Конференция в Омске тезисы докладов
Лойиҳа асосида ўқитиш босқичлари
Download 452.2 Kb. Pdf ko'rish
|
Таълимни ахборотлаштириш шароитида
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўқитиш моделига қисқача тавсифнома.
- ЎҚУВ ЛОЙИҲАСИ: “Офисни автоматлаштириш“ I. ЛОЙИҲА ТОПШИРИҒИ
Лойиҳа асосида ўқитиш босқичлари.
Тайёрлов босқичи: лойиҳа билан танишиш; аудиториядаги машғулот вақтида ўқувчилар фаолиятини ташкил этиш. Лойиҳани бажариш босқичлари: аудиториядан ташқари фаолият даврида. Якуний босқич: лойиҳа тақдимоти, лойиҳа ва аудитория машғулотида ўқувчиларнинг лойиҳалаштириш фаолиятини баҳолаш. Лойиҳа асосида ўқитишни бошқариш: аудиториядан ташқари фаолиятда. Ўқитиш моделига қисқача тавсифнома. Лойиҳа асосида ўқитиш жараёнида қуйидагилар қўлланилади: ўқитиш усуллари: лойиҳалаштириш усули, матн ва ахборот манбалари билан ишлаш, тақдимот; ўқитиш шакллари: оммавий, алоҳида, гуруҳий; ўқитиш воситалари: лойиҳа топшириғи, услубий кўрсатмалар, компьютер технологиялари, дастурий таъминот. ЎҚУВ ЛОЙИҲАСИ: “Офисни автоматлаштириш“ I. ЛОЙИҲА ТОПШИРИҒИ Ахборотлашган жамиятда қўшма корхона, ташкилот ва муассасаларда ахборот оқимининг кескин ошиши ходимларнинг автоматлаштирилган иш ўринларини ташкил этишни ва маълумотларни тезкор қайта ишлаш ҳамда тегишли қарорлар қабул қилишни тақозо этади. Бу ўз новбатида қўшма корхонанинг танлаган стратегиясига бевосита таъсир этиб, коммуникацион муҳитни ташкил этишни, маълумотлар базасини яратишни ва ходимларнинг катта ахборот оқими билаш ишлаш самарадорлигини оширишни талаб этади. Офисни автоматлаштиришнинг ахборот технологиялари деганда компьютер тармоқлари ва ахборотни қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ва узатишнинг техник-дастурий воситалари негизида корхода ичида ҳамда ташқи муҳит орасида коммуникацион жараёнларни ташкил этиш ва қўллаб қувватлаш тушунилади Офисни автоматлаштиришда офиснинг техник базасини шакллантириш, офиснинг коммуникацион муҳитини (локал, глобал) лойиҳалаштириш, тизимли ва амалий дастурий мажмуа таркибини шакллантириш ва жорий этиш, ташқи муҳитдан ёки бошқа ахборот тизимидан тушадиган ахборотларни маълумотлар базасига жойлаштириш ва ундан олиш, қайта ишлаш, узатиш, шунингдек компьютерли офис технологиялари таркибини шакллантириш, нокомпьютерли офис технологиялари таркибини шакллантириш ва уларнинг вазифаларини белгилаб бериш, қарорлар қабул қилиш бўйича қўшма корхона менеджери учун ахборотларни тайёрлаш тизимини, унинг дастурий таъминотини ишлаб чиқиш ҳамда уларни ташқи муҳитга узатилишини таъминлаш масалалари ўз аксини топиши лозим. Аммо, ҳозирги кунда корхоналар офисини автоматлаштириш ва уларни талаб даражасида шакллантириш масаласига етарли эътибор қаратилмаяпти. Бунинг асосий сабабларидан бири корхона раҳбарларининг ушбу масалаларга эътиборсизлиги, айрим ходимларнинг билим ва кўникмаларнинг етишмаслиги ва офисни автоматлаштириш жараёнларининг аҳамиятига тўлақонли тушуниб етишмаётганликларидадир. Download 452.2 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling