Кон машиналарининг кескич асбоблари. Кескичларнинг турлари, элементлари ва параметрлари. Кескичлар конструкцияси, уларнинг тайёрланиши ва қотириш усуллари


Download 67.5 Kb.
bet2/3
Sana06.04.2023
Hajmi67.5 Kb.
#1330388
1   2   3
Bog'liq
narzulla

Кескич элементлари (2-расм). Кескичлар тутгич 1 ва бош қисми 2 дан иборатдир. Тутгич қисми кон машинаси ишчи органига кескичушлагич (резцодержатель) га махкамланади. Кескич бош қисмига одатда қаттиқ қотишмали пластинка 3 ёпиштирилади. Кескич бош қисми қуйидаги элементлари билан тавсифланади: қ и р р а л а р и – олдинги К, орқа L, иккита ён тараф М, к е с у в ч и к р о м к а с и – асосий кесувчи кромка (лезвия) N ва ён кесувчи кромкаси Р.


Кескичлар конструкцион геометрик параметрлари


ўткирлик бурчаги - кескич олдинги ва орқа қирралари оралиғидаги бурчак. Бу бурчакнинг кичиклиги кескичнинг ўткирлигини, лекин кам чидамлиликни белгилайди.
Орқа бурчаги – DD кесиш текислиги ва кескич орқа қиррасига уринма текислик орасидаги бурчак. Унинг қиймати одатда 50-150 ни ташкил этади.
Кесиш бурчаги - DD кесиш текислиги ва кескич олдинги қирраси орасидаги бурчак. Унинг қиймати одатда 800- 900 ни ташкил этади. Бу бурчакнинг ошиши кесиш кучи ва энергия сарфини ошириб юборади.
Олдинги бурчаги – ОС текислик билан кескич олдинги қирраси орасидаги бурчак. Кон машиналари кескичлари олдинги бурчаги кўп ҳолларда 50-150 ни ва баъзи ҳолларда нолни ташкил қилади.

2- расм. Кескич элементлари ва конструкцион параметрлари




Кескичлар конструкцияси, уларнинг тайёрланиши ва қотириш усуллари

Кон машиналари кескичлари тутгич қисми одатда юқори сифатли легирланган пўлатдан, масалан 35ХГСА ёки 40Х маркали пўлатлардан тайёрланади. Кескич иссиқлик таъсида қайта ишлангандан сўнг бош қисмининг қаттиқлиги HRC = 45-55, тутгич қисми эса HRC = 33-40 ни ташкил этади.


Кескичлар қирқувчи пластинкалари асосан 90-94% карбит-вольфрам таркибли вольфрам-кобольт қотишмасидан тайёрланади. Карбит-вольфрам қотишмаси қаттиқликни, 6-10% кобольт эса қовушқоқликни таъминлайди.
Кон машиналари кескичлари КВ8В ва ВК11ВК типидаги донадор қотишмалардан тайёрланади. Улар қаттиқлиги 85-90 НRА бўлиб, энг қаттиқ пўлатлардан ҳам қаттиқроқдир.
Вольфрам-кобольтли қотишмали пластинкани кескич бош қисмига ёпиштириш пайка усулида бажарилади. Бунинг учун мис-цинкали припоидан фойдаланилади.
Кон машиналарининг қуйидаги русумлардаги кескичлари ишлаб чиқарилган (3-расм):
ЗН3 кескичи. «УРАЛ-33» кесувчи комбайнида ва «Темп-1», «Кировец» қазиш комбайнларида қўлланилади.
КБ-01 кескичи конуссимон тутгич қисмига эга. 2КЦТГ типидаги кенг қамровли комбайнлари бурғулаш коронкаларида ишлатилади.
И90МБ кескичи. Бош қисми 65 мм узунликда чиқиб туради. Унинг тутгич қисми махсус конструкцияли бўлиб кескич ушлагичга тез махкамланишга ва алмаштиришга мўлжалланган. Бу кескичлар кўпроқ тор қамровли комбайнларда қўлланилади.
ЗР4.80 ва ЗР2.80 кескичлари. Бош қисми 80 мм бўлиб, бир-биридан қаттиқ қотишмали пластинкаси шакли билан фарқ қилади. Бу кескичлар юқори энергия билан ишловчи ва катта юзаларни қазиб олувчи комбайнларда ишлатилади. ЗР2.80 кескичи МК67М комбайнларида ишлатилади.
МК1 ва УМК90 кескичлари. Бу кескичлар икки лезвиялидир. Улар асосан вертикал ўқли барабанли ишчи органига эга бўлган тор қамровли комбайнларда ишлатилади. Бу холда комбайн забойда икки тарафлама қазиб олиш ишларини бажаради. Бу кескичлар кескич ушлагичга штиф ёрдамида мустахкамланади.
Т125 тангенциаль кескичлари. Бош қисми 125 мм. ўртача қаттиқликдан юқори бўлмаган кўмир конларида ишлатилувчи тор қамровли комбайнларга мўлжалланган.
РКС1 тангенциаль кескичи асосан лаҳим ўтувчи комбайнлар учун мўлжалланган.
3-расм. Кон машиналари кескичлари конструкциялари.



Download 67.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling