Konferensiyasi


“ZAMONAVIY TA‟LIM TIZIMINI RIVOJLANTIRISH VA UNGA QARATILGAN KREATIV G„OYALAR


Download 160 Kb.
Pdf ko'rish
bet307/360
Sana04.11.2023
Hajmi160 Kb.
#1745242
1   ...   303   304   305   306   307   308   309   310   ...   360
Bog'liq
37 respublika ilmiy onlayn

“ZAMONAVIY TA‟LIM TIZIMINI RIVOJLANTIRISH VA UNGA QARATILGAN KREATIV G„OYALAR, 
TAKLIFLAR VA YECHIMLAR” MAVZUSIDAGI 37-SONLI RESPUBLIKA ILMIY-AMALIY ON-LINE 
KONFERENSIYASI 
www
.
bestpublication.
uz
325 
натижасида, ўқувчи муайян ўқув дастуридан ташқарида бўлган билимларни 
эгаллашга ҳаракат қила бошлайди. 
Мазкур ҳолатлар ўқувчиларнинг таълим олишга бўлган кучли мотивациясини 
ошириш ривожланиш ѐш даврлари хусусиятлари билан боғлиқлигини ифодалайди: 
1) ўқувчиларда таълим олиш майллари умуммаданиятнинг ўзига хос жиҳатлари 
ҳамда ахборотларнинг мавзу доирасидаги йўналишларининг иккиѐқлама характери 
орқали аниқланади. Бу ўз навбатида биргаликдаги ўқув фаолияти, мазкур фаолият 
доирасида фикрлар ва билимларни ўзаро алмашинишга таянади
2) ўқувчиларнинг таълим олишга бўлган кучли мотивациясининг ўзига хос 
жиҳати биринчи навбатда ўқув жараѐнидаги фикрий шаклланиш, ҳаѐтий мақсадларни 
ишлаб чиқиш, ахлоқ меъѐрлари ва хулқ-атвор қоидаларини ўзлаштириш қадриятли 
йўналишларнинг шаклланиши асосида ташкил топади; 
3) ижтимоий ривожланиш ўқувчиларнинг ўз фикрлари, хатти-ҳаракатлари, 
кўникмаларини изчил тарзда намоѐн қилишларида ўз ифодасини топади; 
4) ўқувчиларнинг таълим олишга бўлган мотивацияси турли қадриятларнинг 
субъектив моҳиятини таъминлаб, идрок ва ижтимоий тажрибанинг фаоллашувини 
амалга оширади. Бунинг натижасида шахс тараққиѐтида хулқ-атвор ва ўзига хос 
хусусиятларнинг барқарорлашувига эришилади; 
5) таълим жараѐнида ўқувчиларнинг мотивацияси мақсадлар, эҳтиѐжларни 
қамраб олиб улар ўқувчининг бутун ҳаѐти давомида шаклланади ва ривожланади. 
Бундай ҳолат ўқувчиларни билимлар, билиш усуллари, уларни ўзлаштириш, ўқув 
жараѐнига онгли муносабатда бўлиш, интилиш, мустақил фаолият кўрсатиш, 
хулосалар чиқариш, билимларни таснифлаш, саволлар бериш, материалларни 
муҳокама қилишга ундайди. 
Бизнинг 
изланишларимиз 
доирасида 
ўқувчиларнинг 
таълим 
олиш 
мотивацияларини шакллантириш босқичларини аниқлаш алоҳида аҳамиятга эга. Бу 
жараѐнда ўқувчиларда таълим олиш мотивациясини шакллантиришнинг учта ўзаро 
алоқадор, тадрижий асосда ривожланиб борувчи босқичларини ажратиб кўрсатиш 
мумкин. Улар фикр, нуқтаи назар ва ишонч. Уларнинг мазмунини очиш жараѐнида 
биз мавжуд назарий ѐндашувларга таяндик. Ўқувчиларда таълим олиш 
мотивациясини оширишда психик жараѐнларнинг иккита ўзаро қарама-қарши 
қисмларини ажратиб кўрсатиш мумкин. Улар билимлар ва муносабатлар, 
интеллектуал ва аффектив қисмлар. 



Download 160 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   303   304   305   306   307   308   309   310   ...   360




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling