Кон лахимларини утиш усуллари
Горизонтал ва қия лаҳимларни œтиш
Download 54.67 Kb.
|
1 2
Bog'liqMa\'ruza-7 Кончи иши
Горизонтал ва қия лаҳимларни œтиш.
Горизонтал ва қия кон лаҳимлари қаттиқ, юмшоқ, бир таркибли, кœп таркибли жинслар ёки фойдали қазилма ётқизиқлари орасидан œтилиши мумкин. Қаттиқ ва œртача қаттиқликка эга бœлган кон массивидан лаҳим œтиш технологияси бурђилаб-портлатиш ишларини қœлланишига асосланган бœлади. Кон лаҳимларини бурђилаб-портлатиш усулида œтиш қœйидаги алоҳида жараёнларни: кетма-кет ёки уларнинг айримларини параллел бажариш асосида амалга оширилади. Шпур ва скважиналар бурђилаш; уларни портловчи моддалар билан зарядлаш ва портлатиш; лаҳим кавжойини шамоллатиш; кон массасини транспорт воситасига юклаш ва ташиш; вақтинча мустаҳкамлагичлар қœйиш; доимий мустаҳкамлагичларни œрнатиш ва ёрдамчи ишларни бажариш. Кон лаҳимларини бурђилаб-портлатиш усулида œтишда шпур ва скважиналарни бурђилаш жараёни энг меҳнат талаб жараён ҳисобланади ва лаҳим œтиш цикли давомийлигининг 25-35% ини ташкил қилади. Горизонтал кон лаҳимларини œтишда шпурлар бурђилаш БУЭ 1, БУЭ1М, БКГ 2, БУЭЗТ, электр юритгичли ва БУ 1, БУ1М, БУР2, 1СБУ 2 пневмо юритгичли бурђилаш қурилмалари ёрдамида бажарилади. Ушбу бурђилаш қурилмалари горизонтал ва қиялиги 100 гача бœлган лаҳимларни қаттиқлик коэффициенти 16 дан кам бœлган жинс ёки фойдали қазилма ётқизиђи орасидан œтишда қœлланилади. Кон лаҳимлари œтишда портлатиш ишларини самарадорлиги, асосан, шпурларни кавжойда жойлашишига бођлиқ бœлади. Шпурларни кавжойда жойлашиш схемасини жинсларнинг қаттиқлиги, таркиби, лаҳимларнинг кœндаланг кесим юзаси, шакли ва бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда танлаб олинади. Кон лаҳимларини œтишда кавжойда бурђиланадиган шпурлар œювчи - œйма ҳосил қилувчи, бузувчи(парчаловчи) ва чегараловчи турларга бœлинади. Œйманинг шакли шпурларни кавжойда жойланиш схемасининг тавсифловчи асосий кœрсаткич ҳисобланади. Шахта ва рудникларда призмасимон ва понасимон шаклдаги œймалардан кенг фойдаланилади. Айрим ҳолларда эса, зарядланмайдиган œздирма скважинали призмасимон ва бошқа шаклдаги œймалар ҳам лаҳим œтишда қœлланилади. Қаттиқлик коэффициенти – 7 гача бœлган жинсларда зарядланган шпурлар орасидаги масофа 0,3 м дан 7м гача бœлса, қаторлар орасидаги масофа 0,45 м. дан кам бœлмаслиги керак. Чегараловчи шпурлар орасидаги масофа 0.6-0.8 м. бœлиб, улар лаҳим чеккаларидан 10-30 см. масофада бурђиланади (расм 2.10). Расм 2.10. Œйма типлари шпурларнинг жойлашиш схемаси: а-тœђри айланасимон; б-призмасимон; в-тик понасимон; г-горизонталь пастки; д-қœшалоқ понасимон; е-зарядланмаган œздирма скважинли призмасимон. Шпурлар бурђилангандан сœнг, тасдиқланган портлатиш ишлари паспорти бœйича уларни зарядлашга киришилади. Шу билан бир қаторда мустаҳкамлагичнинг ҳолати, шамоллатиш воситаларининг ишончлилиги, инерт чанги ва тиқин материалининг мавжудлиги текширилади. Портлатиш натижасида маълум ҳажмдаги массив парчаланиб, парчаланган жинслар ёйилмаси ва лаҳим кавжойида портлаш маҳсули (заҳарли газлар) ҳосил бœлади. Шу сабабли, шпурлар портлатилганидан сœнг œтилаётган лаҳим кавжойини шамоллатиш зарурати туђилади. Лаҳим кавжойига одамлар киришига фақат шамоллатиш тугагандан сœнггина рухсат берилади. Лаҳимларни œтиш даврида шамоллатиш худудий (местный) шамоллатиш вентиляторлари ёрдамида ёки умумшахта шамоллатиш ҳаво оқими билан бажарилиши мумкин. Download 54.67 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling