланишига имкон яратди.
Кокайди тузилмаси электро ва сейсмик қидирув ишлари билан 1938-1960 йилларда аниқланган ва 1962-1964, 1966-1968 йилларда ўтказилган тузилма бурғилаш натижасида излов-қидирув бурғулашга тайёрланган.
Акджар-бухоро қатламлари (палеоцен) Кокайди конида излов-қидирув ва эксплуатацион қудуқлар билан очилган. Қудуқлар кесимида акджар қатламларини ажратиш қийин, шу сабабли улар бухоро қатламлари билан биргаликда ўрганилади. Ётқизиқлар ангидритлар, оҳактошлар, доломитлар ва мергелларни навбатланиши билан намоён бўлган. Ангидритлар оқ, кулранг, кўкимтир-кулранг, оҳактош ва гиллар қатламлари билан, дарзли зичлашган, мустаҳкам. Оҳактошлар кулранг, сарғиш-кулранг, жойларда оқ гипс ва ангидритнинг юпқа қатламчалари билан, кўпинча қумтошли гоҳида мергелли, доломитлашган, ғовак мустаҳкам, қаттиқ мергеллар тўқ-кулранг, кўкимтир-кулранг, мустаҳкам, дарзли. Бухоро қатламлари фауналиги билан тавсифланади.

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling