Концепция пиима


Download 1.04 Mb.
bet1/9
Sana03.02.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1147992
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Илова 1 Обуна концепцияси



ТАСДИҚЛАЙМАН
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири

______________ Ш.Х. Шерматов


“____” ______________ 2022 й.

Обуна” ягона электрон платформаси ва унинг мобил иловасини яратиш концепцияси




КИРИТИЛДИ”
«Ягона интегратор
UZINFOCOM» МЧЖ
Бош директори

______________ Э.И. Гимранов


“____” ______________ 2022 й.







Тошкент - 2022 й.


Мундарижа


I.КИРИШ 3
II.КОНЦЕПЦИЯДА ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР 6
III.ХАЛҚАРО ТАЖРИБА ТАҲЛИЛИ 7
IV.БУГУНГИ КУНДАГИ ҲОЛАТИ 11
V.ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН ЕЧИМЛАР 18
VI. КУТИЛАЁТГАН НАТИЖА 22




  1. КИРИШ

“Обуна” ягона электрон платформаси ва унинг мобил иловасини яратиш концепцияси (кейинги ўринларда – Концепция) Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш
ва журналистика соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2022 йил 27 июндаги ПҚ–294-сон Қарорига мувофиқ ишлаб чиқилди.
Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2022 йил 28 январдаги ПФ–60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини амалга ошириш, шунингдек, оммавий ахборот воситаларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтириш, улар фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, кадрлар салоҳияти ва рақобатбардошлигини янада ошириш, журналистика соҳасини ривожлантириш мақсадида, хусусан, замонавий ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни жорий этиш орқали маҳсулот ва хизматлар сифатини ошириш, ташкилотлар фаолиятини босқичма-босқич автоматлаштириш каби жараёнларни белгилайди.
Мазкур Концепция “Обуна” ягона электрон платформаси ва унинг мобил иловасини яратишда даврий босма нашрлар, китоб ва бошқа матбаа маҳсулотларига обуна бўлиш жараёнини осонлаштириш, масофадан туриб обуна бўлишни ташкил қилиш ва уларнинг буюртмачигача ўз вақтида етказиб берилишини кузатиб бориш мақсади ва вазифаларини, унинг тузилишини, ахборот ресурсларининг таркибини, яратиш ва ривожлантириш босқичларини белгилайди.
“Обуна” ягона электрон платформаси ички жараёнга медиа-менежментнинг замонавий усулларини, АКТ-ечимларини, шунингдек самарали маркетинг ишланмаларини жорий этиш йўли билан даврий нашрларнинг жозибадорлигини ошириш, уларнинг молиявий ҳолатини яхшилаш ҳамда оммавий ахборот воситалари, матбуот, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолиятининг ривожини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш учун мўлжалланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги “Обуна” ягона платформаси ва унинг мобил иловасини яратиш, жорий этиш ҳамда фойдаланишда умумий мувофиқлаштириш ишларини амалга оширувчи масъул ташкилот ҳисобланади.
“Обуна” ягона платформаси ва унинг мобил иловасига эгалик ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига тегишли.


Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling