Концентратлар ва булакланган маъданларни ва фойдали казилмаларни бойитишда, саралашда,майдалашда хавфсизлик коидалари. Атамалар ва таърифлар
Download 321.88 Kb. Pdf ko'rish
|
Drobilka
Чиқиндилар хўжалиги
234. Чиқиндилар ва шламлар сақлаш жойлари ҳамда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш жараёни билан боғлиқ бошқа гидротехник иншоотлар белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳаларга мос бўлмоғи лозим. 235. Чиқиндилар сақлаш жойларининг фойдаланилиши, лойиҳаланиши ва қурилиши қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади. 236. Чиқинди сувларни ҳавзага ташлашдан аввал тозалаш усули лойиҳада ва техникавий ҳужжатларда кўрсатилмоғи лозим. Чиқиндилар ҳавзасидан сувни очиқ сув ҳовузларига (дарё, кўл ва ҳ.к.) уни балиқчилик хўжалиги ҳавзаларининг санитария меъёрлари миқдоригача тегишли равишда тозаламасдан чиқариб юбориш таъқиқланаади. 237. Чиқиндилар ҳавзасининг ювиб кетилган участкалари тўсилган бўлиши ва уларда огоҳлантирувчи плакат ва белгилар қўйилган бўлиши лозим. Чиқинди ҳавзасининг чўкинди қирғоқларига хизмат кўрсатиш учун суянчиқли кўприкчалар қилиниши лозим. Тиндиргич ҳовуз суви, чиқиндилар ҳавзасининг сув ювган, ўпирилган жойлари ёки воронкаларига ўтиш, шунингдек тиндиргич ҳовуз суви устидаги муз орқали юриш таъқиқланади. 20 238. Сув ташлаш иншоотларини кўздан кечириш ва уларда таъмирлаш ишларини ўтказиш махсус наряд-рухсатнома билан бажарилиши лозим. Қудуқлар, сиғимлар ва коллекторлар ичида одамларнинг борлиги тўғрисида плакатлар осиб хабардор қилинган бўлиши лозим. 239. Ҳар бир фабрикада чиқиндилар ҳавзаси дамбасини ювиб кетганда бўлиши мумкин бўлган аварияларни ва бошқа авария ҳолатларини бартараф этиш режаси тузилиши шарт ва у корхона раҳбари (раҳбар ўринбосари - бош муҳандис) томонидан тасдиқланиши лозим. Заҳира чиқиш жойлари, одамлар юрадиган йўллар, ишлар технологияси ўзгартирилган тақдирда уч кун ичида аварияларни бартараф этииш режасига зарур ўзгартиришлар киритилмоғи, улар ишчилар ва мутахассислар эътиборига етказилган ҳамда бу ҳақда имзо қўйдирилган бўлиши лозим. Фабрика раҳбари (ўринбосари – бош муҳандис) корхона мутахассисларини авария ҳолатларини бартараф этиш бўйича ишларни ташкил қилиш ва уларга раҳбарлиик қилиш тартиби ҳамда улардаги шахсан иштироки билан таништиради, ишчиларни эса тегишли бўлинма (цех, участка, бўлинма) раҳбари таништиради. Таништириш режа амалга киритилмасдан энг ками 15 кун аввал амалга оширилади ва бу ҳақда аварияларни бартараф этиш режасининг охирги варағида, шунингдек аварияларни бартараф этиш далолатномаларида имзо қўйдирилади. Такроран таништириш ҳар йилда амалга оширилади. Одамларни аварияларни бартараф этиш режасининг улар бажарадиган ишларга тааллуқли қисми билан таништирмасдан туриб уларга ишлаш учун рухсат бериш ман этилади. 240. Чиқиндилар ҳавзаси юза қатламидан чанг кўтарилмаслиги учун уларни мустаҳкамлашга доир чораларни кўриш лозим (ўтлар экиш, дарахтлар ўтқазиш ва ҳ.к.) Download 321.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling