Кон лахимларини утиш усуллари
Download 54.67 Kb.
|
1 2
Bog'liqMa\'ruza-7 Кончи иши
7- Маъруза Кон лахимларини утиш усуллари. Маълум кўндаланг кесим юзаси ва узунликка эга бўлган ер ости бўшлиқларини ҳосил қилиш, ҳамда уларни сақлаш учун бирин-кетин бажариладиган ишлаб чиқариш жараёнлари мажмуи кон лаҳимларини ўтиш усуллари деб тушунилади. Кон жинсларининг физик-механик хоссалари, лаҳимларнинг бажарадиган вазифалари, кўндаланг кесим юзасининг майдони ва ишлаш муддатига кўра уларни оддий (ананавий) ҳамда махсус усулларда ўтилади. Агар жинсларнинг хусусияти лаҳим шифти, ҳаттоки, қисқа муддат (мустаҳкамлагич ўрнатилгунча) очиқ ҳолда бузилмасдан туришига имкон берса, лаҳимлар оддий усулда ўтилади. Орасидан лаҳим ўтиладиган жинслар ўта нотургун, мураккаб геологик ва гидрогеологик хусусиятлар (сочилма, оқишга мойил ва шу каби хусусиятлар) га эга бўлса лаҳимлар махсус усулларда ўтилади. Жинсларни музлатиш, тампонлаш, қоқма мустаҳкамлагич ўрнатиш ёки кавжой сув сатҳини пасайтириш каби бошқа қўшимча жараёнларни бажаришга асосланган лаҳим ўтиш усуллари – махсус усуллар ҳисобланади. Кончилик саноатида кенг қўлланиладиган, кон массасини кавжой массивдан ажратиб олиш (бузиш) воситаларига асосланган лаҳим ўтиш усуллари қуйидагиларга бўлинади: комбайн билан лаҳим ўтиш; бурђилаб - портлатиш воситасида лаҳим ўтиш; зарба болђаси ёрдамида лаҳим ўтиш; юқори босимга эга бўлган сув оқими (струяси) таъсирида лаҳим ўтиш. У ёки бу лаҳим ўтиш усулини танлаб олишда қатор омилларни ҳисобга олиш лозим бўлади. Улардан энг асосийлари лаҳим ўтиладиган кон массивининг кон–геологик ва кон–техник омилларидир. Танлаб олинадиган лаҳим ўтиш усули меҳнат ҳавфсизлиги, лаҳим ўтиш ишларини белгиланган режа асосида ишончли олиб бориш ва максимум тежамкорликни таъминлаш каби талабларга жавоб бериши керак. Лаҳим ўтиш усулини танлаб олишга таъсир кўрсатувчи омилларга жинсларнинг пишиқлиги, кўмир қатлами ёки руда ертомирининг қалинлиги, ођиш бурчаги, тектоник бузилганлиги, жинсларнинг сувдорлиги, газдорлиги ҳамда кон зарбаси ва тўсатдан отилиб чиқиш хавфи борлиги каби шароитлар киради. Кон-техник омилларга эса, лаҳимнинг кўндаланг кесим юзаси, узунлиги, бажарадиган вазифаси ва ишлаш муддати, жойлашган чуқурлиги, қиялик бурчаги, кон массаси ва ускуналарни ташиш усуллари, шунингдек, лаҳимларнинг ўзаро жойлашиш схемаси ва бошқалар киради. Лаҳим ўтиш усулини танлашда кўп ҳолларда жинсларнинг қаттиқлиги эътиборга олинади. Чунки бу омил лаҳимни комбайн ёки бурђилаб-портлатиш усулида ўтишнинг чегарасини белгилаш билан бир қаторда, лаҳим ўтишда қўлланадиган механизмлар - бурђилаш машинаси, юклаш машинаси, транспорт воситалари ва лаҳим ўтувчи комбайнларнинг русумларини ҳам аниқлашни тақозо этади. Хозирги вақтда кончиликда бурђилаб-портлатиш усулида лаҳим ўтиш кенг тарқалган бўлиб, руда конларини қазиб чиқаришда қарийб барча лаҳимлар, кўмир қазиб чиқаришда эса, ўтиладиган лаҳимларнинг 65 % шу усулда барпо этилади. Лаҳим ўтиш жараёнлари иккига – асосий ва ёрдамчи жараёнларга ажратилади. Кавжой массивидан жинс ёки фойдали қазилмани ажратиб олиш, уни транспорт воситасига юклаш ва ташиш, доимий мустаҳкамлагичларни ўрнатиш асосий жараёнлар ҳисобланади. Бу жараёнлар кавжой ёки бевосита унга яқин бўлган жойларда бажарилади. Ёрдамчи жараёнлар вақтинчалик мустаҳкамлагич ўрнатиш, темир йўл ётқизиш ёки конвейерни узайтириш, ариқча ҳосил қилиш, шамоллатиш қувурлари, куч ва телефон кабел учини узайтириш каби жараёнлардан ташкил топади. Лаҳим ўтиш технологияси поток(узлуксиз) ёки циклли бўлиши мумкин. Агар бир неча лаҳим ўтиш жараёнларини бир вақтда, параллел бажаришга имкон берадиган, яъни кон массасини кавжойдан ажратиб олиш жараёнини узлуксизлигини таъминланса, бундай технология поток технология дейилади. Бу технологияга комбайн билан лаҳим ўтиш мисол бўла олади. Лаҳим ўтишнинг асосий жараёнлари қатъий кетма-кетликда бажарилиб, улар даврий равишда қайтариб турса, бундай технология циклли технология дейилади. Бурђилаб-портлатиш асосида лаҳим ўтиш циклли усулга мисол бўлади. Берилган вақт бирлигида лаҳим кавжойининг белгиланган масофага сурилишини таъминлашда маълум тартибда бажариладиган лаҳим ўтиш жараёнлари мажмуи лаҳим ўтиш цикли деб аталади ва унга сарфланган вақт – цикл давомийлиги дейилади. Ҳозирги вақтда шахта ва рудникларда лаҳим ўтишнинг қуйидаги технологик схемалари қўлланилади: Бурђилаб-портлатиш усулида лаҳим ўтиш технологик схемаси. Комбайн билан лаҳим ўтиш усулининг технологик схемаси. Тор ёки кенг кавжойли лаҳим ўтиш технологик схемаси. Бурђилаб-туташтирувчи машиналар ёрдамида лаҳим ўтиш технологик схемаси. Лаҳим ўтиш схемасини танлаб олиш ҳам қатор омилларга бођлиқ бўлиб, улардан асосийлари – кон жинсларининг физик-механик тавсифлари, кон лаҳимининг ер қобиђида жойлашиш тарзи, лаҳимнинг кўндаланг кесим юзаси, лаҳимнинг бажарадиган вазифаси ва бошқалар. Download 54.67 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling