@ Савдодан келадиган ютуқ (gains from trade) — мамлакатлар ўзлари нисбий
устунликка эга бўлган товарларни ишлаб чиқаришга ихтисослашганда савдода
иштирок этувчи ҳар икки мамлакат бу савдодан оладиган иқтисодий наф.
Савдодан келадиган ютуқ мамлакатнинг ўз товарлари ҳисобига
ички бозордагига
нисбатан четдан хорижий товарларга кўпроқ эга бўлиши натижасида вужудга келади.
Савдодан келадиган ютуққа икки тарафлама қараш мумкин: меҳнат харажатларини тежаш
ва иcтеъмолнинг кўпайиши.
I мамлакат бир бирлик иш вақтида
1/А
1
та 1-товарни ва
1/А
2
та 2-товарни
ишлаб
чиқара олади, 1-товарнинг 2-товар нархи орқали ифодаланган
нисбий нархи аввалгидек,
Р
1
/Р
2
га тенг. Бинобарин, мамлакат вақт бирлигида
(1/А
1
)х(Р
1
/Р
2
) та 2-товарни импорт қила
олади. Токи 1-товарни хорижга сотиш орқали II мамлакатдан 2-товарни ўз ички бозорига
нисбатан кўпроқ сотиб олиш имкони бор экан, четдан товар сотиб олиш I мамлакат учун
фойдали бўлади, яъни:
(1/А
1
)х(Р
1
/Р
2
) >(1/А
2
)
(1)
Ёки тенгсизликни ҳар
икки томонини (1/A
1
) га бўлсак:
(Р
1
/Р
2
) >( А
1
/А
2
)
(2)
2 тенгсизлик нисбий устунлик назариясининг мамлакатлар ўзлари нисбий устунликка
эга бўлган товарларни ишлаб чиқаришга ихтисослашувини
ифода этувчи асосий
тенгламасига эквивалент. Шунинг учун I мамлакат учун 2-товарга эга бўлишнинг энг
самарали усули 1-товарни кўпроқ ишлаб чиқариб уни 2-товарга айирбошлашдан иборат. II
мамлакат учун эса аксинча, 1-товарга эга бўлишнинг энг самарали усули 2-товарни кўпроқ
ишлаб чиқариб уни 1-товарга айирбошлашдан иборат.
Савдодан келадиган ютуқни ҳар икки мамлакатда
биринчи ва иккинчи товарлар
истеъмоли миқдорининг қанчага кўпайиши ҳам белгилайди. (2.2.2.-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: