Konferensiyasi


“ZAMONAVIY TA‟LIM TIZIMINI RIVOJLANTIRISH VA UNGA QARATILGAN KREATIV G„OYALAR


Download 160 Kb.
Pdf ko'rish
bet309/360
Sana04.11.2023
Hajmi160 Kb.
#1745242
1   ...   305   306   307   308   309   310   311   312   ...   360
Bog'liq
37 respublika ilmiy onlayn

“ZAMONAVIY TA‟LIM TIZIMINI RIVOJLANTIRISH VA UNGA QARATILGAN KREATIV G„OYALAR, 
TAKLIFLAR VA YECHIMLAR” MAVZUSIDAGI 37-SONLI RESPUBLIKA ILMIY-AMALIY ON-LINE 
KONFERENSIYASI 
www
.
bestpublication.
uz
327 
ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараѐнида 
уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш‖ вазифалари устувор этиб белгиланди. Бу 
борада бўлажак ўқитувчиларнинг билиш фаоллигини янада ривожлантириш 
механизмларини такомиллаштириш мақсадли тадқиқотлардан бири ҳисобланади. 
Ҳар қандай таълим жараѐнининг методолик асосини билиш назарияси ташкил 
этади. Анъанавий таълим жараѐнининг асоси материалистик билиш назарияси 
ҳисобланиб, обектив борлиқни моддийлигини, уни ўзлаштирилишини ифодалаб
билиш жараѐнини моҳийатини очиб беради. Материалистик фалсафага асосан билиш 
жараѐни — бу обектив моддий борлиқни бизнинг онгимизда акс этишидир. Аммо бу 
обектив реалликни онгимизда шунчаки акси эмас, бу жараѐнларни мавҳумлаштириш, 
илмий тушунчаларни, қонун ва қонуниятларни шаклланиш жараѐни ҳисобланади. 
Бунда ҳодиса ва жараѐнлар, уларни ички қонуний боғланишлари моҳияти очиб 
берилади. 
Бизни ўраб турган дунѐни билишимиз сезгилардан бошланади. Обектив дунѐни 
бизнинг сезги органларимизга таъсири ҳис этишимиз ва тасаввурларни пайдо 
бўлишига олиб келади. шунинг учун Жан Жак Руссо сезгини боланинг бирламчи ақли 
деб ҳисоблаган. 
Сезиш теварак-атрофдаги, нарса ва ҳодисаларнинг сезги органларимизга таъсир 
этувчи айрим сифатларининг онгимизда акс этишидир. Бунда ҳар бир сезги орган, 
яъни анализатор И.П.Павлов таъкидлаб ўтганидек, ҳодиса ва жараѐнларни айрим 
сифатларини идрок қилади. Яъни реал оламдаги нарса ва ҳодисаларни сифатларини 
сезишимиз мумкин. Сезишдан сўнг идрок қилишга ўтамиз. Идрок умуман теварак-
атрофимиздаги ҳодиса ва нарсаларни онгимизда акс этишидир. Сезгилар сингари 
идрок қилиш ҳам ташқи нарса ва ҳодисалар, уларнинг манбалари йўқолиши билан 
тўхтайди. Билиш жараѐни сезиш ва идрок қилиш билан тўхтамайди. Сўнгра тасаввур 
қилишга ўтамиз. Тасаввурлар бош мия пўстининг силлиқлиги туфайли одамнинг 
онгида узоқ вақт сақланиб қоладиган идрок ва сезгиларнинг изидир. Тажриба 
воситасида инсонда тасаввурлар кўлами кўпайиб боради.Тасаввурлар фикрлашда, 
тушунчалар таркиб топишида муҳим рол ўйнайди. Тасаввурлар муайян 
умумлашмаланинг мавжудлиги билан боғлиқ. Сезишлар, идрок этишлар, тасаввурлар 
сезиб билишнинг таркибий қисми бўлсада, улар ҳам реал борлиқни билиш 
муаммосини тўлалигича ҳал қила олмайди. Инсон фақат тафаккур жараѐнидагина 
бирор жараѐн ва ҳодиса моҳиятини, муносабатнинг сабабли боғланишларини 
аниқлайди ва шу орқали воқеликни чуқур, тўлиқ, тўғри акс эттиришга эришади. 
Тафаккур билишнинг юқори шакли ҳисобланади. Тафаккур И.П.Павлов таълимотига 
кўра, нерв боғланишлари ѐки ассоциацияларнинг ҳосил бўлишидан иборат. Инсонда 
анализ, синтез, индукця, дедукця каби мантиқий операциялар ѐрдамида тушунча, 
фикр-мулоҳазалар ҳосил бўлади. Уларнинг олий шакли қонуниятлар яратишдир. 
Жонли мушоҳада учун биринчи сигнал системаси, абстракця учун эса иккинчи сигнал 
системаси асосий аҳамийатга эга бўлади. Абстракт тафаккур воқелик билан алоқада 
бўлган тақдирдагина билимларни чуқурлаштиради. Биринчи ва иккинчи сигнал 
системаларининг бирлиги билимларни чуқур ва ҳақиқий билимларга айлантиради. 



Download 160 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   305   306   307   308   309   310   311   312   ...   360




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling