Концепция пиима


Платформанинг ички қисми –


Download 1.04 Mb.
bet9/9
Sana03.02.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1147992
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Илова 1 Обуна концепцияси

Платформанинг ички қисми – Платформа ички фойдаланувчилари (Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, нашриёт-матбаа ижодий уйи ва нашр муаллифлар) учун мўлжалланган.
Платформанинг ички қисмига нашрларни жойлаштириш ҳуқуқи берилган нашриёт-матбаа ижодий уйи, нашр муаллифлари, етказиб берувчи ҳамда масъул ташкилотларга Платформага кириш учун логин ва парол берилади. Ушбу логин ва парол орқали ташкилот кабинетига кириб нашрларни жойлаштириш имкониятига эга бўлади.


E-OBUNA платформасининг ташқи ахборот тизимлари билан интеграциялашуви
Мазкур Платформа қуйидаги ахборот тизимлари билан интеграция қилиниши кўзда тутилган:

  • Давлат солиқ қўмитасининг истеъмолчиларга харажатларнинг бир қисмини қайтарувчи (Cashback) ахборот тизими;

  • Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси маълумотлар базаси;

  • Қуйидаги тўлов тизимлари билан:

  • Click

  • Payme

  • Paynet ва бошқалар.




  1. E-OBUNA мобил иловаси

E-OBUNA мобил иловаси Android ва iOS мобил операцион тизимларида ишлаш учун мўлжалланган бўлади. Мобил илова орқали:
- барча матбаа маҳсулотлари каталогини кўриш;
- улар тўғрисидаги батафсил маълумотларни олиш;
- обуна бўлиш ёки бир марталик сотиб олиш;
- етказиб бериш жараёнини кузатиб бориш;
- обуна муддати тугаётган газета ва журналлар ҳақида хабар бериш каби функционал имкониятлар тақдим этилади.


  1. КУТИЛАЁТГАН НАТИЖА

“Э-обуна” электрон платформаси ва мобил иловасининг яратилиши орқали қуйидаги натижаларга эришиш кутилмоқда:

  1. Обунани қабул қилиш пунктларига бормасдан туриб даврий босма нашрлар, китоб ва бошқа матбаа маҳсулотларига обуна бўлиш жараёнини онлайн тарзда амалга ошириш орқали обуначилар сонини 50% га ошириш;

  2. Обуначиларга исталган вақтда обуна бўлиш имкониятини яратиш орқали уларнинг вақтларини тежаш;

  3. Даврий босма нашрларнинг замонавий электрон архивини яратиш;

  4. Обуначиларни қайд этишга масъул «Ўзбекистон почтаси» ходимларининг вақтини ҳамда қоғоз сарфини тежаш;

  5. Маълумотларни киритишда инсон фактори туфайли хатоликларга йўл қўйилишини олдини олиш;

  6. Обуначи манзили ва унинг шахсий маълумотлари ўзгарганда, уларни тизимда қисқа вақтда ўзгартириб қўйиш;

  7. Обуначиларга у ёки бу матбаа маҳсулотлари нашр этилиши тугатилганда, қолдиқ суммани қайтариб бериш жараёнини енгиллаштириш.

Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling