Платформанинг футер (энг қуйи блоки) қисмида E-Obuna платформасининг логотипи ва тўлиқ номи, алоқа маълумотлари, қайта алоқа, сўров қолдириш каби саҳифалар жойлаштирилади.
“Платформа ҳақида” бўлими Платформа яратилиши, унинг мақсад ва вазифалари, фойдаланиш йўналиши ва қулайлиги, платформани бошқарувчи масъул ташкилот ҳақидаги умумий маълумотлар бериш учун мўлжалланган.
“Обуна бўлиш” бўлими Платформа орқали босма нашрларга обуна бўлиш тартиби, кетма-кетлиги, обуначиларга бериладиган қулайликлар, обуна бўлишга қўйиладиган талаблар ҳамда босма нашрга обуна бўлиш формасини акс эттириш, шунингдек, обунани амалга ошириш учун мўлжалланган.
“Каталог” бўлими Платформага жойлаштирилган газета, журнал, болалар журнали, китоб каби барча нашрлар рўйхати, ҳар бир нашр тури бўйича қисқача маълумот, обуна бўлиш, электрон версиясини харид қилиш, босма версиясини етказиб бериш хизмати билан буюртма қилиш каби имкониятларни ўз ичига олади.
“Электрон ресурс” бўлимида йўналишлар бўйича электрон китоблар ва аудио китоблар жамланади. Ушбу бўлимга кейинчалик Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси маълумотлар базасини интеграция қилиш қўзда тутилган.
“Ҳамкорлар” бўлимида Платформага босма нашрлар жойлаштирувчи матбаа-нашриёт уйлари, ҳамкор ташкилотлар тўғрисидаги маълумотлар жойлаштирилади.
“Рўйхатдан ўтиш” бўлими орқали фойдаланувчи тизимда рўйхатдан ўтади. Рўйхатдан ўтиш OneID - Ягона идентификация тизими орқали амалга оширилади. Рўйхатдан ўтгандан сўнг, фойдаланувчига шахсий кабинет очилади.
“Шахсий кабинетга кириш” бўлими орқали рўйхатдан ўтган фойдаланувчи логин ва парол орқали ўзининг шахсий кабинетига кириши мумкин. Шахсий кабинетга дастлабки шахсий маълумотлар автомат равишда OneID тизимидан олинади, қўшимча маълумотлар эса қўлда киритилади. Шахсий кабинетда фойдаланувчи обуна бўлган ҳамда харид қилган нашрлар бу ерда сақланади, шунингдек уларнинг электрон вариантларидан исталган вақтда фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Бундан ташқари, бу ерда обуначи ўзи обуна бўлган барча газета ва журналлар тўғрисидаги маълумотни (газета/журнал номи, обуна муддати, амалга оширилган тўлов суммаси ва ҳак.) кўриш имконияти мавжуд бўлади.
“Буюртмани кузатиш” бўлими етказиб бериш хизмати билан буюртма қилинган нашрлар ҳамда обуна бўлинган газета ва журналларни етказиб бериш нуқтасига етиб боргунга қадар онлайн кузатиб туриш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |